язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 08.12.1992 й. 570-сон "Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасидаги ўзгаришлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.12.1992 й.

N 570



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАН ВА ТЕХНИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИДАГИ

ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада ахборот индустриясини борпо этиш ва ривожлантириш, инновация фаолияти ва халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси зиммасига ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш вазифаси юклатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппарати таркибида штат сони 8 нафардан иборат бўлган Ахборотлаштириш бош бошқармаси (Бошахборот) ҳамда штат сони 7 нафардан иборат бўлган халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бошқармаси тузилсин.


3. Ахборотлаштириш бош бошқармаси ва Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қўйидагича белгилансин:

а) Ахборотлаштириш бош бошқармаси:

ахборотлаштириш соҳасида умумдавлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишига раҳбарлик қилиш, ана шу мақсадлар учун ажратиладиган маблағларни тақсимлаш, ишларни мувофиқлаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ахборотлаштириш соҳасидаги лойиҳалар ва таклифларни экспертиза қилиш, халқаро андозаларни шу соҳага жорий қилиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;

ахборотлаштирилган ахборот ва ахборот-ҳисоблаш тизимлари ва тармоқларини, уларни ҳисобга олиш, сертификациялаш ва лицензиялар ҳам шу жумлага киради, ташкил этилишини, ривожлантирилишини ва уларнинг ўзаро алоқасини тартибга солиш;

ахборотлаштириш соҳасида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш ва илмий-техникавий алоқаларни мувофиқлаштириш;

бозор иқтисодиёти шароитида республикада ягона ахборот маконини яратиш усуллари ва воситаларини белгилаш ва жорий этиш;

б) Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бошқармаси:

Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро битимларининг илмий ва техникавий ҳамкорликка доир қисмини бежариш;

республиканинг халқаро илмий-техникавий дастурларини шакллантириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

вазирликлар ва идораларнинг хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидагн фаолиятини мувофиқлаштириш;

корхоналар ва ташкилотларнинг илғор хорижий технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни биргаликда ташкил этиш ва қўшма корхоналар тузиш тўғрисидаги таклифларини экспертиза қилиш ва амалга оширишга ёрдам бериш;

халқаро илмий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг вакиллигини таъминлаш;

республиканинг илмий ва техникавий ютуқларини чет мамлакатларда тарғиб қилиш ва уларнинг ташқи бозорга чиқишини ташкил этиш;

халқаро патентларни расмийлаштириш ва лицензияларни сотиш ишларига кўмаклашиш;

хорижий илмий марказларда. мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг иш тажрибасиии ўрганишларини ташкил этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппаратинииг чекланган сони 15 кишига кўпайтирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 февралдаги 71-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, 4-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига Раиснинг 2 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишига рухсат берилсин".


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ЎзбекистонРеспубликаси Фан ва техника давлат қўмитасининг тақдимига мувофиқ Қўмита марказий аппаратини сақлашга қушимча маблағ ажратишни назарда тутсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов