язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 24.12.2009 й. 160/12-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.01.2010 й. 261-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.01.2010 й.

N 261-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

24.12.2009 й.

N 160/12


ҚАРОРИ



Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 2 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 9-сон, 28-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 261, 1996 йил 10 июль) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                           К. Султонов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


биринчи хатбошисидаги "олий маълумотга ёки магистр даражасига" деган сўзлар "ҳамда магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбошисидаги "олий маълумотга" деган сўзлар "магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Давлат тили тўғрисидаги қонунига" деган сўзлар "Давлат тили ҳақида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-банднинг иккинчи хатбошиси "номзодига" деган сўздан кейин "белгиланган намунадаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўзбек ёки рус тили" деган сўзлар "ўзбек, рус ёки инглиз тилида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 12-бандда:


иккинчи хатбошисидан "(шундан 10 таси якка муаллифликда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


бешинчи хатбошисининг тўртинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича докторлик диссертацияси натижалари юзасидан монография нашр этилган бўлиши керак. Бошқа фанлар, шунингдек педагогика, психология, фалсафа, иқтисод фанлари ва хорижий филология соҳалари бўйича ушбу фан соҳаси юқори даражада ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида камида иккита мақола, тиббиёт фанлари бўйича эса камида тўртта мақола нашр этилган бўлиши шарт. Фан доктори илмий даражасига талабгорлар томонидан нуфузли хорижий илмий журналларда чоп этилиши шарт бўлган мақолаларнинг 50 фоизи Европа мамлакатлари ҳамда АҚШ, Канада, Япония, Хитой Халқ Республикаси ва Жанубий Корея мамлакатларининг инглиз тилида нашр этиладиган нуфузли ихтисослашган илмий журналларида чоп этилиши шарт".


саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Авторефератда келтирилган илмий ишлар рўйхати диссертация мавзуига қатъиян мувофиқ бўлиши шарт. Номзодлик диссертациясининг авторефератида илмий ишлар рўйхати хронологик тартибда келтирилади".


ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Номзодлик илмий даражасига талабгорнинг ишлари қаторида ОАК рўйхатидаги даврий илмий журналларда нашр қилинган камида иккита мақоласи бўлиши керак. Тиббиёт фанлари ҳамда хорижий филиология соҳалари бўйича номзодлик диссертацияси натижалари юзасидан ушбу фан соҳалари юқори даражада ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида битта мақола нашр этилган бўлиши керак.

Номзодлик диссертациясининг асосий илмий натижалари босма илмий нашрларда чоп этилиши лозим. Номзодлик диссертацияси бўйича талабгорларнинг нашр қилинган илмий ишлари умумий сони бештадан кам бўлмаслиги керак".


6. 15-бандда:


иккинчи хатбоши "белгиланган тартибда" деган сўзлардан кейин "ОАК веб-сайтида ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилинганидан сўнг, диссертацияга ва унинг авторефератига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмас".


7. 19-банднинг биринчи хатбошисидаги "Кенгашнинг" деган сўз "Кенгаш раисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 20-бандда:


иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Докторлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида фақат битта илмий маслаҳатчи кўрсатилиши мумкин.

Номзодлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида фақат битта илмий раҳбар кўрсатилиши мумкин";


қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Зарур ҳолларда, ОАК рухсати билан диссертациянинг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи кўрсатилиши мумкин. Ихтисосликлар туташлигида бажарилган диссертациялар бундан мустасно".


9. 22-банднинг иккинчи хатбоши "оппонент бўлишига" деган сўзлардан кейин "ОАК томонидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 23-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ОАК Раёсати аъзолари, ОАК аппарати ходимлари, ОАК эксперт кенгашларининг раҳбарлари, диссертация кўриб чиқилаётган кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби, ҳимоя қилувчининг илмий раҳбари, эълон қилинган ишлар бўйича ҳимоя қилувчининг ҳаммуаллифлари, диссертация иши бажарилган ёки ҳузурида ихтисослашган кенгаш фаолият кўрсатаётган ёхуд илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳимоя қилувчи буюртмачи ёки ижрочи (шерик ижрочи) бўлган олий ўқув юртларининг ректорлари ва проректорлари, илмий ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ҳимоя қилувчи ишлаётган кафедра, лаборатория, сектор, бўлим ходимлари расмий оппонент бўла олмайдилар. Расмий оппонентлар турли ташкилотларнинг ходимлари бўлиши лозим.


11. 25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "далолатномасидан" деган сўз "баённомасидан" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Кенгаш томонидан диссертация бўйича олинган салбий тақриз ва хулосалар асосли эмас деб топилганда, кенгаш талабгорнинг хоҳишига кўра диссертацияни ҳимояга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин".


13. 37-бандда:


еттинчи хатбошисидаги "тўхтатиб, диссертация ишига рад жавоби бериши" деган сўзлар "тўхтатиши" деган сўз билан алмаштирилсин;


саккизинчи хатбошисидаги "Раҳбарияти ОАК Илмий кенгаши аъзоларига" деган сўзлар "Раёсати" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 45-бандда:


биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий даражага эга бўлган шахс кенгаш ва ОАК эксперт кенгашининг қарорига асосан ОАК томонидан илмий даражасидан маҳрум этилиши мумкин";


иккинчи хатбоши "Кенгаш мажлиси ишида" деган сўзлардан олдин "Илмий даражадан маҳрум қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқаётган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 3-4-сон, 29-модда.