Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.1995 й. 8-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.1995 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛГА БОРИШЛАРИ

ТАРТИБИНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДИПЛОМАТИК ПАСПОРТИ ТЎFРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида Низомни амалга киритиш хақида" 1994 йил 23 декабрдаги Фармонини хисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларининг тартиби тўғрисида" 1994 йил 17 мартдаги 141-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низом ва дипломатик паспорт бериладиган шахслар рўйхати 2, 3-иловаларга мувофиқ.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик ҳизмати ўзларининг йўриқнома ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 6 январдаги

8-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг дипломатик

паспорти бериладиган мансабдор шахслар

РЎЙХАТИ


I. РЎЙХАТ

Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва унинг оила аъзолари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ва унинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро этувчи аппарати раҳбари ва ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилик қиладиган расмий делегацияларга ҳамроҳлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хавфсизлик хизмати бошлиғи ва ходимлари



II. РЎЙXАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатасининг қўмиталари ва комиссиялари раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалар бўлими мудири

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро алоқалар бўлими мудири



III. РЎЙXАТ


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталари, миллий корпорацияларининг раислари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда хизмат мақомига кўра уларга тенглаштирилган мансабдор шахслар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президенти

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувининг раиси

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг раиси

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерақияси Кенгашининг раиси

Марказий банк ҳўзуридаги Гознак давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


IV. РЎЙXАТ


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг раиси ва унинг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Судининг раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси ва унинг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Судининг раиси ва  унинг биринчи ўринбосари



V. РЎЙXАТ


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

Вилоятлар ва Тошкент шахри ҳокимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари



VI. РЎЙXАТ


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ходимлари

Халқаро ташкилотлардаги дипломатик лавозимга тенглаштириладиган лавозимларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналарининг ходимлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик курьерлари

Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг ўринбосарлари

Мудофаа вазирининг ўринбосарлари

Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари

Ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари

Ҳарбий атташе, ҳарбий-ҳаво кучлари атташеси ва уларнинг ёрдамчилари

Ўзбекистон Республикасининг савдо вакиллари, Ўзбекистон Республикаси савдо ваколатхоналарининг маслаҳатчилари ва атташелари

Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенати Раиси ёки Бош вазири бошчилик қиладиган расмий давлат ва хукумат делегацияларининг аъзолари

Махфий

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари линияси бўйича халқаро ташкилотларга дипломатик лавозимларга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш учун юборилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосарлари, шунингдек тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган хориждаги унинг ваколатхонаси бошлиғи


Изоҳ: Истеъфога чиққан (ишдан бўшаган) тақдирда қуйидаги шахслар дипломатик паспортдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар:

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси мартабасига эга бўлган дипломатик ходимлари















































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск