Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.02.1996 й. 58-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 февралдаги

58-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг адабиёт,санъат

ва меъморчилик соҳасида Абдулла Қодирий

номидаги Давлат мукофоти тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти адабиёт,санъат ва меъморчилик сохасида яратилган миллий истиқлол ғояларини эркин бадиий шаклларда акс эттирган, Ўзбекистоннинг буюк тарихини ва хозирги юксалиш жараёнларини хаққоний образлар орқали гавдалантирган ва кенг жамоатчилик томонидан тан олинган етук санъат асарлари учун берилади.


2. Мукофотга сўнгги тўрт йил мобайнида яратилган, эълон қилинган, алоҳида китоб шаклида нашр этилган, кўргазмага қўйилган, мамлакатимизда оммавий равишда нашр ва ижро этилган бадиий адабиёт, мусиқа, театр-саҳна, асарлари кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси томонидан белгиланади.


3. Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, ижодий уюшмалар, республика ва ҳалқаро жамоат ташкилотлари раҳбар органлари томонидан қабул қилинади.

Мехнат жамоалари, ижодий ва илмий жамоалар юқорида қайд этилган ташкилотларда кўриб чиқиш учун Абдулла Қодирий номидаги мукофотни олишга номзод кўрсатиш бўйича таклиф киритиш, шунингдек, тавсия этилган асарлар ва ишларга доир ўз фикр-мулохазаларини қўмитага маълум қилиш хуқуқига эгадирлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг бошқа Давлат мукофотига илгари сазовор бўлган асарлар Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тавсия этилмайди.


5. Ишларни Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тавсия этадиган жамоа фақат ижодий ҳиссаси ҳал қилувчи бўлган асосий муаллифларни рўйхатга киритиши керак Бир мукофотга талабгорлар сони 3 кишидан ошмаслиги лозим.


6. Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган спектаклларни, мусиқа асарларини, концерт дастурларини, кино ва телефильмларни, кўриш хамда тинглашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.

Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда Кўмита ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.


7. Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарорни Қўмита ўз таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


8. Ўзбекистон Республикасининг Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган ижодкорларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва фахрий нишонлар топширилади.

Мукофотнинг пули (агар улар бир ижодкордан кўп бўлса) муаллифлар жамоаси ўртасида тенг улушларда таксимланади Абдулла Кодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


9. Вафот этган Абдулла Кодирий номидаги Давлат мукофоти совриндорининг (ёки вафотидан сўнг мукофотланганнинг) ёрлиги ва фахрий нишони ёдгорлик тариқасида унинг оиласига топширилади Мазкур мукофотнинг пули Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунида назарда тутилган тартибда мерос қилиб берилади.


10. Ўзбекистон Республикасининг Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск