язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1992 й. 71-сон Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.1992 й.

N 71



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН

ВА ТЕХНИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентинииг “Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” 1992 йил 18 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда республиканинг илмий-техника ва ахборот имкониятидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ) давлат илмий-техника сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, ихтирочилик фаолиятини, патент хизматини ва илмий-техника ахбороти тизимини ривожлантириш бўйича вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, илмий ташкилотлар фаолиятини, уларнинг қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мувофиқлаштиришни амалга оширади.


2. Юклатилган вазифаларга ва фаолиятиинг йўналишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

прогнозларни, тармоқлараро йирик илмий-техник дастурларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини, тармоқ фанлар академияларини, Ўзбекистон ихтирочилари ва рационализаторлари жамиятини, илмий-техника жамиятларини, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технология ташкилотларини, олий ўқув юртларини ва бошқа муассасалар, бирлашмалар ва корхоналарни, шунингдек, алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

фан ва техниканинг республика учун устивор йўналишлари бўйича идоралараро илмий, мувофиқлаштириш кенгашлари, шунингдек, илмий-техника комиссиялари, эксперт ва ишчи гуруҳлари ташкил этиш;

тармоқлараро йирик илмий-техника муаммоларини ҳал этиш, халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, янги техника, технология ва материаллар ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш;

зарур ҳолларда фан ва техника тараққиётининг республика учун устивор йўналишлари бўйича илмий-техника лойиҳалари ва дастурларининг давлат экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

музокараларда қатнашиш ва республика Ҳукуматининг топшириқларига мувофиқ давлатлараро илмий-техника ҳамкорлиги масалалари бўйича шартномалар ва битимларни имзолаш, илмий кадрларни ўқитиш, стажировка ва ишлаш учун чет элга юбориш тўғрисида таклифлар киритиш;

республика ва давлатлараро илмий-техника конференциялари, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашларни ташкил этиш, Ўзбекистон вакилларини республикадан ташқарида ўтказиладиган шунга ўхшаш тадбирларда қатнашиш учун юбориш;

ихтиро учун талабномаларни кўриб чиқишга қабул қилиш, улар юзасидан экспертиза ўтказиш, кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа саноат мулки объектлари учун қўриқлаш ҳужжатлари бериш, халк хўжалигига фан-техника ютуқлари қандай жорий қилинаётганлигини назорат қилишни амалга ошириш;

вазирликлардан, идоралардан, Фанлар академиясидан ва тармоқ академияларидан, концернлардан, уюшмалардан, корхоналардан, ташкилотлар ва муассасалардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан қўмитага юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни олиш;

патент-лицензия ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш, илмий-техника ахбороти тизимини шакллантириш ва самарали фойдаланиш бўйича умумий методологик раҳбарликни амалга ошириш;

ўз ҳуқуқ доирасида меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш, илмий-техник ва маслаҳат ташкилотлари, қўшма илмий-қидириш ва тадқиқот жамоаларини ва корхоналарини таъсис этиш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қўмита раисига зарур бўлганда марказий аппарат тузилмасига тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва унга қарашли илмий ташкилотлар ходимлари сони ва чекланган маблағлар ҳисобидан 65 нафар қилиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ раисига 2 нафар, шу жумладан, умумий масалалар бўйича бир нафар ўринбосар ва 7 кишидан иборат ҳайъат аъзолари бўлишига рухсат этилсин, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

5. Тугатилган СССР Давлат ихтиролар қўмитаси патент хизмати кўрсатиш Бутуниттифоқ марказининг Тошкент филиали қайта ташкил этилсин. Унинг функцияси Ўзбекистон республикаси ФТДҚнинг республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази (ЎзФТПА)га берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси:

бир ой муддат ичида республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази (ЎзФТПА) фаолиятини ташкил этишга доир қарор лойиҳасини, Қўмита ва ЎзФТПА тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини;

жорий йилнинг иккинчи чорагида ихтирочилик, патент-лицензия фаолияти, саноат мулки объектлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актлари лойиҳаларини тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокими:

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Х. Сулаймонова кўчаси, 2-уйга, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасининг Ҳисоблаш маркази бўлган собиқ Иқтисодиёт ва нормативлар илмий-тадқиқот институти биносига жойлаштирилсин;

бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ЎзФТПА билан биргаликда Республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти марказини жойлаштириш масаласини кўриб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Давкооптаъминот”, Автомобиль транспорти вазирлиги ва Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг ҳисоб китобларига мувофиқ зарур маблағлар, модий-техника ресурслари, транспорт ва алоқа воситаларини ажратсинлар.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.Қ Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 19 февралдаги

71-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника

давлат қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛИШИ


Раҳбарият

Фан ва техниканинг устивор йўналишлари бўйича йирик фан-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлими


Илмий ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими


Фан-техника кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими


Маънавий потенциални ривожлантириш ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кашфиётлар ва ихтиролар бўлими


Умумий бўлим


Кадрлар бўлими


Молия-иқтисодиёт бўлими


Маъмурий-хўжалик бўлими


Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳузуридаги ташкилотлар


Республика фан-техника кутубхонаси бўлган Республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази (ЎзФТПА).