ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2014 й. 53-сон "Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2014 й.

N 53



МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС

ОБЪЕКТЛАРИНИ ВА УЛАРГА ТУТАШ

ҲУДУДЛАРНИ УЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА

ЗАРУР ҲОЛАТДА САҚЛАШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ОЛГАН ҲОЛДА ИЖАРАГА

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида" 2013 йил 20 мартдаги ПҚ-1940-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни сақлаш соҳасига ва уларнинг зарур ҳолатда бўлишини қўллаб-қувватлашга инвестициялар ва бюджетдан ташқари молиялаштириш ҳажми ортиб бориши учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу объектлардан маданий-ўрганиш ва туризм мақсадларида кенгроқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шу асосда ўзаро боғлиқ инфратузилма ва хизматлар соҳаси объектлари сонини кўпайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва барча даражалардаги бюджетларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ҳукумат комиссияси (А.И. Икрамов) икки ҳафта муддатда комиссия иши регламентини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин. Қарор лойиҳасида шу жумладан молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва моддий маданий мерос объектларида реставрация-тиклаш ишларини амалга ошириш тартиби назарда тутилсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев

Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири


Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазири


Болтабоев М.Р.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти мудири


Юсупов О.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Шарапов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тохтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Усманов А.А.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Мирзаев А. Ш.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Акрамов О.А.

-

Миллий хавфсизлик хизмати ходими


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Гафаров С.Х.

-

Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Иргашев А.

-

Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 123-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 22-модда

























Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск