Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1994 й. 636-сон "Ўзбекистон Республикасида фойдаланиладиган ерларни ялпи рўйхатдан ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1994 й.

N 636


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЕРЛАРНИ

ЯЛПИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Республикадаги барча ерларни зарурий ҳисобга олишни, ер солиғининг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзгеодезия" бошқармасининг ҳамда республиканинг бошқа вазирликлари ва идораларининг ихтисослаштирилган ташкилотларини шартнома асосида жалб этиб, 1995 йилнинг биринчи ярмида мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланадиган ерларнинг чегаралари ва майдонларини аниқлаган ҳолда шаҳарлар ва шаҳарчалар ерларини рўйхатдан ўтказсинлар;

рўйхатдан ўтказиш натижалари бўйича бир ой муддатда ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини ёки ерларни ижарага олиш шартномаларини белгиланган тартибда расмийлаштирсинлар;

барча шаҳарлар ва шаҳарчаларда ерлардан фойдаланувчиларнинг ҳар бири бўйича ер кадастри ҳужжатларини мунтазам юритишни ташкил этсинлар;

республика ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликларида ер кадастри ҳужжатларини юритиш, ер қонунчилигига риоя этилишини ва ер муносабатларини тартибга солиб боришни назорат қилиш бўйича бўлинмалар ташкил этсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзгеодезия" бошқармаси ва уларнинг жойлардаги органлари билан биргаликда 1995 йилнинг 1 чорагида республика шаҳарлари ҳудудини комплекс баҳолаш ишларини тугалласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда "Ўзгеодезия" бошқармаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва шаҳарчалари ерларини ялпи рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. "Ўзгеодезия" бошқармаси ерларни рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишни барча зарур геодезия ва топография материаллари ва маълумотлари билан белгиланган тартибда таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарлар ва шаҳарчалар ерларини рўйхатдан ўтказиш ишлари маҳаллий бюджет ҳисобига амалга оширилади. Республика ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарларнинг ҳамда туманларнинг ҳокимликлари Ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан зарур маблағларни ажратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, республика шаҳарлари ҳудудларини баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ер солиғи ставкаларига тузатиш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ерларни рўйхатдан ўтказиш натижалари бўйича ер участкаларини солиқ солишдан яширган ёки уларнинг майдонини камайтириб кўрсатган ердан фойдаланувчиларни аниқласин ва қонунчиликка мувофиқ уларга нисбатан чоралар кўрсин.


7. "Ўзгеодезия" бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда ер кадастри ҳужжатларига ер солиғини тўғри ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган қўшимча кўрсаткичлар киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск