Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 13-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/09-26/06-сон "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 26.02.2014 й. Қарори (АВ томонидан 17.03.2014 й. 1662-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2014 й.

N 1662-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.02.2014 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.02.2014 й.

N 01/09-26/06


ҚАРОРИ



Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция

фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 523-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 декабрдаги 102, 01/ККБФМНМ-18/07-сонли қарори (рўйхат рақами 1662, 2007 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

А. Абдуҳакимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция

фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.".


2. 34-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасидан" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 36-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 39 - 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. ИФлар ва ХИФлар, фонд биржаси қоидаларига мувофиқ котировкаси аниқланадиган ва мунтазам равишда эълон қилиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган қўйилмани қайта баҳолашни ўтказади.

40. Қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолаш, портфелдаги мавжуд қимматли қоғозлар сонини мазкур қимматли қоғозларнинг котировка баҳосига кўпайтириш орқали ҳар чоракда ҳисобот ойининг охирги санасига ўтказилади.

41. Агар қайта баҳолаш санасида айнан битта қимматли қоғоз бўйича биржанинг икки ва ундан ортиқ майдончаларида битимлар амалга оширилган бўлса, унда мазкур савдо кунида ушбу қимматли қоғозлар бўйича энг кўп битимлар ҳажмига эга бўлган майдончадаги қимматли қоғозлар котировка баҳоси танланади.

42. Агар қимматли қоғозларни баҳолаш санасида биржа майдончалари томонидан шундай қимматли қоғозлар билан савдо ўтказилмаган бўлса, ушбу қимматли қоғозларни баҳолашгача ўтказилган энг яқин савдо кунидаги баҳо қўлланиши лозим.".


6. 43 ва 44-бандларнинг биринчи хатбошисидаги "ойда" деган сўз "чоракда" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 март, 12-сон, 141-модда











































Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск