язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 17.07.2003 й. 96/4-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.08.2003 й. 261-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2003 й.

N 261-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

17.07.2003 й.

N 96/4


ҚАРОРИ



Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари" тўғрисида Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Алия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 261-рақам билан рўйхатга олинган "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида Низом"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.

Раис

М.М. Мухитдинов

Бош илмий котиб

К.С. Султонов

      





Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий Аттестация комиссияси

Раёсатининг 2003 йил 17 июлидаги

96/4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 261-рақам билан рўйхатга олинган



ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 1-банд бўйича

а) "ютуқларга" сўзидан кейин "олий маълумотга, шу жумладан бакалавр ёки магистр даражасига" сўзлари билан тўлдирилсин.

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш - тиббиёт соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш - ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга, юридик фанлар бўйича диссертация ҳимоя қилиш - ҳуқуқ (юриспруденция) соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга рухсат этилади.".


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоқ адабиётшунослиги ва тилшунослиги бўйича диссертациялар талабгорнинг хоҳишига қараб, қорақалпоқ тилида ёзилиши мумкин.".


3. 5-банднинг иккинчи хатбошисининг биринчи жумласида "бир ой" сўзлари "беш кун" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси, чет тили, информацион технологиялар асослари ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.

Чет эл фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари ўзбек ёки рус тили, информацион технологиялар асослари ва диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади."


5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Номзодлик имтиҳонларининг мазмунини ва уларни топшириш тартибини ОАК Раёсати белгилайди.".


6. 10-банд бўйича:

а) иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқарилсин;

б) қуйидаги мазмундаги учинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Диссертация иши кириш қисми, камида учта бўлим, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Диссертация ишининг амалиётга тадбиқи юзасидан махсус ишлаб чиқилган тавсиялар ихтисослашган кенгашда тасдиқланиб, аттестация ишига илова қилинади.

Диссертация мавзуси бўйича фойдаланилган адабиётлар асосан охирги ўн-ўн беш йил ичида нашр этилган бўлиши тавсия этилади.";

в) учинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) саккизинчи хатбошидаги "Ҳайъати (коллегия)нинг" сўзлари "Раёсатининг" сўзи билан алмаштирилсин.


7. 11-банд бўйича:

а) биринчи хатбошидаги "(докторлик диссертацияси учун ОАК билан келишилган ҳолда)" сўзлари чиқарилсин.

б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши била тўлдирилсин:

"Диссертация мавзуси илмий кенгаш томонидан тасдиқлангандан сўнг, "ОАК Бюллетени" журналида нашр этилиши учун ўрнатилган тартибдаги ҳужжатлар билан ОАКга юборилади.".


8. 12-банд бўйича:

а) биринчи хатбошидаги "чоп этиладиган" сўзларидан кейин "ОАК рўйхатидаги газета ва илмий журналларда," сўзлари билан тўлдирилсин;

б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Докторлик диссертацияси бўйича диссертантнинг умумий илмий ишлари сони 30 тадан (шундан 10 таси якка муаллифликда) кам бўлмаслиги керак.";

в) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биринчи бўлимда монографиялар ҳамда газета, илмий журналлар ва тўпламларда чоп этилган мақолалар рўйхати берилади. Бу бўлимда келтирилган мақолаларнинг камида ўнтаси ОАК рўйхатидаги газета ва илмий журналларда номзодлик диссертацияси ҳимоясидан сўнг нашр қилинган бўлиши керак. Диссертантнинг газета ва илмий журналларда чоп этилган ўнта мақоласи бўлмаган ҳолларда, докторлик диссертациясининг ҳимояси масаласини истисно тариқасида ОАК Раёсати ҳал қилади;";

г) ўн учинчи хатбоши "талабгорнинг" сўзидан кейин "ОАК рўйхатидаги газета," сўзлари билан тўлдирилсин;

д) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Номзодлик диссертацияси бўйича талабгорнинг умумий илмий ишлари сони бештадан кам бўлмаслиги керак.".


9. 14-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Илмий даража талабгорлари диссертациясини дастлабки экспертизадан ўз хоҳишлари билан, ихтисослашган кенгашдан мустақил равишда ўтказишлари мумкин. Ихтисослашган кенгаш дастлабки экспертизалар натижаларидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юборадилар.".


10. 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Кенгаш, диссертация ҳимоя учун қабул қилингандан сўнг, унинг автореферати чоп этилишидан аввал белгиланган тартибда "ОАК Бюллетени" журналида ҳимоя тўғрисида эълон беради.".


11. 19-банд бўйича:

а) биринчи хатбошида "этилган бўлиши керак" сўзлари "этилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) биринчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Автореферат ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида ёзилиши мумкин.";

в) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро экспертизадан ўтказиш ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида авторрефератга рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги қисқача мазмуни илова қилиниши тавсия этилади. Қисқача мазмуннинг ҳажми докторлик диссертацияси учун бир саҳифадан ва номзодлик диссертацияси учун ярим саҳифадан ошмаслиги лозим. Диссертация автореферати босмахонада ёки кўпайтиргич ускунада кенгаш белгилаган нусхада босилади.".


12. 20-банд бўйича:

а) "машинкада икки интервалда ёзилган" сўзлари чиқарилсин;

б) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Докторлик диссертация бўйича диссертациянинг ва авторефератининг муқовасида фақат биргина илмий маслаҳатчи кўрсатилиши мумкин.

Номзодлик диссертацияси бўйича диссертациянинг ва авторефератнинг муқовасида биргина илмий раҳбар кўрсатилиш мумкин. Номзодлик диссертацияси бўйича иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи зарур ҳолларда, диссертация ва авторефератнинг титул варағида ОАК рухсати билан кўрсатилиши мумкин. Ихтисосликлар туташлигида ҳимояга тақдим этилган номзодлик диссертациялари бундан мустасно.".


13. 25-банд бўйича:

а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Диссертация иши бажарилган ёки илмий тадқиқот ишлари бўйича диссертант буюртмачи, ижрочи (шерик ижрочи) бўлган ташкилотлар, талабгор ишлаётган муассаса, расмий оппонентларнинг, илмий раҳбарнинг, илмий маслаҳатчининг асосий иш жойи бўлган муассаса, етакчи ташкилот бўла олмайди.";

б) иккинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


14. 30-банд бўйича:

а) иккинчи хатбошидаги "Диссертацияга" сўзи "Докторлик диссертациясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Номзодлик диссертацияси ҳимоясида, қоида тариқасида, расмий оппонентларнинг ҳаммаси қатнашиши шартдир.".


15. 33-банд бўйича:

а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шунингдек, диссертация, автореферат ҳамда аттестация ҳужжатларининг электрон версиялари ўрнатилган тартибда талабгорнинг аттестация иши билан бирга ОАКга топширилади.";

б) иккинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16. 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "бордию" сўзи чиқарилсин.


17. 37-банд бўйича:

а) иккинчи ва учинчи хатбошидаги "Ҳайъати" сўзи "Раҳбарияти" деган сўз билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи хатбошида "биргаликда" сўзидан кейин "ОАК Раҳбарияти рухсати билан" сўзлари қўшилсин;

в) бешинчи хатбошида "бўлинма" сўзидан кейин "ОАК Раҳбарияти рухсати билан" сўзлари қўшилсин;

г) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда бён этилсин:

"Мабодо кенгаш ҳимоя ўтказишда ОАК Низомлари талабларини ва ўрнатилган тартиб-қоидани бузган бўлса, ОАК Раҳбарияти ОАК Меъёрий (процедура) комиссиясининг қарорига асосан аттестация иши кўрилишини тўхтатиб, диссертация ишига рад жавоби бериши мумкин.".


18. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсиин:

"39. Диссертация ҳимоясидан кейин, диссертацияда аниқланган ноаниқликларни, хатоларни тузатиш мумкин эмас. Аттестация ишининг ОАКда кўрилиш жараёнида аттестация ишида аниқланган хатолар, камчиликлар тузатилишига рухсат берилмайди.

Талабгор ўз диссертациясини кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида: кенгашда - яширин овоз беришдан аввал, ОАКда эса - фан номзоди ёки доктори илмий даражасини бериш ҳақидаги ечим ёхуд қарор қабул қилинишидан олдин уни муҳокамадан олишга ҳақли, ўзга материаллардан уларнинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланганлигини кенгаш ёки ОАК аниқлаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда диссертация муҳокамадан олингандан кейин умумий асосларда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.".


19. VI бўлим чиқарилсин.


20. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. ОАК Раёсатининг илмий даража бериш ҳақидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Илмий даража дипломлари қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат давомида ОАК Раёсати қарори асосида расмийлаштирилади ва берилади.".


21. 47-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ҳайъати" сўзи "Раёсати" деган сўз билан алмаштирилсин.


22. Низом қуйидаги мазмундаги 50-банд билан тўлдирилсин:

"50. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.".


23. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар, улар кучга киргунга қадар тегишли кафедралар томонидан ҳимояга тавсия этилган номзодлик ва докторлик диссертацияларга нисбатан тадбиқ этилмайди.