Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 14.03.2006 й. 44-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 14 мартдаги

44-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ёш истеъдодлар учун "Ниҳол"

мукофоти тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ниҳол" мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.


2. Номзодлар жами бешта номинация - эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича танловлар орқали сараланади.


3. Ҳар бир ўринга муносиб номзодлар танлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда танловлар ўтказилади. Танловда иштирок этадиган ижрочилар истеъдоди томошабинлар, кенг жамоатчилик иштирокида ўзига хос синовдан ўтказилади.


4. Номзод истеъдоди ва ижро маданиятининг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва савияси, миллий санъатимизнинг юксак намуналаридан бохабарлиги билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилиши лозим.


5. Тавсия этилаётган ишларни кўришда номзоднинг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн), ижтимоий фаоллиги, инсоний фазилатлари етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олинади.


6. Академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада, опера, рақс соҳасидаги ижодий ишларни баҳолашда номзодларнинг мамлакатимиз ва хориждаги кўрик ҳамда танловларда эришган ютуқлари ҳам эътиборга олинади.



II. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ


1-босқич (апрель)


7. Танловнинг биринчи босқичи Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида ўтказилади. Талабгорлар ҳужжатларини туман ва шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ҳузурида тузиладиган ишчи гуруҳга тақдим этадилар.


8. Ишчи гуруҳлар 5-7 кишидан иборат бўлиб, уларнинг таркибига туман, шаҳар маданият ва санъат муассасалари мутахассислари, жойлардаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари киритилади.


9. Ишчи гуруҳлар йиғилишларини ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш туман, шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ходимларидан тайинланадиган масъул котиб томонидан олиб борилади.


10. Ишчи гуруҳлар топширилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, номзодларни атрофлича ўрганиб чиқиб ҳар бир номинация бўйича биттадан номзодни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳузурида таниқли мутахассис ва санъаткорлардан тузиладиган комиссияга тавсия этадилар.


11. Агар муайян номинация бўйича муносиб номзод бўлмаса, ўша йўналишда тавсия берилмаслиги мумкин.



2-босқич (июнь)


12. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссияларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади, унинг таркиби жойлардаги етук маданият ва санъат соҳаси мутахассислари ҳамда таниқли санъаткорлар, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг ҳудудий бўлими, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларидан ташкил топади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссиялари туман ва шаҳарлар ишчи гуруҳлар тақдим этган тавсияларни батафсил ўрганиб чиқиб, кенг жамоатчилик ва томошабинлар иштирокида номзодларни республика босқичига саралаш учун концерт дастури ёки кўргазмали чиқишлар шаклида кўрик-танлов ўтказади.


14. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссияси кўрик-танлов якунига кўра ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан жами 5 та номзодни танлаб олиб, истеъдодли ёшларга "Ниҳол" мукофоти бериш бўйича Республика Кенгашига тақдим этади.


15. Айрим йўналишлар бўйича муносиб номзод аниқланмаса, тавсия берилмаслиги мумкин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритиб борилади.



3-босқич (июль-август)


17. Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади.


18. Республика Кенгаши фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.


19. Республика Кенгаши барча йўналишлар бўйича номзодларни танлаб, уларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади ва танлов асосида совриндорларни белгилайди. 10 нафар совриндор Кенгашнинг махсус қарори билан тасдиқланади ва уларга "Ниҳол" мукофоти топширилади.


20. Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти ва ижоди кенг ёритиб борилади.


21. Ғолибларни аниқлаш жараёни билан боғлиқ барча ишлар август ойининг биринчи ўн кунлигида якунланади.



III. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


22. Ҳар бир номзоднинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри комиссияларининг хулосалари ва қарорлари билан юборилади. Қарорда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми, фаолияти ва ижро маҳоратининг кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар, мукофотга тақдим этиш асослари кўрсатилади.

Ҳар бир номзод бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

номзоднинг паспорт нусхаси, диплом нусхаси ёки таълим олаётган ўқув юртидан маълумотнома;

репертуарлар рўйхати, видео-аудио альбомлари;

номзоднинг шахсий варақаси, таржимаи ҳоли, 4 дона фотосурат (2 дона 3x4, 2 дона ижодий жараёндаги сурат), танловларда қатнашганлиги ҳақидаги диплом ёки сертификат нусхаси (агар бўлса);

доимий ўқиш ёки иш жойидан берилган ва мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган ижодий тавсифнома;

оммавий ахборот воситаларида номзод ҳақида берилган кўрсатув ва эшиттиришлар ёки мақолалар нусхаси (агар бўлса).


23. Талабгорнинг ҳужжатлари юқорида кўрсатилган тартибда ва белгиланган муддатларда қабул қилинади.



IV. "НИҲОЛ" МУКОФОТИНИ

ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти ҳар йили бир марта Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.

25. "Ниҳол" мукофоти ўз рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдоридаги пул маблағидан иборатдир.


26. "Ниҳол" мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинади, мамлакатнинг атоқли санъаткорларидан сабоқ олиш имкониятига эга бўлади.


27. "Ниҳол" мукофоти такроран берилмайди.


28. "Ниҳол" мукофоти совриндорларининг рўйхати Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 85-модда.



























Время: 0.0104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск