язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.1994 й. ПФ-758-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.02 1994 й.

N ПФ-758



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш жараёнларини тобора авж олдириш, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва ҳусусийлаштириш қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги давлат мулки Жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ташкил қилинсин.

Давлат мулки жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси таркибига ўтказилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йуналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:

- кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришда ягона сиёсатни ўтказиш, давлат тасарруфидан чиқариш, ҳусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда устувор йуналишларини белгилаш;

- давлат тасарруфидан чикариш, ҳусусийлаштириш жараёнига ташкилий ҳамда услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш, тегишли тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

- давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш жараёнида республика аҳолисининг мулкий ҳуқукларини ҳимоя қилиш, давлат мулки объектларини бошқа мулкчилик шаклларига айлантиришдан тушган маблағларни иқтисодиётдаги таркибий ўзгартишларга оид вазифаларни ҳал қилиш учун сафарбар этиш;

- давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш чоғида ҳорижий сармояларни жалб этиш, шунингдек улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва шаклларини белгилаш;

- сармоя жамғармаларини, консалтинг ва аудиторлик ҳизматларини, ҳолдингларни, жамғарма биржалари ва ўзгача биржаларни ҳамда бошқа бозор тузилмаларини ташкил қилиш.

3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ижро этиш учун мажбурийдир.

4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилиб, қўмитанинг тузилмасини ва у ҳақдаги Низомни тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида давлат мулки Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 7 сентябрдати ҳамда "Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва ҳусусийлаштириш қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 10 февралдаги фармонлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов