Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 28.06.1994 й. 325-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 июндаги

325-сон қарорига

3-ИЛОВА


Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни

сақлаш ва улардан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ,


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидалар мулкчилик шаклларидан қатъи назар, турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартибини белгилайди.


2. Мулкдорлар, ижарага олувчилар, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойларнинг ижарадорлари тузатиш-фойдаланиш  корхоналари билан турар жойларга техника хизмати кўрсатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Намунавий шартнома (контракт)га мувофиқ шартномалар (контрактлар) тузадилар.

--------------------

Изоҳ. Турар жойларпинг эгалари деганда ўзлари эгаллаб тургаи давлат идораларга қарашли квартиралар ва уйларни ҳусусийлаштириб олган шахслар назарда тутилади.


3. Алоҳида квартира ёки бошқа ажратиб қўйилган жой, умумий фойдаланиладиган жой ва уй атрофидаги ҳудуд турар жойга техникавий хизмат кўрсатиш тўғрисида тузилган контракт (шартноманинг мавзуи ҳисобланади.


4. Ижарага олувчилар, ижарадорлар, турар жойларнинг эгалари ва улар билан бирга яшовчи шахслар турар жойлар ва асбоб-ускуналардан уларнинг вазифасига, ушбу қоидалар шартларига ва техника хизмати кўрсатиш тўғрисидаги контракт шартномага мувофиқ фойдаланишлари шарт.


5. Ижарага олувчи, ижарадор ёки турар жой эгасининг у билан бирга яшовчи оила аъзолари барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва турар жойларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни сақлаш тўғрисида тузилган шартнома контрактлардан келиб чиқувчи мажбуриятлар учун жавоб берадилар.


II. ИЖАРАГА ОЛУВЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Турар жойларни ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

ўзи билан бирга турадиган вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан ўзи эгаллаб турган турар жойга ўзининг рафиқасини, болалари ва ота-онасини белгиланган тартибда кўчириб киритиш. Турар жойга бошқа фуқаролар бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган тақдирда қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-оналарни қўйиш бундан мустасно;

Ота-онаси олдига уларнинг вояга етмаган болаларини, болалар олдига эса уларнинг меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-онасини кўчириб киритиш учун оила аъзоларининг розилиги талаб қилинмайди;

ўзи билан бирга яшаётган оила аъзоларининг (бунга вақтинча уйда бўлмаганлар ҳам киради) ёзма розилигини олиб, эгаллаб турган ўз турар жойини бошқа ижарага олувчи билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидаги бошқа аҳоли яшайдиган жойда яшовчи билан белгиланган тартибда алмаштириш;

белгиланган нормадан ортиқча турар жой майдонига эга бўлган тақдирда ўз оила аъзоларининг розилиги билан тегишли ҳокимлик, муассаса, корхона, ташкилотдан ўзи эгаллаб турган турар жойнинг ўрнига кичикроқ турар жой беришни талаб қилиш;

оила аъзоларининг розилиги билан истаган вақтда турар жойларни ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш.


7. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида яшовчи ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий равишда бирга яшовчи фуқаролар вақтинча уйда бўлмаганларида турар жой олти ой мобайнида уларнинг иҳтиёрида сақланади.

8. Бир квартирада яшовчи ва ундаги турар жойлардан алоҳида-алоҳида тузилган ижара шартномалари бўйича фойдаланувчи фуқаролар бир оилага бирлашганлари тақдирда ўзлари эгаллаб турган турар жойлар учун улардан бири билан ижара шартномаси тузишни талаб қилишга ҳақлидирлар.


9. Бир неча хоналардан иборат квартира белгиланган тартибда турар жойларга бўлинган тақдирда ҳар бир ижарага олувчи билан мустақил ижара шартномаси тузилади ва уларнинг ҳар қайсисига тузатиш-фойдаланиш ташкилоти шахсий счёт очади.


III. УЙ-ЖОЙ ЭГАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


10. Уй-жой эгалари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқукларини бузмаган ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларига зиён етказмаган ҳолда, мана шу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Уй-жойлар, квартираларнинг мулкдорлари уйдан фойдаланишни, унинг сақланишини, умумий мулк бўлган мулкнинг зарур санитария, ёнғин хавфсизлиги ва техник ҳолатини таъминлаш учун, шунингдек, бошқа мақсадларга уй-жойга ва умумий фойдаланиладиган жойга хизмат кўрсатиш учун ташкилотни мустақил белгилайдилар.

Кўп қаватли уйдаги квартираларнинг эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

ҳусусийлаштирилган квартиралардан самарали фойдаланишни, уларни бошқаришни таъминлаш ва ширкат (бирлашма) низомида кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш, уй-жой эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун квартира эгалари ширкати (бирлашмаси)ни ташкил этиш;

вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан ўз квартирасини ёки унинг бир қисмини, ёзма равишда ижара шартномаси тузган ҳолда, ижарага бериш.



IV. ИЖАРАГА ОЛУВЧИ, ИЖАРАДОР ВА ТУРАР ЖОЙ

ЭГАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Ижарага олувчилар, ижарадорлар ва турар жой эгалари қуйидагиларга мажбурдирлар:

турар жойларнинг сақланишини таъминлаш, ўзлари бевосита фойдаланадиган турар жойга, шунингдек, санитария техника ва бошқа асбоб-ускуналар (водопровод, канализация марказий иситиш, иссиш; сув таъминоти, газ жиҳозлари, ванна, чаноқ, идиштовоқ; ювгич ва бошқаларга эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш;

электр ва иссиқлик энергиясини, сув ва газни тежаб сарфлаш, уларнинг беҳуда ва ҳўжасизларча сарфланишига йўл қўймаслик;

ўзлари эгаллаб турган турар жойларни, умумий фойдаланиладиган жойларни, шунингдек, йўлак, лифт кабиналари ва зина майдончаларини озода ва тартибли сақлаш;

турар жойлар, санитария-техника ва бошқа асбобускуналарда носозликлар аниқланган ҳолларда зудлик билан уларни бартараф қилиш чораларини кўриш ва зарур ҳолларда бу ҳақда тузатиш-фойдаланиш ташкилотига ёки тегишли авария хизматига ҳабар қилиш.

Турар жойларнинг шикастланган жойларини бартараф килиш ҳамда шикастланган санитария-техника ёки бошқа асбоб-ускуналарни тузатиш ёки алмаштириш айбдор ҳисобига амалга оширилади;

электр, газ асбобларидан ва бошқа асбоблардан фойдаланганда, печларга ва ошхона ўчоқларига ўт ёққанда ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

уйда аҳлат ўтказгич бўлмаган тақдирда аҳлат ва озиқ-овқат чиқиндиларини копқоқ билан зич ёпилган челакпарга тўплаб, квартирадан белгиланган жойларга мунтазам чикариш.

Озиқ-овқат чиқиндиларини йиғиш ташкил этилган уйларда уларни маҳсус идишларга йиғиш ва шу мақсад учун ҳовлиларда ўрнатилган контейнер ва бочокларга чиқариб тўкиш ва бошқалар;

қиш мавсумида (агар уй марказий иситиш тармоғидан иситилмаса) печларни мунтазам ёқиб туриш, турар жойларда ва умумий фойдаланиладиган жойлар (ошхоналар, йўлакларда нормал ҳароратни сақлаб туриш. Ижарага олувчи ижарадор ва турар жой эгаси ва уларнинг оила аъзолари вақтинча уйда бўлмаганларида улар уй-жойни сақлашни таъминлаш мақсадида унда нормал ҳароратни сақлаб туриш мажбуриятидан озод қилинмайдилар;

бир ва икки қаватли уйларда истиқомат қилувчиларнинг сонига мувофиқ жадвал бўйича зина майдончаларини, йўлакларни ва умумий фойдаланиш жойларини мунтазам тозалаб туриш;

ижарадор ёки ижарага олувчи турар жойдан бутун оиласи билан бошқа доимий яшаш жойига чиқиб кетганда турар жойни бўшатиш ва тузатиш-фойдаланиш ташкилоти, ижарага берувчи (корхона, муассаса, ташкилотга турар жой ва унинг жиҳозларини соз ҳолатда далолатнома бўйича топшириш;

ижарага олувчини кўчириб чиқармасдан тузатиш имконияти бўлмаганда мукаммал тузатишни амалга ошириш муддатидан ўзлари яшаётган жойдан ижарага берувчи тақдим қилган санитария ва техника талабларига жавоб берадиган турар жойга тузатилаётган турар жойга тузилган шартномани (ижара шартномасини) бекор қилмасдан оила аъзолари билан бирга кўчиб ўтиш;

кўрсатилган хизмат ва турар жойни сақлаш учун тўловларни ва коммунал хизматлар учун тўловларни кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ўз вақтида тўлаш.

Кўрсатилган хизмат ва турар жойни сақлаш ҳамда коммунал хизматлар учун белгиланган муддатга тўланмаган тўловлар давлат нотариал идораларининг ижроия ёзувлари бўйича ундириб олинади.


12. Бир нечта ижарага олувчилар, ижарадорлар ва уй эгалари эгаллаган турар жойда коммунал хизматлар, телефон, умумий фойдаланиладиган жойларни тузатиш учун сарфланган умумий ҳаражатларни тақсимлаш улар ўртасидаги келишувга қўра амалга оширилади.

Бундай келишув бўйича кўрсатилган ҳаражатлар қуйидагича тақсимланади:

турар жой хоналарида электр энергияси сарфи учун ҳақ, тўлаш, ҳисоблагич умумий бўлган тақдирда, ҳар бир ижарага олувчидаги ёритиш нуқталари ва маиший электр асбобларининг қувватига мутаносиб равишда;

турар жой хоналари умумий печ билан иситилганда иситиладиган хоналарнинг майдонига мувофиқ ҳақ тўланади;

умумий фойдаланиладиган жойларни тузатиш ва ёритиш, сув, канализация, табиий газ ва газгольдер қурилмаларидан олинадиган суюлтирилган газ учун тўлов белгиланган тариф бўйича;

умумий телефон учун ҳақ - телефондан фойдаланадиган турар жойда яшовчиларнинг сонига қараб, гаплашувларнинг сонидан (қатъи назар, тўланади. Шаҳарлараро телефон сўзлашувлари учун ҳақ гаплашган шахс томонидан тўланади.

Коммунал хизматлар, жорий тузатиш ўтказилиши, умумий фойдаланиладиган жойларни тозалаш хақи бўйича умумий ҳаражатларни тақсимлаш ҳамда турар жойлардан фойдаланишга оид бошқа масалалар бўйича турар жойда яшовчилар ўртасидаги низолар жойлардаги тегишли ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, томонлар рози бўлмаган ҳолларда эса - суд томонидан кўриб чиқилади.


13. Турар жойдаги айрим яшовчилар бир ойдан ортиқ вақт мобайнида турар жойда бўлмаганлари тақдирда улар бўлмаган давр учун коммунал хизматлар хақи тўланмайди. Турар жойда маълум муддат бўлмаган яшовчилар телефон ва хоналарни иситиш учун тўланадиган хақидан озод қилинмайдилар.


14. Турар жой эгалари, ижарага олувчилар, ижарадорлар ва улар билан бирга яшовчи барча шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

балкон, лоджия, даҳлиз, йўлак, зина майдончалари ва эҳтиёт чиқиш жойларини нарсалар билан уйиб ташлаш, уларда ҳайвонлар, қушлар, асалари саклаш, экранларидан юқорида кир ёйиш, гиламлар осиш;

радиаторларнинг монтаж бошкарувларини бузиш ва марказлаштирилган иситиш тизимидан иссиқ сув олиш, радиаторлар, газ жиҳозлари, электр ўтказгичларнииг ўрнини тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг руҳсатисиз ўзгартириш;

унитаз ва раковиналарни ошхона чиқиндилари, латталар ва бошқа нарсалар билан ифлос қилиш;

ўт ўчириш нарвонлари, буюмлари ва жиҳозларига яқинлашиш йўлларини нарсалар билан қўйиб ташлаш;

квартира, йўлак, чердак ва ертўлаларда хонага шикаст етказувчи ва истиқомат килувчиларнинг тинчлиги ва нормал турмуш шароитларини бузувчи ишларни қилиш;

тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг руҳсатисиз уйларнинг томларида радиоприемник ва телевизорларнинг антенналарини ўрнатиш;

ёнғин назорати органларининг руҳсатисиз вақтинчалик печларни ўрнатиш ҳамда носоз печлардан фойдаланиш.



V. ТУРАР ЖОЙДАГИ ТАРТИБ


15. Бир нечта оила эгаллаб турган турар жойларда яшовчилар томонидан квартира бўйича масъул шахс сайланади. Унинг мазкур қоидаларни бажариш билан боғлик, кўрсатмалари квартирада яшовчиларнинг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.


16. Ижарага олувчилар, турар жой эгалари ва ижарадорлар ўзлари эгаллаб турган хоналарнинг техникавий ва санитария ҳолатини кузатиш ҳамда зарур тузатиш ишларини ўтказиш учун тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг ҳодимларини белгиланган намунадаги шахсий гувоҳномаларини кўрсатганларидан кейин қўйишга мажбурдирлар.

Уй-жой мулкдори бўлмаган пайтда уйга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли тузатиш-фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

17. Квартираларда осойишталик сақланиши керак. Проигривателлар, магнитофонлар ва телевизорлар ва ҳар ҳил баланд товуш чиқарувчилардан фойдаланишга соат 23.00 дан бошлаб эрталаб соат 7.00 гача қўшниларнинг осойишталигини бузмайдиган даражада паст товушда қўйиш шарти билан йўл қўйилади.


18. Турар жойда яшовчилар турар жойдан чиқиб кетаётиб радиоприемниклар, товушни баландлатгичлар, телевизорлар, электр ва газ асбоблари (совутгичлардан ташқари)ни ўчиришлари ҳамда сув ва газ келадиган жўмракларни беркитишлари керақ


19. Бир нечта оила эгаллаб турган турар жойда умумий фойдаланиладиган жойлардан фойдаланиш тартиби ва тозалаш бўйича навбатчилик турар жойдаги барча ижарага олувчиларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланади.



VI. ТУРАР ЖОЙЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ

АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ТУЗАТИШ


20. Турар жойни ижарага олувчилар, ижарадорлар квартирадаги ўзлари эгаллаб турган жойларни ва қўшимча хоналарни мунтазам равишда (ҳар 45 йилда) ўз ҳисобларидан жорий тузатишлари керақ квартирадаги турар жойлар ва қўшимча хоналарни ўз ҳисобидан жорий тузатишга қуйидагилар киради:

шифтларни оқлаш ёки бўяш;

деворларни оқлаш, бўяш ёки уларга гулқоғоз ёпиштириш;

ташқи ромларни ички томондан ва деразаларнинг оралиқ ромларини бўяш;

ойна қўйиш;

тирқишларни замазкалар билан тўлдириш ёки штапиклар қоқиш;

квартирадаги турар жойлар ва ёрдамчи хоналарнинг поллари ва эшикларини бўяш;

паркет полларни пардозлаш, ишқалаш ёки локлаш;

радиаторлар, марказий иситиш, сув таъминоти қувурларини ва квартира ичидаги бошқа қувурларни ҳамда печларнинг металл ғилофларяни бўяш;

электр ўтказгичларни, шу жумладан, ўрнатиш арматуралари, (включателлар, штепсель розеткалари, патронлар ва ҳоказоларқи тузатиш ҳамда, агар сувоқларга шикаст етказилмаса, квартирага кирадиган симларни алмаштириш;

санитария-техника жиҳозлари ва асбоблари (сув тақсимлаш кранлари, аралаштиргичлар, унитазлар, сув тўкиш бочоклари, ошхона ювувчиси, бетқўл ювгич, газ плиталари, сув иситиш колонийлари ва ҳоказоларни алмаштириш;

агар тузатиш эҳтиёжи норматив эскириш оқибатида пайдо бўлмаган бўлса айрим таҳталарни ва линолеум қопламаларнинг бир қисмини алмаштирган ҳолда эшик ва деразаларни, полларни тузатиш;

деразалар ва эшикларнинг приборларини алмаштириш;

ҳар йили иситиш мавсуми бошлангунча ўзи яшаб турган жойнинг деразалари, кириш ва балкон эшикларини совуқ ўтмайдиган қилиш.

қайд этиб ўтилган тузатиш ижарага олувчи, ижарадор, турар жой эгасининг ҳоҳишига кўра белгиланган тартибда тасдиқланган нарҳлар бўйича ҳақ тўланган ҳолда тузатиш-фойдаланиш ёки тузатиш-қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

21. Турар жой эгасининг маблағлари ҳисобига уй-жони; мукаммал тузатиш бўйича ишлар Ўзбекистсн Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бажарилади.


22. Коммунал уй-жой фондига қарашли турар жойларнинг квартира ички жорий тузатиш, бундай тузатиш турар жойнинг айрим конструктив қисмлари (пойдевори, девори, томи ва бошқалар) ёки ундаги муҳандислик жиҳозлари (иситиш печлари, ошхона плиталари, марказий иситиш, водопровод, канализақия, иссиқ сув таъминоти, шамоллатиш, лифт ҳўжалиги, асосий электр ўтказиш (агар уни алмаштириш сувоқнинг бузилишини талаб қилса) носозлиги муносабати билан пайдо бўлган ҳоллардагина ижарага берувчи ҳисобидан амалга оширилади, конструктив қисмлар ва муҳандислик асбоб-ускуналарининг ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи шахсларнинг айби билан ишдан чиқиши ҳоллари бундан мустаснодир.


23. Газ асбобускуналари ва тармоқларини жорий тузатиш газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан амалга оширилади.


24. Ҳар бир квартира бўйича зарур квартира ички жорий тузатиш тузатиш-фойдаланиш ташкилоти (ижарага берувчи) томонидан турар жойларни ижара олувчилар билан биргаликда уни бажариш муддати албатта кўрсатилган ҳолда тузилган рўйхат бўйича белгиланади.

Тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг вакили ва ижарага олувчи томонидан имзоланган талаб қилинадиган жорий тузатишнинг рўйхати ҳам тузатиш-фойдаланиш ташкилоти, ҳам турар жойларни ижарага олувчи томонидан бажарилиши зарур бўлган мажбурият ҳисобланади.

25. Агар тузатиш-фойдаланиш ташкилоти квартира ички тузатиш ва уй жиҳозларини тузатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, ижарага олувчи бу тузатишни ўзи бажаришга, агар тузатишни ўтказиш талаби мазкур қоидаларнинг 26-бандида кўзда тутилган тартибда белгиланган бўлса, смета қиймати бўйича барча ҳаражатларни уй-жойдан фойдаланиш ташкилотининг зиммасига юклашга ҳақлидир.

Ижарага олувчи квартирани ички тузатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, тузатиш-фойдаланиш ташкилоти бу тузатишни ўзи бажариши ва ҳаражатларни смета қиймати бўйича амалдаги нарҳларда ундан ундириб олиши мумкин.

26. Ишлар бажарилганда квартиранинг ободончилиги ва унинг пардози бузилмаслиги шарт.


VII. ТУРАР ЖОЙНИ САҚЛАШ


27. Т узатиш-фойдаланиш ташкилотининг мажбуриятлари:

ижарага олувчига турар жойни соз ҳолатда тақдим этиш;

Уй-жой фондидан техникавий фойдаланиш қоидалари ва нормаларига мувофиқ уйлар ва турар жойларни текшириш, натижаларини тегишли далолатномаларда қайд килиш ва улар асосида турар жойларни ижарага олувчилар, ижарадорлар ва уй-жой эгаларидан уларнинг зиммаларига юкланган турар жойларни жорий тузатиш вазифаларининг бажарилишини талаб қилиш ва қайд этилган қоидалар билан тузатиш-фойдаланиш ташкилотларининг зиммаларига юклатилган тузатишни амалга ошириш;

ҳар йили уй-жойлар ва уларнинг асбоб-ускуналарини қиш мавсумида ишлашга ўз вақтида тайёрлаш ишларини амалга ошириш;

уй-жойлар ва турар жойларнинг муҳандислик асбоб-ускуналари узлуксиз ишлашини, уйларнинг кириш ва бошқа умумий фойдаланиладиган жойлари тегишлича сақланишини таъминлаш;

уйларни мукаммал тузатишни қоидаларда назарда тутилган муддатларда ёки уй-жойларни ижарага олувчилар, ижарадорлар, уй-жой эгалари билан келишилган муддатларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолларда амалга ошириш;

санитария-техника асбоб-ускуналари, эшиклар, деразалар, полларни уларнинг норматив эскириши сабабли алмаштириш ва уй ташқарисидаги ободончилик объектларини соз ва тартибли саклаш;

барча турар жой хоналари амда умумий фойдаланиладиган жойлар, ташқи ва ҳовли ободоичилиги объектлари ва уй ҳўжалиги бошқа объектларининг шикастланиши ва бошқа камчиликларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида мунтазам текшириш ўтказиб туриш.


28. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

агар тегишли ҳокимликнинг руҳсати бўлмаса, уй атрофидаги

ерларнинг йўлкаларида палаткалар, дўкончалар ўрнатиш;

уйларнинг олд томонида, деворлар ва бунинг учун мўлжалланмаган бошқа жойларда афишалар, плакатлар, ҳар ҳил эълонларни осиб қўйиш;

кирлар, кийим-кечак ва бошқа уй буюмларини бўш ер майдонлари ёки ҳовлининг кўчага чиқадиган очиқ жойларида осиб қўйиш;

ўзбошимчалик билан, тегишли руҳсатсиз ҳовлида ҳар ҳил қурилмалар (гараж, сарой, деворлар ва ҳоказолар)ни қуриш;

ҳовли ичини металл чиқиндилари, қурилиш аҳлати, бошқа чиқиндилар билан уйиб ташлаш, ўт ўчириш йўлакларини сақлаб қолиш ва турар жой деразаларини қоронғилаштирмаслик шарти билан бинокорлик материаллари ва ўтин таҳлаб қўйиш бунга кирмайди;

ҳовлига маиший чиқиндиларни тўкиш, чиқариб ташлаш, кўмиш ёки куйдириш;

уйлар ва бошқа иморатларнинг деворларига тегишли руҳсатсиз қар ҳил чўзгичлар, кўрсатиш белгилари, лавҳалар, байроқ ўрнатгичлар, меъморчилик кисмлари ва бошқа мосламаларни ўрнатиш;

кўкаламзорлаштириш ишларига мутасадди бўлган коммунал хизмат кўрсатиш органларининг руҳсатисиз дараҳт ва кўчатларни ўтқазиш, жойдан жойга кўчириш ёкм кесиб ташлаш;

тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг руҳсатисиз уй атрофидаги ерларни ковлаш;

кўп квартирали уй-жойларнинг уйларида мол, шунингдек одамлар соғдиги учун хавфли ҳайвонларни сақлаш;

уйлар, бинолар, иншоотларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш, қайта режалаштириш, шунингдек, кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартириш.

29. Уй атрофидаги ерларда қазиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар ёки шахслар ишлар тамом бўлгандан кейин тузатиш-фойдаланиш ташкилотидан ободончилик бўйича бажарилган ишларга унинг даъвоси йўқлигини ёзма равишда тасдиқлатиб олишлари керак.

30. Уй атрофидаги ерларни ҳар ҳил ғовлар билан ўраб олиш, полиз экинлари экиш, боғ, автомашиналар ва бошқа транспорт воситаларини ювиш жойини барпо этиш, бензин ва мой тўкиш, сигналлар, тормозлар ва двигателларни созлаш тақикланади.


31. Ижарага берувчи, ижарага қўювчи ва уйжойнинг эгаси уй атрофидаги ерларни тегишли санитария тартибида сақлашлари шарт.


32. Уй атрофидаги ерларни супириб-сидириш ва тозалаш ҳокимлик белгилагаи соатларда амалга оширилиши керак.



VIII. УЙ АТРОФИДАГИ ЕРЛАРНИ САҚЛАШ


33. Уй атрофидаги ерларга шу уйга туташиб кетган умумий фойдаланиладиган ерлар киради.


34. Ташқи ободонлаштириш қисмларидан фойдаланиш ва уларни тузатиш техника хизмати кўрсатиш ва уйжойларни сақлаш тўғрисида шартнома тузилган тузатиш-фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

35. Уй атрофидаги ерларда бўш майдонлар бўлса, улар қуйидагилар учун жиҳозланиши керак:

кир қуритиш учун ҳўжалик майдончаси, кийимлар ва бошқа уй буюмларини тозалаш ҳамда уй-жойлардаи фойдаланиш ташкилотининг эҳтиёжи учун майдонча;

футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш ҳамда гимнастика билан шуғулланиш учун спорт майдончалари;

қум солинган қутилар билан таъминланган, арғимчоқлар, тебранадиган таҳталар, айвончалар ва бошқа мосламалар ўрнатилган кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари;

қиш даврида спорт ва болалар майдончаларида зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган сирпанадиган ва яҳмалак отадиган тепаликлар;

аҳлат ва озиқ-овқат чиқиндилари учун контейнер ва бочоклар ўрнатиладиган майдончалар.


36. Турар жойларни ижарага олувчилар ижарадорлар ва турар жой эгалари ва улар билан бирга яшовчи шахслар кўчат қилинган дараҳтлар, ҳўжалик, спорт, болалар майдончалари ва уларнинг жиҳозларини асрашлари, уй атрофидагм ерларни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари ва уларни ифлос қилишга йўл кўймасликлари керак.

Итларни сайр қилдириш бунинг учун белгиланган маҳсус майдончаларда ўтказилиши лозим.


37. Тузатиш-фойдаланиш ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари турар жойда яшовчиларнинг уй атрофидаги ерларда кўкаламзор майдонларни кўпайтиришга оид ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлари, бунда дараҳтлар кўп бўлишига эътибор беришлари керак.


IX. ТУРАР ЖОЙЛАРНИ САҚЛАШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ

ҚИЛИНМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


38. Т узатиш-фойдаланиш ташкилотларининг жавобгарлиги ташкилот билан уй-жой эгаси ўртасида турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш бўйича тузилган шартнома (контракт) билан белгиланади.

39. Турар жойлардан фойдаланиш, умумий фойдаланиладиган жойлар, зина майдонлари, лифтлар, кириш жойлари, уй атрофидаги ерларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузишда, уй-жойни ва турар жойларни ўзбошимчалик билан қайта жиқозлаш ва қайта режалашда ва улардан мақсадга мувофик бўлмаган тарзда фойдаланишда, уй-жойлардан фойдаланиш қоидалари ва нормаларига зид равишда ҳўжасизларча сақлашда, уй-жойлар, турар жойлар, уларнинг асбоб-ускуналарини, ободончилик объектларини, дараҳтзорларни бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиладилар.


40. Уй-жойлар, турар жойлар, муҳандислик асбоб-ускуналари, ободончилик объектлари, уйларга туташиб кетган ер участкаларидаги дараҳтларга зиён етказган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар турар жой эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашлари шарт.

Уларнинг айби билан корхона, муассаса ва ташкилот зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ ҳаражат қилганлиги учун мансабдор шахслар ва бошқа ҳодимлар белгиланган тартибда моддий жавобгарликка тортиладилар.

Етказилган зарарни қоплаш миқдори ва тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигига мувофиқ белгиланади.


41. Турар жойлардан фойдаланиш, уй-жой ва уй атрофидаги ерларни сақлаш қоидаларини бузган, зиммаларига юкланган квартира ички жорий тузатишини ўз вактида амалга оширмайдиган, хизмат кўрсатиш, турар жойларни сақлаш ва коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўламайдиган, маиший аҳлатлар ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга мунтазам чиқариб ташлайдиган турар жойларни ижарага олувчилар, уй эгалари, ижарадорлар ва улар билан бирга яшайдиган шахслар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали таъсир остига ҳам олинадилар.

42. Агар ижарага олувчи, ижарадор, уй-жой эгаси ва улар билан бирга яшовчи шахслар турар жойларни мунтазам равишда бузсалар ёки улардан белгиланган мақсадда фойдаланмасалар, ўзлари билан бир квартирада ёки бир уйда яшовчиларнинг яшашига имконият бермасалар, огоҳлантириш ва таъсир кўрсатиш чоралари натижасиз қолса, ижарага берувчи, ижарага олувчи ва бошқа манфаатдор шахсларнинг талаблари бўйича айбдорларни кўчириб чиқариш бошка турар жой хонаси берилмасдан суд қарори билан амалга оширилади.



X. ТОМОНЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙЛАР (КВАРТИРАЛАР)ГА ТЕХНИКА

ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ, УЛАРНИ ТУЗАТИШ БЎЙИЧА ИЖАРА

ШАРТНОМАЛАРИНИ БАЖАРИШЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


43. Уй-жой фондини сақлаш ва ундан тўрри фойдаланиш вазифаси томонлар ўз зиммаларига олган шартнома мажбуриятларини бажаришларини ва уларнинг хақиқатда бажарилишини мунтазам текширишни талаб этади.

Шу мақсадда тузатиш-фойдаланиш ташкилоти бир йилда камида бир марта шартнома (контрактларнинг бажарилишини текширишни ташкил қилиши ва бу текширишни уй-жой фондини баҳорги навбатдаги кўрик вақтига тўғрилаши керак.

44. Турар жойлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш албатта фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой эгалари ширкати иштирокида ўтказилади.

45. Текшириш натижалари шартнома (контракт)ларга илова қилинадиган турар жой паспортида белгиланган тартибда қайд қилинади.


46. Турар жой хоналарига хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш бўйича шартнома (контракт) шартларини бажармаган томонларга мазкур қоидаларнинг 8-бўлимида кўрсатилган чоралар қўлланилади.

Турар жой (уй квартира)нинг паспорти уй-жой эгасинииг аризаси бўйича жойлардаги техник рўйхатга олиш органлари томонидан берилади.



































Время: 0.1608
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск