ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /Марказий банк Бошқарувининг 21.02.2014 й. 4/5-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.03.2014 й. 2465-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.03.2014 й.
N 2465-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
21.02.2014 й.
N 4/5
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз
ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 685-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги низомнинг 59-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;".
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 17 март, 11-сон, 129-модда