язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 24.12.2009 й. 160/14-сон "Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.01.2010 й. 263-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.01.2010 й.

N 263-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

24.12.2009 й.

N 160/14


ҚАРОРИ



Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 30 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 9-сон, 28-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 263, 1996 йил 10 июль) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                К. Султонов






Қарорга

ИЛОВА



Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг иккинчи ва учинчи жумлалари чиқариб ташлансин.


2. 2-банднинг "б" кичик бандидаги ва 3-банднинг "е" кичик бандидаги "илмий ходимлар ихтисосликлари номенклатурасини" деган сўзлар "олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-бандда:


"в" кичик банди "илмий даража талабгорларини" деган сўзлардан олдин "зарур бўлганда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


"г" кичик банди "ўз мажлисларида" деган сўзлардан кейин "вазирлик ва идораларнинг вакилларини таклиф қилган ҳолда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


"ж" кичик банди "фан соҳалари бўйича" деган сўзлардан кейин "ОАК ходимлари билан биргаликда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксперт кенгашлари раислари ва аъзолари олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар кўрсатган номзодларни инобатга олган ҳолда ОАК раҳбарияти тавсиясига асосан ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади".


5. 8-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксперт кенгашида кўриб чиқилган аттестация ишлари ва улар юзасидан эксперт кенгашининг қарорлари ОАК Раёсати мажлисида Бош илмий котиб ва эксперт кенгаши раиси (раис ўринбосари) томонидан тақдим этилади".


6. 15-банд "Ўзбекистон" деган сўздан кейин "Республикаси" деган сўз билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 3-4-сон, 22-модда.