Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.06.1993 й. 284-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 14 июндаги

284-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида" 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан ишлаб чиқилган.

Низом Нархларни бошқариш жамғармасининг мақсади ва вазифаларини белгилайди, уни шакллантириш, ундан фойдаланиш тартибини назарда тутади. Низомни бажариш барча корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар (кимга буйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотлар, товарлар тайёрлайдиган ва сотадиган иш ва хизматларни амалга оширадиган (юридик шахс сифатида шаклланмаган) тадбиркорлар учун мажбурийдир.

Нархларни бошқариш жамғармаси аҳолини хўжалик юритувчи субъектлар - монополистлар маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошишидан ижтимоий ҳимоя қилиш ва пулнинг қадрсизланиши жараёнларини юмшатиш мақсадида ташкил этилади.



II. НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Аҳолини нархларнинг ошишидан, пулнинг қадрсизланиши жараёнларидан қўйидаги воситалар билан зарурий равишда ҳимоя қилишни таъминлаш Нархларни бошқариш жамғармасининг асосий мақсади ва вазифалари ҳисобланади:

маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар улгуржи, сотиш нархлари ва тарифларининг ўсишини тўхтатиб туриш ҳамда озиқ-оват маҳсулотлари ва бир қанча энг зарур товарларнинг чакана нархларини тартибга солиш;

монополист корхоналар маҳсулотлари нархларининг узлуксиз ошишини тўхтатувчи ва маҳсулот тайёрловчиларнинг монополистик хатти-ҳаракатларидан истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилувчи чора-тадбирларни амалга ошириш;

Нархларни бошқариш жамғармаси счётида республика олдида турган ижтимоий ва ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этиш учун етарли бўлган маблағларни шакллантириш;

нарсларни пасайтириш учун иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, давлат бюджети билан бир қаторда, халқ хўжалигининг кўп сармоя талаб қиладиган тармоқларига инвестицияларни ошириш, шунингдек, сотиладиган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш.

Нархларни бошқариш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилади.



III. НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


Нархларни бошқариш жамғармаси монополияга қарши ва нарх сиёсати бўйича республикада амалда бўлган қонунчилик ва норматив ҳужжатларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий санкциялар қўллаш ва жарималар солишдан тушадиган маблағлардан шаклланади. Шу жумладан:

"Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунни талабларига риоя қилмаганлиги учун;

белгилаб қўйилган ва бошқариладиган нарх ва тарифлар даражасини кўтарганлик, шунингдек, рентабелликнинг белгиланган даражасини оширганлик учун;

ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар, халқ истеъмол моллари ва хизматларнинг шартномавий (эркин) нархлари ва тарифларини шакллантириш ҳамда уларни қўлланиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига риоя қилмаганлик учун;

умумий овқатланиш, аҳолига маиший, коммунал хмзмат кўрсатиш корхоналарининг хизмат кўрсатиш даражаси ушбу нархлар ва тарифлар белгиланган вақтда қабул қилинган тавсифномаларга мувофиқ келмайдиган бошқариладиган нархларни, устама нархларни, тарифларни қўллаганлиги учун;

хизматлар қийматига амалда бажарилмаган ишларни ёки ушбу хизматлар нархида ҳисобга олинган ҳажмда тўлиқ бажарилмаган ишларни қўшганлик, шунингдек, тўлиқ бутланмаган маҳсулотни етказиб берганлик учун;

маҳсулот етказиб берувчи корхона томонидан истеъмолчилардан сотилган (кўрсатилган) маҳсулотлар (хизматлар) қийматидан ортиқча маблағлар олинганлиги учун;

конструктив ёки технологик камчиликлари туфайли ўзаро келишилган вақтда қабул қилинган истеъмол хоссалари таъминланмаган (стандартлаш органларининг хулосаси мавжуд бўлганда) маҳсулотлар нархини оширганлик учун;

озиқ овқат моллари ишлаб чиқарадиган озиқ-овқат саноати, умумий овқатланиш тармоқлари корхоналари томонидан Нархларни бошқариш жамғамасининг бюджетдан ташкари махсус счётига хом ашёни (компонентларни) алмаштирган ҳолда, шунингдек, стандартлардан, техникавий шартлардан ва рецептуралардан чекинилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришдан олинган тежам суммасини ўтказмаганлик учун иқтисодий санкциялар қўллаш ва жарималар солишдан тушадиган маблағлардан шаклланади.

Нарх интизомини ва монополияга қарши қонунчиликни бузиш натижасида ноқонуний олинган тушум (даромад) суммасининг ҳаммаси Нархларни бошқариш жамғармасига йўналтирилади (Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий ривожланиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтириладиган 15 фоиз бундан мустасно).

Нархларни бошқариш жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус счётида жамланади.

Маблағларнинг Нархларни бошқариш жамғармасига тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида ўтказилганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси молия органлари томонидан амалга оширилади.



IV. НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШ

ЖАМҒАРМАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Нархларни бошқариш жамғармасидан дотация орқали уй-жой-коммунал хўжалигида, давлат томонидан бошқариладиган нархлар бўйича аҳолига кўрсатиладиган транспорт хизматларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг, асосий турларини етиштиришда, ижтимоий жиҳатдан муҳим бўлган халқ истеъмол моллари ва ишлаб чиқаришда ва хизматлар кўрсатишда (Ҳукумат улар бўйича нарх ва тарифларни нисбатан паст даражада тутиб туради), маблағларнинг тўпланишига қараб - кўп сармоя талаб қиладиган тармоқлардаги инвестицияларда ҳамда республика Ҳукумати томонидан белгиланадиган бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Кўрсатилган мақсадларга маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади.




















Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск