ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 20.02.2014 й. 11-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.03.2014 й. 2146-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2014 й.

N 2146-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.02.2014 й.

N 11


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52 (I)-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                          Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52 (I)-сон) мувофиқ ҳамда миллий бюджет таснифини давлат молияси таснифининг халқаро стандартлари билан уйғунлаштириш мақсадида буюраман:";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Йўриқномада:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52 (I)-сон) мувофиқ бюджет таснифини қўллаш тартибини белгилайди.";


2) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Бюджет таснифи бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатларини, шунингдек Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаларининг гуруҳланиши бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

бюджет тизими бюджетлари даромадларининг таснифи;

бюджет тизими бюджетлари харажатларининг таснифи;

Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи.

Бюджет таснифи бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш ҳамда ижро этишни тизимлаштириш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини таъминлайди.";


3) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "таснифини тузишнинг асосий тамойиллари" деган сўзлар "таснифининг асосий принциплари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "учун ягона бўлиши" деган сўзлар "томонидан ягона бюджет таснифи қўлланилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг таснифи (бундан буён матнда даромадлар таснифи деб юритилади) даромадларни уларнинг турлари ва манбалари бўйича кодлашдан иборат бўлади.";


5) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси);

даромадларнинг турлари (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси);";


6) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Даромадлар таснифи тузилмаси қуйидаги кўринишга эга:

Бюджет тизими бюджетлари

маблағларининг манбалари

ва даражалари таснифи


Даромадларнинг

турлари


Ташкилий

тасниф


Ҳудудий

тасниф



X XXX X X


X XXX XXX

XXX

XX XXX

";

7) 7-банддаги "Даромадлар тури" деган сўзлар "Даромадларнинг турлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи (1 - 6 кодлар) бюджетга тушаётган даромадларнинг тегишли маблағлар манбаларига ва ушбу бюджетлар даражаларига мансублигини аниқлаш мақсадида қўлланилади.";


9) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "даромадлар тури" деган сўзлар "даромадларнинг турлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "тури" деган сўз "типи" деган сўз билан алмаштирилсин;


10) 17-банддаги "даромадлар тури" деган сўзлар "даромад типи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ўртасидаги бюджет даражалари" деган сўзлар "Бюджет тизими бюджетлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташкилий тасниф (14 - 16 кодлар) келиб тушаётган даромадларнинг ана шу даромадларни маъмурий жиҳатдан идора қилувчи тегишли органга (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва ш.к.) мансублигини идентификациялаш мақсадида қўлланилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.";


13) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ҳудудий тасниф (17 - 21 кодлар) келиб тушаётган даромадларнинг ушбу даромадлар шакллантирилаётган ёхуд ўтказиб берилаётган тегишли маъмурий-ҳудудий бирликка мансублигини идентификациялаш мақсадида қўлланилади.";


14) 21-банддаги "Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар харажатлари таснифи (кейинги ўринларда харажатлар таснифи деб юритилади) барча бюджет даражалари харажатлари гуруҳланишини ўзида ифодалайди" деган сўзлар "Бюджет тизими бюджетлари харажатларининг таснифи (бундан буён матнда харажатлар таснифи деб юритилади) бюджет тизими бюджетлари харажатларини кодлашдан иборат бўлади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 22 - 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Харажатлар таснифи қуйидагилардан иборат:

бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси);

ҳудудий тасниф (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси);

вазифа жиҳатидан тасниф (мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси);

иқтисодий тасниф (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси);

иқтисодий тасниф (харажатлар гуруҳи бўйича) (мазкур Йўриқноманинг 5а-иловаси);

ташкилий тасниф.

23. Харажатлар таснифи тузилмаси қуйидаги кўринишга эга:

Бюджет тизими

бюджетлари

маблағларининг

манбалари

ва даражалари

таснифи


Вазифа

жиҳатдан

тасниф


Ташкилий

тасниф


Иқтисодий

тасниф


Ҳудудий

тасниф


X

XXX


X

X

X

XXX

XXX

XXX

XX

XX

XXX

XX

XXX

24. ДМБАТ татбиқ этилгунига қадар харажатлар сметасини ва харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисоботни (Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни қўшган ҳолда) тузишда "Вазифа жиҳатдан тасниф", "Ташкилий тасниф" ва "Иқтисодий тасниф" кодлари қўлланилади.";


16) 25-банддаги "Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси" деган сўзлар "Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 26-банддаги "Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифи" деган сўзлар "Вазифа жиҳатдан тасниф" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 27-банднинг биринчи хатбошисидаги "Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифи" деган сўзлар "Вазифа жиҳатдан тасниф" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 31-банддаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи" деган сўзлар "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 57-банддаги "жамғармалар ва хўжалик юритувчи субъектларга" деган сўзлар "давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда резидент-юридик шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 58-банддаги "маҳаллий бюджетларга" деган сўзлар "вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 59-банддаги "ва маҳаллий бюджетларга" деган сўзлар ", вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 60-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган маблағлар;";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига бериладиган даромадлар;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган даромадлар;

эркин қолдиқлар ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига бериладиган маблағлар;";

ўн учинчи хатбошидаги "Таълим" деган сўз "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошидаги "республика" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси республика" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошидаги "бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига" деган сўзлар "республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 118-банддаги "Таълим ва тиббиёт" деган сўзлар "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 126-банд "ёки қисман қоплашга" деган сўзлардан кейин ", етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жой сотиб олиш ҳамда турар жой сотиб олиш билан боғлиқ бошқа" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


26) 129-банддаги "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 130-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий тасниф бюджет тизими бюджетлари харажатларини хўжалик белгиларига, ишлаб чиқариш элементларига кўра фарқлашни назарда тутади, давлат бошқарувида амалга оширилаётган харажатларнинг иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб бюджет харажатлари йўналишларини белгилаб беради. Иқтисодий таснифнинг тузилмаси қуйидаги кўринишда бўлади:";


28) 131-банднинг биринчи хатбошисидаги "харажатлар таснифи" деган сўзлар "тасниф" деган сўз билан алмаштирилсин;


29) 195-банддаги "Харажатларнинг иқтисодий таснифининг" деган сўзлар "Иқтисодий таснифнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) IV бобнинг номидаги, 197-банднинг биринчи хатбошисидаги, 198 ва 199-бандлардаги "молиялаштириш" деган сўз "қоплаш" деган сўз билан алмаштирилсин;


31) 196-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"196. Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси) уларни ички ва ташқи манбалар бўйича гуруҳлашдан иборат.";


32) 200-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молиялаштиришнинг ички манбалари" деган сўзлар "Ички манбалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "қолдиғи" деган сўз "молия йили бошидаги қолдиқлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи" деган сўзлар "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33) 201-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молиялаштиришнинг ташқи манбалари" деган сўзлар "Ташқи манбалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш

бўйича йўриқномага

1-илова";


б) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг

манбалари ва даражалари таснифи";


в) 2 002 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси";


г) 2 004 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси";


д) 3 003 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси";


е) 3 009 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси".


4. 2-иловада:


а) илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш

бўйича йўриқномага

2-илова";


б) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Даромадларнинг турлари";


в) 3 112 501 қатордаги "қуйидаги даромад турларидан ташқари 502 - 517" деган сўзлар "қуйидаги даромад типларидан ташқари 502 - 522" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 3 112 521 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 112 522 "Қурилиш соҳасидаги кичик корхона ва микрофирмалар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";


д) 3 112 601 қатордаги "кўрсатилган даромадлар туридан (602 - 617) ташқари" деган сўзлар "қуйидаги даромад типларидан ташқари 602 - 617, 627 - 630, 632" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 3 112 631 қатордаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "бюджетдан ташқари Пенсия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 3 112 631 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 112 632 "Қурилиш соҳасидаги кичик корхона ва микрофирмалар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";


з) 3 112 700 - 3 112 703, 3 112 705, 3 112 706, 3 112 708 - 3 112 725 ва 3 112 799 қаторлардаги "Таълим" деган сўз "бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 3 112 701 қатордаги "кўрсатилган даромадлар туридан (702 - 717) ташқари" деган сўзлар "қуйидаги даромад типларидан ташқари 702 - 717, 726 - 730, 732" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 3 112 704 қатордаги "Мактаб таълими" деган сўзлар "бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 3 112 707 қатордаги "Таълим" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 3 112 726 - 3 112 730 қаторлардаги "Таълим" деган сўз "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 3 112 731 қатордаги "Пенсия" деган сўз "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 3 112 731 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 112 732 "Қурилиш соҳасидаги кичик корхона ва микрофирмалар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар";


п) 3 112 801 қатордаги "кўрсатилган даромадлар туридан (802 - 817) ташқари" деган сўзлар "қуйидаги даромад типларидан ташқари 802 - 817, 827 - 830, 832" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 3 112 831 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 112 832 "Қурилиш соҳасидаги кичик корхона ва микрофирмалар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар";


с) 3 141 102 қатор номи "(қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғидан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


т) 3 141 103 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 141 104 "Қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи";


у) 3 151 210 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 151 211 "Вақтинча олиб чиқилган (кирилган) автотранспорт воситаси ўз вақтида қайтариб олиб келинмаган (чиқилмаган) ёки тегишли режимга расмийлаштирилмаган ҳолларда ундириладиган йиғим";


ф) 3 211 202, 3 212 102, 3 212 202, 3 212 302, 3 212 400, 3 212 602, 3 214 102, 3 411 102, 3 430 123, 3 430 125 ва 3 512 108 қаторлардаги "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


х) 3 411 105 ва 3 411 106 қаторлардаги "Мактаб таълими" деган сўзлар "бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ц) 3 422 209 қатор чиқариб ташлансин;


ч) 3 450 915, 3 511 105 ва 3 511 107 қаторлар чиқариб ташлансин;


ш) 3 512 106 ва 3 512 107 қаторлардаги "Мактаб таълими" деган сўзлар "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) изоҳдаги "Даромадлар тури" деган сўзлар "Даромадларнинг турлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 3-илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш

бўйича йўриқномага

3-илова".


6. 4-иловада:


а) илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш

бўйича йўриқномага

4-илова";


б) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазифа жиҳатдан тасниф";


в) 7 011 350 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси харажатлари";


г) 7 011 359 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг бошқа харажатлари";


д) 7 018 101 қатор "Республикаси" деган сўздан кейин "республика" деган сўз билан тўлдирилсин;


е) 7 018 102 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига бериладиган ссудалар";


ж) 7 018 105 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан резидент-юридик шахсларга бериладиган ссудалар";


з) 7 018 502 қатор "Республикаси" деган сўздан кейин "республика" деган сўз билан тўлдирилсин;


и) 7 018 503 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига бериладиган маблағлар";


к) 7 018 508 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига бериладиган даромадлар";


л) 7 018 509 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан туман ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган даромадлар";


м) 7 018 510 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эркин қолдиқлар ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига бериладиган маблағлар";


н) 7 018 515 қатордаги "Мактаб таълими" деган сўзлар "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 7 018 520 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига бериладиган маблағлар";


п) 7 019 500 қатордаги "Таълим" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 7 051 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 051 100 "Чиқиндиларни йиғиш ва йўқотиш бўйича тадбирлар";


с) 7 094 300, 7 094 310 ва 7 094 320 қаторлардаги "таълим муассасаларининг" деган сўзлар "ўқув юртларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


т) 7 096 500 қатордаги "Таълим" деган сўз "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


у) 7 105 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 105 110 Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой сотиб олиш харажатлари;

7 105 910 Тураржой сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар";


ф) 7 109 200 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси харажатлари";


х) 7 109 201 қатордаги "хўжалик юритувчи субъектларга" деган сўзлар "резидент-юридик шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 5-иловада:


а) илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш

бўйича йўриқномага

5-илова";


б) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий тасниф".


7. 5а-иловада:


а) илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш

бўйича йўриқномага

5а-илова";


б) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қтисодий тасниф (харажатлар гуруҳи бўйича)".


8. 6-иловада:


а) илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш

бўйича йўриқномага

6-илова";


б) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи";


в) 50-бўлимда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ички манбалар";


2-параграф чиқариб ташлансин;


4-параграфдаги "қолдиғи" деган сўз "молия йили бошидаги қолдиқлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-параграфдаги "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-параграф қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган

маблағлар жамғармаси маблағлари";


г) 51-бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ташқи манбалар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 март, 12-сон, 140-модда








































Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск