язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ Қорақалпоғистон Республикасида фойдаланилмаётган ерларни ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерларини фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун тажриба тариқасида бериш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.1994 й. 575-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 ноябрдаги

575-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида фойдаланилмаётган

ерларни ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерларини фуқароларга

мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари

учун тажриба тариқасида бериш тўғрисида

НИЗОМ



1 Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий қилинади.


2. Фойдаланилмаётган ерлар деганда эгалик қилиш, фойдаланиш берилмаган ерлар, ижарага берилмаган ерлар, захира ерлар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга берилган, бироқ "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 13-моддаси 10-бандида назарда тутилган муддатларда фойдаланилмаган ерлар тушунилади.


3. Фойдаланилмаётган ерларни сотиш маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тузилган ва тасдиқланган регистрлар бўйича амалга оширилади.


4. Фойдаланилмаётган ерлар ҳамда паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерлари фуқароларга сотиш ҳуқуқисиз мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган ҳолда сотилади.


5. Кўрсатиб ўтилган ерлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани шакллантириш, шунингдек, белгиланган тартибда бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари фойдаланилади.


6. Ерларни сотиш Давлат мулки қўмитаси органлари томонидан ким ошди савдосида ёки танлов асосида амалга оширилади.


7. Ер майдонлари ким ошди савдоси ёки танлов ғолибларига берилади, уларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик ҳуқуқини берувчи далолатнома берилади.


8. Фойдаланилмаётган ерлар қуйидаги тартибда сотилади:

а) бу ерлар жойлашган туман ёки шаҳар ахолиси уларни сотиб олишда устунлик ҳуқуқига эга бўладилар;

б) иккинчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикасининг қолган бошқа аҳолисига берилади;

в) "а" ва "б"- кичик бандларда кўрсатилган харидорлар бўлмаган тақдирда танлов-ким ошди савдосида сотиб олишга Ўзбекистон Республикасининг қолган бошқа ҳудудида яшовчи аҳоли, шунингдек хорижий жисмоний шахслар қўйилади.


9. Мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш сотиладиган ер майдонининг хажми маҳаллий шароитларни олган ҳолда белгиланади. Бунда ер майдони ҳажми суғориладиган ерларда 5 гектардан ва суғорилмайдиган ерларда 15 гектардан ошмаслиги керак.


10. Ер майдонларини ким ошди савдоси ва танлов асосида сотиш билан боғлиқ ерга эгалик қилишда юз берадиган барча ўзгаришлар шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ер-кадастр дафтарларига, шунингдек, бошқа ер-кадастри ҳужжатларига киритилади.


11. Сотилган ерларда аниқланган фойдали қазилма бойликлар давлатга тегишли бўлади. Мерос қилиб қолдириш шарти билан эгалик қилиш учун берилган ер майдонларида қидирув ишлари олиб бориш ёки фойдали қазилма бойликларни қазиш зарур бўлган тақдирда давлат уларнинг эгаларига сифати бир хил ер майдонлари беради ерни сотиб олиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ ҳаражат инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, компенсация қилади.


12. Мазкур Низом асосида мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ва доимий фойдаланиш учун сотиб олинган мусодара қилиниши ва олиб қўйилиши мумкин эмас, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан истиснодир.


13. Паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи қишлоқ хўжалиги корхоналари тарқатиб юборилганда улар фойдаланган ерлар жисмоний шахсларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда сотилади.


14. Ер масалаларини ҳал этиш учун туманлар ва шаҳарларда мазкур қарорга 1-иловада белгиланган тартибда доимий ишловчи махсус комиссиялар ташкил этилади.


15. Қорақалпоғистон Республикасида ер участкалари ажратиш бўйича махсус комиссиялар мазкур қарорга 1-иловада кўрсатиб ўтилган функцияларга қўшимча равишда фуқароларнинг ерларни мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотиш бўйича танловларда иштирок этиш учун берган аризаларини кўриб чиқади ва ҳокимликларга тегишли таклифларни киритадилар.


16. Тугатилаётган зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли хўжаликлар мол-мулкининг дастлабки баҳоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1994 йил 23 июнда тасдиқланган "Қишлоқ хўжалигида хусусийлаштириш ва мулкчиликнинг шаклларини шакллантиришнинг вақтинчалик тартиби"га мувофиқ белгиланади.