Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми (ЎзР ВМ 03.04.1995 й. 109-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 3 апрелдаги

109-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академиясининг

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фан ва техника, маданият ва маърифат соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширувчи, ўз-ўзини бошқарувчи илмий ташкилот ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Академиянинг ҳақиқий, мухбир, фахрий, хорижий аъзоларини, шунингдек, унинг муассасаларида ишловчи илмий ходимлар ва мутахассисларни бирлаштиради. Фанлар академиясининг фаолияти асосан давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси энг муҳим фундаментал ва амалий тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқади, устувор илмий йўналишлари белгилайди ва ишлаб чиқишда қатнашади, ўз тасарруфидаги муассасаларнинг ташкилий ва таркибий масалаларини ҳал этади.


4. Фанлар академияси:

табиий, техникавий, тиббий, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ривожига кўмаклашувчи фундаментал тадқиқотлар ўтказади;

фан ва техника соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

табиат, жамият ва инсоннинг ривожланиши, миллатлар, миллий маданиятлар, давлат ва миллий муносабатларнинг ривожланиши муаммоларини, таълим ва маърифат масалаларини ўрганади;

янги техника, замонавий технологияларни ва улардан амалиётда фойдаланиш тамойилларини ишлаб чиқишни амалга оширади;

илмий ишланмалар амалиётда жорий этилишига, халқ хўжалигининг илм-фанни куп талаб қилувчи тармоқлари риаожлантирилишига, жаҳон фани ва техникаси ютуқларининг умумлаштирилишига ва улардан фойдаланишга кўмаклашади;

илмий кадрлар, шу жумладан, докторантура ва аспирантура йўли билан, тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни олиб боради ва олимларнинг самарали ижодий фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратади;

хорижий мамлакатларнинг академиялари, илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро илмий ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантиришни таъминлайди;

олимлар ва тадқиқот олиб бораётган жамоаларнинг илмий асарларини эълон қилиш бўйича матбаачилик фаолиятини амалга оширади, ўзининг босма нашрлари ишларини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг атоқли олимлар номидаги медаль ва мукофотларини таъсис этади ҳамда ушбу медаль ва мукофотларни юксак илмий ва илмий-техникавий ютуқлари учун олимлар ва ижодий жамоаларга беради;

илмий билимларни оммалаштиради, фан ва таълимнинг жамият ҳаётидаги нуфузи ва аҳамиятини ошириш, илмий ходимларнинг ижтимоий ҳимоя қилинганлиги ва ҳуқуқлари тўғрисида ғамхўрлик қилади.


5. Фанлар академияси ўзининг асосий вазифаларини бажариш учун:

илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва бошқа ёрдамчи ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;

ўз муассасалари кучи билан тегишли йўналишлар бўйича фундаментал илмий тадқиқотлар ва энг муҳим илмий-техника муаммолари дастурларини ишлаб чиқади;

энг муҳим долзарб илмий муаммолар бўйича илмий, илмий-техникавий конференциялар ташкил қилади, таниқли фан ва маданият арбоблари шарафига илмий тадбирлар ўтказади;

тармоқ академиялари, илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, илмий ҳамда илмий-техника жамиятлари, ижодий уюшмалар, хусусий фирмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан илмий ҳамкорликни ривожлантиради;

фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг энг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмалар ташкил этади;

республикани ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ривожлантириш лойиҳаларини, Ўзбекистонда экология аҳволини экспертизадан ўтказади;

республиканинг илмий-техника потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

энг муҳим илмий ва илмий-техникавий муаммолар бўйича танловлар ташкил этади ҳамда зарурат бўлганда илмий жамиятлар ташкил қилади;

илмий тадқиқотларни зарур ахборотлар билан таъминлайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

ТАРКИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тармоқ ва ҳудудий тамойиллар бўйича тузилади. Унинг таркибида фанлар бўлимлари (илмий йўналишлар бўйича), минтақавий бўлимлар, улар таркибида илмий марказлар ва муассасалар тузилади.


8. Фанлар академияси таркибига фанлар бўлимлари, минтақавий бўлимлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари (ИИБ), илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ), музейлар, лабораториялар, обсерваториялар, станциялар, ботаника боғлари, конструкторлик бюролари, тажриба-синов заводлари, "Фан" нашриёти, босмахона, Фундаментал кутубхона, архивлар, журналлар таҳририятлари, қурилиш, маданий-маърифий, соғломлаштириш ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.


9. Фанлар академияси тасарруфида бўлган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар унинг бегоналаштириш ҳуқуқисиз мулки ҳисобланади,


10. Фанлар академияси Президиуми ва муассасалари ҳузурида белгиланган тартибда фирмалар, кичик ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари, ширкатлар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташкилот ва корхоналарни бирлаштирувчи уюшмалар ташкил этилиши мумкин.


11. Фанлар академияси Президиуми, унинг бўлимлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида жамоатчилик асосида, Фанлар академияси Президиуми белгилаган тартибда қўмиталар, кенгашлар, доимий комиссиялар тузилади.


12. Фанлар академияси Президиуми, минтақавий бўлимлар, мустақил илмий марказлар, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотлар юридик шахе мақомига эга бўлади. Юридик шахе мақомига эга бўлган илмий ҳамда илмий-ёрдамчи ташкилотлар ва хўжалик муассасалари рўйхати Фанлар академияси Президиуми томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги доирасида Фанлар академияси Президиуми ва унинг муассасалари ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари, шунингдек, миллий ва чет эл валютасида, шу жумладан хорижий мамлакатларда банк счётлари очишлари мумкин.

Фанлар академиясининг манзили: 700000, Тошкент ш., Гоголь кўчаси, 70-уй.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

УМУМИЙ МАЖЛИСИ


13. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари ҳамда илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва мустақил илмий-тадқиқот институтлари директорларидан иборат бўладиган Умумий мажлис Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг юқори органи ҳисобланади.


14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлиси аъзолари, агар ушбу Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалаларни ҳал этишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.


15. Фанлар академиясининг Умумий Мажлиси илм-фанни ривожлантириш ва Академиянинг ўз фаолияти энг муҳим масалаларини кўриб чиқиш учун унинг Президиуми томонидан ҳар йили камида бир марта чақирилади. Мажлисни чақиришнинг навбатдаги санасини Президиум белгилайди.


16. Умумий мажлис:

илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда уларга тегишли комплекс дастурларни муҳокама қилади ва улар бўйича зарур қарорлар қабул қилади;

фанлар бўлимлари фаолияти йўналишларини ҳамда таркибларини шакллантиради ва тасдиқлайди;

Академиянинг ҳақиқий аъзоларини, мухбир аъзоларини, шунингдек, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлайди;

Академия Низомини қабул қилади, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

Академия тузилмасини ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг Намунавий низомини тасдиқлайди;

Академия Президиумининг маърузалари ва ҳисоботларини, шунингдек, Фанлар академияси илмий-тадқикртларининг киска муддатли ва узоқ муддатли мавзули режаларини муҳокама қилади ва тасдиқлайди;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг атоқли олимлар номидаги медаллари ва мукофотларини таъсис этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ҳамда медаллар ва мукофотлар тўғрисидаги Низомга мувофиқ уларни фан соҳасидаги ютуқлар ва кашфиётлар учун етакчи олимларга, ижодий жамоаларга беради;

янги илмий-тадқиқот институтлари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;

ушбу Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президентини сайлайди ва уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилади, Президиум аъзоларини сайлайди;

зарурат бўлганда Фанлар академияси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш ҳуқуқига эгадир.


17. Навбатдан ташқари Умумий мажлис тегишли равишда Академия бўлимларининг, аъзоларининг ёки Фанлар академияси илмий-тадқиқот ташкилотларининг улар томонидан ташкил этилган кун тартибини муҳокама қилиш учун, камида учдан бир қисмининг таклифига кўра чақирилиши мумкин.


18. Умумий мажлисда Фанлар академияси Президиуми таклиф этган шахслар қатнашишлари ва кун тартиби бўйича сўзга чиқишлари мумкин,


19. Умумий мажлис Президиумнинг айрим аъзоларини муддатидан олдин озод қилиши ва бўшаб қолган ўринларга янги аъзолар сайлаши мумкин.


20. Умумий мажлис Фанлар академиясини тарқатиб юбориш ёки унинг ўрнига бошқа бирлашма тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф билан кириш ҳуқуқига эгадир. Ушбу масала бўйича қарор қабул қилиш учун Академия Умумий Мажлиси аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисмининг овозини олиш зарур.


21. Мажлисда Академия Умумий Мажлиси аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашганда, қарорни қабул қилиш учун қатнашчиларнинг кўпчилиги овоз берганда, агар Низомда ва сайловлар тўғрисидаги Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий мажлис тўла ҳуқуқли бўлади, унинг қарорлари эса қабул қилинган ҳисобланади.


22. Чет элда хизмат сафарида бўлган ва саломатлигининг аҳволи туфайли қатнашмаётганларни Умумий мажлис аъзолари овоз бераётганда Фанлар академияси Президиуми махсус қарор билан ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.

Барча шахсий масалалар, агар ушбу Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий мажлис томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми яширин овоз бериш тадбирини ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитлари яратади.


23. Умумий мажлис қарорларини бажариш Фанлар академиясининг барча ташкилотлари, аъзолари ва ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.



IV. ҲАҚИҚИЙ АЪЗОЛАР (АКАДЕМИКЛАР),

МУХБИР АЪЗОЛАР, ФАХРИЙ ВА

ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАР


24. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг шахсий таркибига ҳақиқий аъзолар (академиклар), мухбир аъзолар, фахрий ва хорижий аъзолар киради.


25. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари, фахрий ва хорижий аъзолари умрбод сайланадилар.


26. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари илм-фанни биринчи даражали илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий мактаб яратган, илмий ютуқлари жаҳон даражасига жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган мухбир аъзолардан ва фан докторларидан сайланади.

Фанлар академиясининг мухбир аъзолари илм-фанни муҳим илмий муаммолар ечими билан бойитган ёки илм-фанни ривожлантиришнинг янги йўлларини белгилаш ва илмий мактабга асос солиш имконини берган энг муҳим илмий натижаларга эришган, ёши 60 дан ошмаган фан докторларидан сайланади.

Қорақалпоғистон бўлимининг ҳамда минтақавий бўлимларнинг ҳақиқий аъзолари (академиклари) за мухбир аъзолари ушбу минтақаларда доимий яшовчи ва Фанлар академиясининг минтақавий муассасаларида ишловчи олимлардан сайланади.

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ёки мухбир аъзолари 70 ёшга тўлганда, Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини сайлаш учун қўшимча ўринлар очилади.

Фанлар академиясининг кўрсатиб ўтилган ёшга тўлган ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари Фанлар академияси аъзоларининг барча ҳуқуқлари ва ваколатларини тўлиқ сақлаб қоладилар.


27. Фанлар академиясининг фахрий аъзоси этиб Ўзбекистон Республикасининг фуқароси жаҳон ва мамлакат илм-фани олдида эътироф қилинган хизматлари учун сайланиши мумкин.


28. Фанлар академиясининг хорижий аъзоси илмий ютуқлари жаҳон ва мамлакат илм-фани, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва маданияти ривожига таъсир кўрсатган, халқаро ҳамкорликка, тинчлик ишига ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга салмоқли ҳисса қўшган хорижий фуқаролардан сайланади.


29. Фанлар академияси аъзолари фанлар йўналишлари бўйича фанларнинг тегишли бўлимларига бирлашадилар. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси Фанлар академияси Президиуми қарорига мувофиқ бошқа бўлимга ўтишлари мумкин.

Фанлар бўлимларидан бирида турувчи Академиянинг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси бошқа бўлим кўпчилик аъзоларининг розилиги билан унинг ишида қатнашиши мумкин. Бунда улар мазкур бўлим аъзоларининг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини ва мухбир аъзоларини сайлаш ҳуқуқи бундан мустасно.

Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва минтақавий бўлимлар ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари айни бир вақтда ўз мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли бўлимлари таркибига кирадилар.


30. Фанлар академиясига сайловлар ушбу Низом ҳамда Фанлар академияси томонидан тасдиқланган сайловлар тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади.



V. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ҲАҚИҚИЙ

АЪЗОЛАРИ ВА МУХБИР АЪЗОЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


31. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси илмий тадқиқотларда шахсан иштирок этади, тадқиқотларнинг янги йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайланган соҳасининг юксак илмий даражаси учун шахсан жавоб беради.

Фанлар академиясининг мухбир аъзоси ўзининг шахсий илмий тадқиқотлари ва йирик, илмий-техникавий муаммолар ечимлари натижалари бўйича муҳим асарлари билан фанни бойитади.

Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари илмий кадрлар тайёрлаш ишларида ва илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этадилар.

Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Фанлар академияси Президиумига:

илмий тадқиқотларни амалга оширишда, юқори малакали кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқларини, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни;

ўзи сайланган фан соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ҳар икки йилда бир марта тақдим этади.

Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Фанлар академияси Президиуми, Фанлар академияси Президенти, тегишли бўлимларнинг топшириқларини бажаради, Фанлар академиясининг Умумий Мажлиси ва тегишли бўлимнинг умумий Мажлиси ишида қатнашади.


32. Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари:

Фанлар академияси муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини бажариш;

Академиянинг илмий муассасаларида танловдан ўтмасдан илмий лавозимларни эгаллаш;

ўзининг илмий асарларини нашр этиш;

Фанлар академияси Президиуми, Академия Умумий Мажлиси, бўлим умумий мажлисининг кўриб чиқиши учун илмий ва илмий-ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари академиклик унвони учун ҳар ойда белгиланган гонорар оладилар ва белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.

Фанлар академиясининг фахрий ва хорижий аъзолари Академиянинг ҳақиқий аъзоларига тегишли барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Академиянинг раҳбариятига сайланиш, Академия аъзоларини сайлашда овоз бериш, академиклик унвони учун гонорар олиш бундан мустаснодир.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзолари Ўзбекистон фуқаролигини бошқа мамлакат фуқаролигига алмаштирган тақдирда Академиянинг хорижий аъзолари таркибига ўтишлари мумкин. Бундай ҳолларда овоз беришнинг белгиланган қоидалари қўлланилади.



VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ, МУХБИР,

ФАХРИЙ ВА ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАРИНИ

САЙЛАШ ТАРТИБИ


33. Академиянинг ҳақиқий аъзолари (академиклар)ни, мухбир, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлаш ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.


34. Академиянинг буш ўринларини ва янги аъзолар сайлаш учун янгидан очиладиган ўринларни Академия Президиуми тавсиясига биноан илм-фан соҳалари ва мутахассисликларнинг турли йўналишлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Президиумнинг Академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари сайловлари ўтказилиши ҳақидаги хабари сайловлар ўтказилишидан камида икки ой олдин республика матбуотида эълон қилинади.


35. Академиянинг фахрий ва хорижий аъзолари бўлимларнинг тавсияси ва Президиумнинг тақдимномасига биноан Академиянинг Умумий мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.


36. Эълонда кўрсатилган ихтисосликлар бўйича ҳақиқий ва мухбир аъзоликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи Академия аъзолари, илмий кенгашлар, илмий муассасалар, олий ўқув юртларига берилади.


37. Илмий муассасалар, олий ўқув юртлари томонидан номзодлар кўрсатиш илмий ва илмий-техника кенгашлари мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз беришда қатнашган кишиларнинг камида 50 фоиз овозини олганлар номзодликка кўрсатилган ҳисобланади. Овоз беришда Кенгаш аъзолари-нинг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт.

Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодлар кўрсатган муассасалар номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолиятини тавсифловчи барча ҳужжатларни 20 кун муддатда Академия Президиумининг Илмий кадрлар бошқармасига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Номзодлар кўрсатиш учун белгиланган муддат тугагандан кейин номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар кўриб чиқиш учун 10 кундан кечикмай тегишли фанлар бўлимларига топширилиши зарур.

Фанлар бўлимларида номзодларнинг ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади, уларнинг илмий фаолияти йўналишлари эълон қилинган ихтисосликларга мое ёки мое эмаслиги аниқланади ва сайловда иштирок этишга рухсат берилган номзодларнинг рўйхати республика матбуотида сайловдан камида 20 кун олдин эълон қилинади.

Матбуотда эълон қилинган номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги материаллар Фанлар академияси Президиуми томонидан Умумий Мажлиснинг барча аъзоларига тарқатилади.


38. Фанлар бўлимларининг умумий мажлисларида мутахассислар иштирокида номзодларнинг илмий маърузалари тингланади ва муҳокама қилинади ва сўнгра очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан Фанлар академиясининг Умумий мажлисида сайлаш учун номзодлар танланади.

Номзодларни ҳақиқий ва мухбир аъзоликка танлашда ҳақиқий ва мухбир аъзолар, бўлимга қарашли мустақил институтларнинг директорлари ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ушбу бўлим ҳисобидаги ҳақиқий ва мухбир аъзоларнинг, институтлар директорларининг камида учдан икки қисми йиғилишда қатнашган тақдирда бўлим йиғилиши овоз беришни ўтказиш ваколатига эга бўлади. 50 фоиздан ортиқ; овоз олган номзод Фанлар академиясининг Умумий мажлисида сайлаш учун тавсия этилган ҳисобланади.


39. Ҳақиқий ва мухбир аъзоликка сайловлар Фанлар академиясининг Умумий мажлисида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ҳақиқий ва мухбир аъзоларни сайлашда Умумий Мажлиснинг барча аъзолари ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Фанлар академияси Умумий Мажлиси рўйхатидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми овоз беришда қатнашишлари шарт.


40. Овоз беришда қатнашган Умумий мажлис аъзоларининг камида учдан икки қисми овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар.


41. Агар дастлабки сайловда номзодлардан бирортаси ҳам сайланиш учун етарли миқдорда овоз ололмаса, Умумий мажлис уч марта қайта сайлов ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Кейинги сайловларга овоз беришда қатнашганларнинг камида учдан бир ёки ундан куп қисми қўллаб-қувватлаган номзодлар қўйилади.

Овоз беришнинг учинчи мартасига иккинчи мартасида энг куп овоз олган номзод қўйилади.


42. Сайловларни ўтказиш учун Фанлар академияси Умумий Мажлиси томонидан санок комиссияси сайланади. Санок комиссияси сайлов якунлари бўйича баён тайёрлайди. Санок комиссиясининг баёни Умумий мажлис томонидан тасдиқланади.


43. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига сайланган янги аъзолар рўйхати матбуотда эълон қилинади.



VII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

ПРЕЗИДИУМИ


44. Фанлар академияси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан, очиқ; овоз бериш натижасида Умумий мажлис аъзоларининг кўпчилик овози билан Фанлар академияси аъзолари орасидан сайланади.


45. Умумий мажлис сессиялари ўртасидаги даврда Фанлар академияси фаолиятига Президиум раҳбарлик қилади. Президиум аъзолари сони Умумий мажлис томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президенти бажараётган вазифасига кўра Президиум таркибига киради. Президиумнинг аъзолари Умумий мажлис томонидан Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари орасидан яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.

Президиум аъзоларини сайлаш учун ҳар бир бўлим томонидан 6 номзод (3 нафари бўлимлар рўйхати, 3 нафари эса умумий рўйхат бўйича) кўрсатилади, Умумий рўйхатга, овоз беришга қадар, кўпчилик овоз билан Умумий мажлис томонидан қўшимча номзодлар ҳам киритилиши мумкин.

Ҳар бир бўлим рўйхатидан овоз беришда иштирок этганларнинг энг куп овозини олган номзод сайланган ҳисобланади. Иккинчи рўйхат бўйича Президиум аъзоларининг бепгиланган сонини тўлдириш учун зарур бўлган миқдордаги энг куп овозни олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар.


46. Президиум аъзолари сайлови (иккала рўйхат бўйича) Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқланган Низом асосида ўтказилади.

Президиум ҳар 5 йилда бир марта сайланади. Зарурат бўлганда Фанлар академияси Президиуми аъзоларининг бир қисмини тасдиқланган Низомга мувофиқ ротация қилиш мумкин.


47. Академия Президенти Президиум аъзолари этиб сайланган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзолар орасидан Фанлар академиясининг вице-президентларини ва бош илмий котибини тайинлайди.


48. Фанлар бўлимлари, Қорақалпоғистон бўлими ва минтақавий бўлимлар раислари Академия Президенти томонидан Пре-зидиумнинг сайланган аъзолари орасидан тайинланади.


49. Академия Президиуми ўз фаолиятида Фанлар академияси Умумий мажлисига ҳисобот беради, унга Умумий мажлислар ўртасидаги даврда қилинган ишлар ҳақида ахборот беради.


50. Фанлар академияси Президиуми:

фанлар бўлимлари таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг рўйхатини тасдиқлайди;

Академиянинг тегишли бўлимлари орқали илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

давлат раҳбар органлари билан биргаликда фан тараққиётининг устувор йўналишларини белгилайди:

фаннинг долзарб йўналишлари бўйича илмий маърузалар ва ахборотларни эшитади;

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотларнинг илмий даражасини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

табиий, техникавий, тиббий, ижтимоий-гуманитар фанларнинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмита ва комиссияларни тасдиқлайди ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади;

академия зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ва илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналарни белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда бу муассасалар ва корхоналар ҳақидаги Низомларни тасдиқлайди, шунингдек, ташкил этилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналиши ва ихтисослашувини белгилайди;

Фанлар академиясининг Умумий мажлисини чақиради;

Фанлар академияси аъзолари сайловини белгилайди ва ташкил этади;

илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил қилади;

Фанлар академиясининг фан ва техника тараққиёти йўналишлари бўйича фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботларни тасдиқлаш учун Умумий Мажлисга тақдим этади;

Фанлар академияси тизимида юқори малакали кадрлар тайёрлаш иш режаларини муҳокама этади ва унга раҳбарлик қилади;

фан-техника фаолиятида бозор муносабатлари механизмларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;

Фанлар академияси бўлимлари ва илмий муассасаларига фан учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида бўлимлар ва муассасаларнинг ҳисоботларини эшитади;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалари билан биргаликдаги ишларни ва ҳамкорликни амалга оширади;

Академиянинг халқаро алоқаларини ривожлантиради, унинг хорижий мамлакатлар академиялари ва илмий муассасалари билан илмий ва иқтисодий алоқаларини ўрнатади;

йирик фундаментал ва амалий тадқиқотларни ҳаётга жорий этиш учун халқаро хорижий муассасалар билан биргаликда қўшма корхоналар, илмий марказлар ва бошқа тузилмалар ташкил қилади;

фанлар бўлимлари тавсиясига биноан илмий муассасалардаги илмий кенгашлар таркибини тасдиқлайди;

диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини тасдиқлаш учун Олий аттестация комиссиясига таклиф киритади ва ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг кенгашлар фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини эшитади;

илмий-тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалда фойдаланишга кўмаклашади;

академик илмий журналлар таҳририятлари таркибини тасдиқлайди;

Фанлар академиясининг барча муассасалари ва мансабдор шахслар томонидан мазкур Низомга риоя этилишини назорат қилади;

Фанлар академияси медаллари ва мукофотларини бериш учун Умумий Мажлисга номзодларни тавсия этади.


51. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми ўз аъзоларининг учдан икки қисми мажлисда иштирок этган тақдирдагина қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади Қapopлар очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Президент Президиум қароридан норози бўлган доллар бундан мустаснодир. Қайта муҳокама қилишда Президиум аъзоларининг учдан икки қисми овоз берган қарорлар қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, Президиумнинг исталган қарори ҳам яширин овоз бериш йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Президиум қарори Фанлар академиясининг Президенти ва бош илмий котиб томонидан имзоланади,


52. Фанлар академиясининг хўжалик-ишлаб чиқариш ташкилотларига, шу жумладан, капитал қурилишга раҳбарликни Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари амалга оширади.

Илмий-ишлаб чиқариш ва хўжалик тузилмалари ишини ташкил этиш учун Фанлар академиясининг Ишлар бошқармаси тузилади.

Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари ва Ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқ ва бурчлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми тасдиқлаган Низом билан белгиланади.


53. Президент, вице-президентлар ва бош илмий котиб, шунингдек, Фанлар академияси Президиумининг бошқа аъзолари сурункасига купи билан икки муддатга сайланишлари мумкин.


54. Фанлар академияси Президенти:

Академияга умумий раҳбарликни амалга оширади ва кундалик масалаларни ҳал этади, Фанлар академиясидаги ишларнинг аҳволи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академиясининг Умумий Мажлиси олдида шах-сан жавоб беради;

давлат юқори органлари, илмий муассасалар ва халқаро ташкилотлар олдида Фанлар академияси номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

Фанлар академияси Президиуми ва унинг аппарати ишини ташкил қилади;

табиий, техникавий, тиббий, ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари дастурларини тасдиқлайди;

табиий, техника, тиббий, ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасида режалаштирилган фундаментал тадқиқотларнинг бажарилишини назорат қилади;

Академиянинг нашр режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишига раҳбарлик қилади;

илмий, илмий-техникавий муаммоларни ва ташкилий масалаларни ҳал этиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ва муваққат илмий ва маслаҳатчи жамоаларини тузади;

Академия илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва илмий-тадқиқот институтлари директорлари Кенгашини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилади;

фан бўлимлари тавсияси бўйича институтлар директорларини контракт асосида лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Фанлар академияси кредитларининг асосий бошқарувчиси ҳисобланади ва уларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.


55. Академиянинг вице-президентлари, бош илмий котиби, фан бўлимлари, Қорақалпоғистон ва минтақавий бўлимлар раисларининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан белгиланади. Улар ўзларига топширилган соҳа иши учун шахсан жавоб берадилар.


56. Академия Президиуми, илмий-тадқиқот ва хўжалик муас-сасаларининг фаолияти билан боғлиқ кундалик масалаларни ҳал қилиш, шунингдек, Президиумда кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун Фанлар академияси Президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибидан иборат таркибда Президиум бюроси ташкил этилади.



VIII. АКАДЕМИЯНИНГ ФАН БЎЛИМЛАРИ


57. Фан бўлимлари бир ёки бир неча фан тармоқлари олимларини бирлаилирувчи Академиянинг илмий ва илмий-ташкилий бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим ўз таркибига кирувчи институтлар ва бошқа илмий муассасаларга умумий раҳбарликни амалга оширади.

Академиянинг фан бўлимлари республикада фаннинг тегишли соҳаси бўйича фундаментал тадқиқотларнинг ривожлантирилишига ва мувофиқлаштирилишига, халқаро алоқаларнинг кенгайтирилишига кўмаклашади, фан-техника тараққиётини ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тезлаштиришга оид таклифларни умумлаштиради ҳамда уларни Фанлар академияси Президиумига кўриб чиқиш учин тақдим этади.


58. Академиянинг бўлими таркибига кирувчи ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳамда мустақил илмий муа:сасалари директорларининг умумий Мажлиси шу фан бўлимининг юқори органи ҳисобланади.

Бўлимларнинг умумий Мажлиси:

ўз соҳасида юқори илмий натижаларга эришишга ҳамда уларни амалиётга жорий қилишга кўмаклашади;

Фанлар академиясининг илмий муассасаларидаги илмий ишлар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш ҳақидаги ҳисоботларни эшитади ва таҳлил қилади;

тармоқ институтлари ва илмий муассасаларга илмий-услубий ёрдам кўрсатади;

фаннинг тегишли тармоқлари бўйича илмий муаммоларни ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун илмий сессиялар, конференциялар ва кенгашлар чақиради;

очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодларни, шунингдек, фахрий ва хорижий аъзолигига номзодларни тавсия этади;

илмий тадқиқотларни режалаштиради, уларнинг юқори илмий-техник савияда бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатлари доирасидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб ч и кади.


59. Умумий мажлислар ўртасидаги даврда бўлимларнинг ишларига бўлимларнинг бюролари ва унинг раиси раҳбарлик қилади.

Бўлимларнинг бюро аъзолари бўлим умумий Мажлиси томонидан бўлим аъзолари ва шу бўлим илмий-тадқиқот институтлари директорлари орасидан очиқ овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланадилар. Овоз беришда қатнашган Академиянинг ҳақиқий, мухбир аъзолари ва шу бўлимга қарашли илмий-тадқиқот институтлари директорларининг ярмидан кўпроғи овоз берганда номзодлар сайланган ҳисобланадилар.

Бўлимларнинг раҳбарларини сайлашда раҳбариятнинг янгиланиб туриши ва узаийлиги принципига риоя қилинади.


60. Бўлимларнинг илмий котиби бўлим бюросининг тавсиясига кўра Фанлар академиясининг Президенти томонидан тайинланади.


61. Бўлимларнинг бюроси:

бўлимларнинг умумий мажлисини чақиради;

бўлимларнинг ваколатлари доирасига кирувчи илмий ва илмий-ташкилий масалаларни умумий мажлисда кўриб чиқишни ташкил этади, унинг қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

илмий-тадқиқот институтлари директорларининг ҳисоботларини кўриб чиқади, институт фаолияти натижаларига малакали баҳо беради;

илмий муассасаларнинг иш йўналишларини ўзгартириш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади ва шу масалалар юзасидан Фанлар академияси Президиумига тегишли таклифлар киритади;

илмий-тадқиқот ишларининг дастурларини ва уларнинг бажарипиши ҳақидаги ҳисоботларни, шунингдек, Фанлар академиясининг шу бўлимга қарашли ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳисоботларини кўриб чиқади;

диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятига кўмаклашади ва уни назорат қилади;

бўлимлар таркибига кирувчи илмий жамиятларга умумий раҳбарликни амалга оширади;

энг муҳим муаммолар бўйича илмий кенгашлар ишини ва улар фаолияти натижаларини муҳокама қилишни уюштиради;

хорижий илмий марказларда муддатли тажриба ўрганиш мақсадида номзодлар танлашни амалга оширади ва бўлимга хос ихтисослар бўйича илмий кадрлар тайёрлаш ишини назорат қилади;

Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда фундаментал тадқиқотлар дастурларини шакллантиради, танлов асосида ушбу дастурларнинг ижрочиларини белгиловчи ва бўлим учун ажратиладиган маблағларнинг умумий ҳажми доирасида молиявий ресурсларни тақсимловчи эксперт комиссияларини тузади ва кейинчалик уларни тасдиқлаш учун Фанлар академияси Президентига тақдим этади.


62. Бўлимларнинг бюролари бўлимлар умумий мажлисига ва Фанлар академияси Президиумига буйсунади ва ҳар йили бўлимлар умумий мажлисига ўз иши ҳақида ҳисобот бериб туради.



IX. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ МИНТАҚАВИЙ

БЎЛИМЛАРИ


63. Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг муайян минтақаларида илмий ва илмий-техника имкониятларини ривожлантириш учун ташкил этилади. Минтақавий бўлимларни ташкил этиш ва уларни тугатиш Фанлар академияси Президиумининг тавсияси билан умумий мажлис томонидан амалга оширилади.


64. Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари ўз фаолиятида бевосита Фанлар академияси Президиумига бўйсунади. Бўлимлар муассасаларига илмий-услубий раҳбарликни бўлим бюроси ва унинг раиси амалга оширади.

Бўлим бюроси таркибига бўлим раиси, унинг ўринбосари, бўлимнинг бош илмий котиби, бўлимга қарашли илмий муассасаларнинг директорлари ва бюронинг бошқа аъзолари киради.


65. Бўлимларнинг раислари ўринбосарлари за минтақавий бўлимларнинг бош илмий котиблари бўлимлар раисларининг тавсиясига биноан Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқланадилар.

Бўлимларнинг раислари ва бюро аъзоларини тайинлашда узвийлик ва янгилаб туриш принципига риоя қилиниши лозим.

Минтақавий бўлимлар раислари ва бюро аъзолари умумий мажлис қарорларининг бажарилишини таъминлайдилар ва бўлим фаолиятига раҳбарлик қиладипар.

Минтақавий бўлим бюроси юридик шахе мақомига эга бўлади ва шу бўлимнинг барча молиявий масалаларини ҳал қилади.

Минтақавий бўлим бюроси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумига ҳисоб беради.


66. Минтақавий бўлимларнинг Низоми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқланади.



X. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

БЎЛИМИ


67. Қорақалпоғистон бўлими ўз фаолиятини Қорақалпоғистон бўлими Уставига мувофиқ амалга оширади ва бевосита Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси Президиумига бўйсунади.

Бўлимлар муассасаларига илмий-услубий раҳбарликни унинг Президиуми амалга оширади. Унинг таркибига Президиум раиси, раиснинг ўринбосари, бош илмий котиб ва Президиум аъзолари киради.


68. Қорақалпоғистон бўлими раисининг ўринбосари ва бош илмий котиб Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Президиуми раисининг тавсиясига биноан 5 йил муддатга тасдиқланадилар.

Қорақалпоғистон бўлими ўз бўлими бўйича ажратилган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзоларнинг буш ўринларига номзодларни муҳокама қилади ва соҳалар бўйича сайлаш учун ўз тавсиясини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли фан бўлимларига беради.

Қорақалпоғистон бўлими Президиумини сайлашда унинг таркибини мунтазам суратда янгилаб туриш ва раҳбарликнинг давомийлиги принципига риоя қилиниши лозим.

Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми Фанлар академиясининг Умумий Мажлиси қарорларининг бажарилишини таъминлайди ва бўлимларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми юридик шахе ҳисобланади ва бўлимларнинг барча молиявий масалаларини ҳал охлади.

Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми ўз фаолиятида Фанлар академияси Президиумига бўйсунади.


69. Қорақалпоғистон бўлимининг Низоми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқланади.


70. Қорақалпоғистон бўлими Президиумининг раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти ҳисобланади.



XI. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ

(ИНСТИТУТЛАРИ, ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАЛАРИ,

КОНСТРУКТОРЛИК БЮРОЛАРИ)


71. Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот муассасаларида (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюроларида) жамлангандир. Институт ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолият йўналишига мувофиқ Академия бўлимлари таркибига киради.

Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўз фаолиятини Академия бўлимининг илмий-услубий раҳбарлигида амалга оширади.


72. Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбари мутасадди вице-президент ва тегишли бўлимлар бюросининг тавсияси билан Фанлар академияси Президенти томонидан 65 ёшдан ошмаган йирик олимлар - фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланади. Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори ўзи раҳбарлик қилаётган илмий муассасанинг муваффакиятли фаолияти учун шахсан жавобгардир.


73. Институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (фан доктори ёки номзоди), илмий котиби (фан доктори ёки номзоди) мутасадди вице-президент билан келишилган ҳолда бўлим бюросининг тавсиясига биноан контракт асосида илмий-тадқиқот институти директори томонидан тайинланади.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда илмий котибнинг ҳуқуқ ва бурчлари директор томонидан илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Низомига мувофиқ белгиланади,

Илмий-тадқиқот бўлинмаси (институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлими, сектори, лабораторияси) мудири институт илмий Кенгаши танловидан ўтган, одатда, фан докторларидан контракт асосида директор томонидан тайинланади. Фан номзоди лаборатория мудири лавозимига купи билан икки муддатга тайинланиши мумкин.


74. Илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузурида белгиланган тартибда заводлар, корхоналар, муассасалар, конструкторлик, технологик ва лойиҳа бюролари, ҳисоблаш марказлари, илмий-тадқиқот хўжаликлари, экспериментал устахоналар, цехлар, шунингдек, кооперативлар, кичик корхоналар, қўшма корхоналар ташкил қилиниши мумкин.


75. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, конструкторлик бюролари) ушбу Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлисида тасдиқланадиган илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Намунавий Низомига мувофиқ иш юритадилар.



XII. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ


76. Фанлар академияси фаолиятининг иқтисодий асосини давлат томонидан мулкчилик шаклларини ўзгартирмаган: ҳолда муддатсиз эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш учун берилган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар ташкил этади.

Академия ўз фаолиятини ўзига мулк сифатида ва фойдаланиш учун берилган фондлар ва бошқа давлат мол-мулкларига таяниб, давлат топшириқлари асосида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида амалга оширади.

Академиянинг асосий фондларини, бошқа мол-мулкини улар-га бириктирилган ер майдонлари билан Фанлар академиясининг розилигисиз ёки қонунчиликда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда бегоналаштиришни ёки қайта қуришни амапга ошириш тақиқланади.


77. Фанлар академиясини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағи ҳисобланади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш учун йўлланади ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми орқали муaccacaлapгa етказилади. Илмий тадқиқотлар давлат фондларидан, жамоат ва хусусий жамғармалардан олинадиган маблағлар, шунингдек, манфаатдор буюртмачилар билан тузиладиган шартномалар, битимлар ва контрактлардан олинадиган маблағлар қўшимча манбалар ҳисобланади.


78. Бюджетдаги ташкилотлар, илмий-тадқиқот, хўжалик, ташқи иқтисодий фаолиятдан, ташкилотлар ва айрим шахслар бадалларидан келиб тушадиган маблағлар, шу жумладан, халқаро ташкилотнинг хайрия бадаллари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа йўллар билан олинган маблағлар Фанлар академиясининг мулки ҳисобланади.


79. Фанлар академиясининг давлат бюджетидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари кундалик ва бошқа ишларни бажаришда ўз тасарруфларидаги асосий фондлар ва мол-мулкдан фойдаланадилар.


80. Академиянинг мол-мулки ва маблағларини унинг муассасалари ва ташкилотлари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари амалдаги қонунчилик ва Фанлар академияси Низомига кўра Фанлар академияси Президиуми томонидан амалга оширилади.


81. Академия ва унинг ташкилотларининг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишда, кадрларни тайёрлаш ва моддий-техника ҳамда ижтимоий базасини ривожлантиришда илмий-тадқиқот институтлари ва давлат бюджетидаги бошқа ташкилотлар хўжалик фаолиятларини ўз низомларига мувофиқ юритадилар ва бу фаолиятдан олинган даромадларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.


82. Фанлар академиясининг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ўз хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятларини шу фаолиятдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширадилар.


83. Фанлар академияси Президиуми, ташкилотлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида акционерлик жамиятлари ва бошқа хўжалик бирлашмаларининг таъсисчиси ва қатнашчиси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Улар шундай фаолиятдан, илмий ишланмалар натижаларидан, шунингдек, кичик сериядаги приборларни, фан салоҳиятини куп талаб қиладиган асбоб-ускуналарни, материалларни, илмий-техника ва реклама-тижорат хизматларини ички ва ташқи бозорда сотишдан олинадиган фойдага эгалик қилиш ва тасарруф этиш субъектлари ҳисобланадилар.


84. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган фун-даментал ва амалий тадқиқотлар натижалари Фанлар академияси олимлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш нормаларига риоя этиш асосида давлатга топширилади,


85. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг илмий ходимлари ва мутахассислари шу ташкилотларда яратилган интеллектуал мулк натижаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган субъектлар ҳисобланадилар.

Фанлар академиясининг муассасалари, ташкилотлари ва бошқа бўлинмалари шу муассасалар ходимлари билан амалдаги қонунчилик асосида шартномалар тузиш йўли билан интеллектуал мулкка ва унинг объектларига (илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ишланмалари, кашфиётлар, саноат намуналари, селекция-уруғчилик ютуқлари ва бошқаларга) эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.


86. Фанлар академияси ўз маблағлари ва ўз муассасаларининг хўжалик ҳамда тадбиркорлик фаолиятларидан олинадиган даромаднинг бир қисми, шунингдек, жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация фондларини (илмий-техника ва ижтимоий ривожлантириш, олимларни, инновацияларни ижтимоий ҳимоялаш ва бошқа фондларни) ташкил этиши мумкин. Бундай фондларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларини сарфлаш тартиби Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишувга кўра ишлаб чиққан махсус Низомга мувофиқ амалга оширилади.



XIII. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

АЛОҲИДА ҲУҚУҚЛАРИ


87. Фанлар академияси олимларнинг, адабиёт, маданият ва санъат арбобларининг қўлёзмалари ва архивларини, шунингдек, ўз муассасаларининг фан тарихи учун аҳамиятли бўлган архив ва бошқа материалларини сақлаш ҳуқуқига эга.


88. Фанлар академияси бошқа мамлакатларнинг илмий муассасалари, олий ўқув юртлари, кутубхоналари, музейлари, нашриётлари ва муассасалари билан матбаа нашрларини айирбошлаш ҳуқуқига эга.



XIV. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ НИЗОМИНИНГ

АМАЛДА БЎЛИШИ ВА УНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТАРТИБИ


89. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми Академия Умумий Мажлиси томонидан қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Фанлар академиясининг Устави тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.


90. Низомни ўзгартириш Умумий Мажлиснинг кўпчилик овози билан - Фанлар академияси Умумий Мажлиси аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми овози билан қабул қилинган қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.




























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск