ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Фонд биржаси. Фонд биржасидаги операциялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 й. 285-сон "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.1994 й.

N 285



"ТОШКЕНТ" РЕСПУБЛИКА ФОНД

БИРЖАСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ

КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Тошкент" республика фонд биржасининг улар томонидан "ВАҚТ" Ўзбекистон ахборот компанияси" акционерлик жамияти базасида очиқ "Миллий депозитарий" акциядорлик жамиятини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки;

фонд бозорини ва хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш учун ахборот базасини олдиндан шакллантириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ (4.1-банд) республика депозитлар тармоқларининг моддий-техника базасини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига маблағ билан таъминласинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Миллий депозитарий ва "Тошкент" республика фонд биржаси брокерлик идораларининг филиалларини ташкил этиш ва жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатсинлар;

Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда депозитар технология ва фонд бозорининг инфраструктурасини ривожлантириш мавзуи бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишлари учун грантлар бўйича маблағ билан таъминлаш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки:

бир ой муддатда "Миллий депозитарий" орқали нақд пулга ва нақд пулсиз қимматли қоғозлар чиқариш, уларни рўйхатга олиш ва уларнинг муомаласини ҳисобга олиш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

уч ой муддатда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эмиссиясининг электрон технологиялар кўлланган ҳолда ва эмитентлар ва акционерларнинг тегишли компьютер банклари ташкил этилган ҳолда Миллий депозитарийда мажбурий жойлаштирилишини жорий этсинлар;

бир ой муддатда умумий қоидаларни, ҳар йилги квоталарни, ҳам Ўзбекистон Республикаси тасарруфида, ҳам унинг ташқарисида бўлган эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни муомалага чиқаришга рухсат бериш тартибини белгилаш юзасидан таклиф киритсинлар;

икки ҳафта муддатда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрловчи Миллий марказни ҳамда Фонд бозорининг давлат ахборот-телекоммуникация тизимини ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши тўғрисида таклифлар киритсинлар;


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва муассасалар билан биргаликда:

давлат корхоналари ва ташкилотлари базасида таъсис этиладиган акционерлик жамиятлари акциялари эркин сотиш учун "Тошкент" республика фонд биржасига қўйилишини таъминласин;

биржалар ва фонд бозорининг бошқа ташкилотлари ишларининг ташкил этилишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борсин.

9. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси (Шаронов) "Тошкент" республика фонд биржаси ва "Миллий депозитарий" акционерлик жамиятининг ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида уларнинг буюртманомаларига кўра зарур инвентарь ва асбоб-ускуналар ажратсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Тошкент" республика фонд биржаси ва "Миллий депозитарийининг буюртманомаларига кўра уларни зарур, шу жумладан, ихтисослаштирилган алоқа воситалари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазмрлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринииг ўринбосарлари В.А. Чжен, Б.С. Ҳамидовлар зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






























Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск