ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ўзаро алоқани таъминлаш тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.03.2014 й. 2568-сон билан рўйхатга олинган Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 20.02.2014 й. 76-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 10 мартда 2568-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация

технологиялари давлат

қўмитасининг

2014 йил 20 февралдаги

76-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси - ахборот ресурс маркази томонидан ахборот-

кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик

фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан

ўзаро алоқани таъминлаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сонли "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази (бундан буён матнда Миллий кутубхона деб юритилади) томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ўзаро алоқани таъминлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ташкилий-методик фаолият - ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлари асосида ахборот-кутубхона хизматини ташкилий ва методик жиҳатдан таъминлаш;


Республика методик кенгаши - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сонли "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Миллий кутубхона ҳузурида ташкил этилган, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқувчи идоралараро коллегиал орган;


ахборот-кутубхона марказлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасалари;


ахборот-ресурс марказлари - давлат таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган, ўқувчи ёшларнинг, шунингдек аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасалари;


йиғма электрон каталог - ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталоглари мажмуи.


2. Ўзбекистон Республикаси "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, Миллий кутубхона кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий-методик фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради, йиғма электрон каталогни шакллантиради ва юритади, шунингдек ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ, Республика методик кенгаши ахборот-кутубхона муассасаларига идоралараро ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади, улар фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг методологик асосларини ташкил этади.


4. Республика методик кенгаши ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим масалаларини ўрганиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш учун ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги етакчи мутахассисларни ва илмий ходимларни жалб этган ҳолда ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этишга ҳақли.


5. Ўзбекистон Республикаси "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, ахборот-кутубхона марказлари тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларни ташкилий-методик жиҳатдан таъминлашни амалга оширади.


6. Ахборот-ресурс марказлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари ва бошқа кутубхоналар ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди ва бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.



II БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИНИНГ

ТАШКИЛИЙ-МЕТОДИК ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ


7. Ташкилий-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ахборот-кутубхона муассасаларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларга методик ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ягона ташкилий-методик таъминланишига эришиш мақсадида амалга оширилади.


8. Ташкилий-методик фаолиятни мувофиқлаштириш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

ахборот-кутубхона марказлари ва Миллий кутубхона томонидан илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни амалга ошириш бўйича йиллик ва истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини жамлаш, ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича ягона методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш;

замонавий ахборот-кутубхона технологиялари, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг янги шаклларини жорий этиш, ахборот-кутубхона ресурсларини (матн, овозли ёзув ёки тасвир шаклида) тўплаш, ҳисобга олиш ва қидириш бўйича ишларни ташкил этишда ўзаро мувофиқликни таъминлаш;

Миллий кутубхона томонидан ахборот-кутубхона марказларининг ташкилий-методик фаолияти мониторингини олиб бориш;

янги ахборот-кутубхона ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини дастурий таъминлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш;

ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг методологик асосларини ташкил этиш;

ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига доир статистик ва аналитик таҳлилларни амалга ошириш ва улар асосида ахборот-кутубхона фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.



III БОБ. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ АХБОРОТ-КУТУБХОНА

МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАСИНИ ТАЪМИНЛАШ


9. Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқасини таъминлашнинг асосий мақсади фойдаланувчиларга Миллий кутубхона ва бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятини таъминлаш орқали уларнинг интеллектуал, маданий ва билим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.


10. Ўзаро алоқани таъминлаш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

республиканинг барча ахборот-кутубхона муассасаларининг уланишини назарда тутган ҳолда мамлакатнинг ягона ахборот-кутубхона фондини шакллантириш учун Миллий кутубхона базасида йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталогини шакллантириш ва улар ўртасида электрон библиографик ёзувларни ўзаро алмашиш имкониятини таъминлаш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг ягона ахборот-кутубхона фондини шакллантириш жараёнидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш, шу жумладан, ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон шаклини яратишда ўзаро такрорланишларнинг олдини олиш;

ахборот-кутубхона фаолиятининг барча жараёнларини автоматлаштириш;

ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштиришнинг ягона қоидаларини татбиқ этиш орқали ахборот-кутубхона муассасаларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

ахборот-кутубхона марказлари томонидан тегишли ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхаси асосида уларнинг ҳудудий библиографик ҳисобини юритиш ва ҳар чоракда мазкур нашрлар ҳақидаги библиографик маълумотларни Миллий кутубхонага тақдим этилишини таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритиш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг хорижий ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, шу жумладан, хорижий ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ва ривожланган мамлакатларнинг ахборот-кутубхона фаолиятидаги илғор тажрибаларини ўрганиш.


11. Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқасини таъминлаш Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларига барча ахборот-кутубхона муассасаларининг уланиш имкониятини яратган ҳолда мамлакатнинг ягона ахборот-кутубхона фондини шакллантиришга хизмат қилади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Мазкур Низом талаблари бажарилишини назорат қилиш Республика методик кенгаши томонидан амалга оширилади.


13. Мазкур Низом Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 128-модда













































Время: 0.2285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск