Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 июлдан ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Уй-жойни хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1994 й. 180-сон "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1994 й.

N 180


"ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

ҚАБУЛ  ҚИЛИНИШИ  МУНОСАБАТИ  БИЛАН

НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондини ҳусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ҳамда давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларини 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа ҳамда Юридик бўлимларига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасинииг

1994 йил 4 апрелдаги

180-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини

ҳусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон

Республикасида давлат уй-жой фондини ҳусусийлаштириш,

сақлаш ва ундан фоидаланиш қоидаларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги ва бошқа барча бандлардаги "шахсий  мулк" сўзлари "мулк" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тарихий" сўзидан олдин "архитектура" сўзи қўшилсин, "совхозлар ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг уй-жой фондидан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган (пропискада бўлган) фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг ўзга юридик шахслари ўз ходимларини, пенсионерларини уй-жой билан таъминлаш учун мулкдордан уй-жой сотиб олишлари мумкин.";


8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ аризани ҳокимиятнинг маҳаллий органида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномасини олмасдан вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидирлар.";


9, 10 ва 19-бандлар чиқариб ташлансин;


23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат уй-жой фондини ҳусусийлаштиришнинг қандай бораётганини назорат қилиш мазкур уй-жой фондининг эгаси ёки улар томонидан вакил қилинган органлар томонидан амалга оширилади.".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Реслубликасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, аризани ҳокимиятнинг маҳаллий органида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномасини олмасдан вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидирлар.";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хусусийлаштирилган квартиранинг, уйнинг (уйнинг бир қисмининг) эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмаган ҳолда ушбу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш, кўчмас мулк солиқлари, суғурта бадалларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;

эгаллаб турган уй-жой майдонидан қатъи назар, бошқа квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш;

уй-жой майдонидан қатъи назар, "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ оила аъзоларини ва бошқа шахсларни квартирага, уйга (уйнинг бир қисмига) прописка қилиш;

прописка ва турар жойи бўйича ҳеч қандай чеклашларсиз, квартирани, уйни бошқа ҳар қандай квартирага, шу жумладан, кооператив уй-жойга, алмаштириш;

ширкатлар ташкил этиш, уй-жойлардан ва биргаликда фойдаланиладиган жойлардан фойдаланишни ташкил этишни, давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қуриш ташкилотларини, кооперативларни, хусусий ҳамда бошқа ҳўжалик юритувчи субъектларни ҳам қўшганда, мустақил равишда белгилаш, уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича шартномалар тузиш;

уй-жойларни ва улар атрофидаги ҳудудларни сақлаш бўйича бажариладиган ишлар сифатини баҳолашда бевосита ёхуд ширкат таркибида қатнашиш, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек алоҳида шахсларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш бўйича материаллар тақдим этиш;

Хусусийлаштирилган уй-жойлардан фуқароларни кўчирмасдан асосли тузатишни амалга ошириш мумкин бўлмаган вақт учун мулкдорлардан ёки уй-жойлардан фойдаланишга вакил қилинган органлардан уй-жойни ижарага олиш.";


23-банд чиқариб ташлансин.



Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини

йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" 1992 йил 13 августдаги 378-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорининг 10-банди.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 4-сон, 20-модда







































Время: 0.2284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск