ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.1995 й. 191-сон "Автомобиллар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон-Корея қўшма корхоналари ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.1995 й.

N 191



АВТОМОБИЛЛАР УЧУН БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ

ҚЎШМА КОРХОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда автомобиль саноатининг ишлаб чиқариш базасини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги:

Ўзбекистон томонидан "Ўзавтосаноат" уюшмаси ва "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорациясининг "Андижонқурилиш заводи" акционерлик жамияти ҳамда Корея томонидан "Донгжу энд Ко. Лтд" компанияси ташкил этадиган лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, устав жамғармаси 4 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган "Ўз-Донгжу Ко." қўшма корхонаси;

Ўзбекистон томонидан "Ўзавтосаноат" уюшмаси ва "Ўзмашсаноат" уюшмасининг "Андижонирмаш заводи" акционерлик жамияти ҳамда Корея томонидан "Тонг Хонг Электрик Ко. Лтд" компанияси ташкил этадиган автомобиль ўриндиқлари ишлаб чиқарадиган, устав жамғармаси 6,42 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган "Ўз-Тонг Хонг Ко." қўшма корхонаси;

Ўзбекистон томонидан "Ўзавтосаноат" уюшмаси ва Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги САНИИРИ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг тажриба-экспериментал заводи ҳамда Корея томонидан "Корам Пластик Ко. Лтд" компанияси ташкил этадиган бамперлар ва прибор панеллари ишлаб чиқарадиган, устав жамғармаси 5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган "Ўз-Корам Ко." қўшма корхонаси ташкил этилиши маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ташкил этилаётган қўшма корхоналарнинг устав жамғармалари Ўзбекистон ва Корея томонидан бараварлик асосида қуйидаги шакллардаги улушларда:

"Ўзавтосаноат" уюшмаси томонидан - Республика валюта жамғармасининг кредити ҳисобидан;

Ўзбекистоннинг базавий корхоналари томонидан натура шаклида - мавжуд бинолар ва иншоотлардан;

кореялик ҳаммуассислар томонидан - тегишли қўшма корхоналар нақд валюта счётлари билан шакллантирилади.

Ушбу қўшма корхоналар учун асосий технологик асбоб-ускуналарни маблағ билан таъминлаш Корея томонидан умумий суммаси 32,906 млн АҚШ долларидан иборат бўлган хорижий кредитларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида жалб этиш йўли билан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси имзоланган таъсис ҳужжатларига мувофиқ:

"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси "Андижонқурилиш заводи" акционерлик жамиятининг мавжуд бинолари ва иншоотларининг 17900 квадрат метр майдонини "Ўз-Донгжу Ко." қўшма корхонасининг устав жамғармасига қўшиш учун;

"Ўзмашсаноат" уюшмаси "Андижонирмаш заводи" акционерлик жамиятининг мавжуд бинолари ва иншоотларининг 15100 квадрат метр майдонини "Ўз-Тонг Хонг Ко." қўшма корхонасининг устав жамғармасига қўшиш учун;

Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги САНИИРИ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тажриба-экспериментал заводининг мавжуд бинолари ва иншоотларининг 3300 квадрат метр майдонини "Ўз-Корам Ко." қўшма корхонасининг устав жамғармасига қўшиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қўшма корхоналарни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:

ташкил этилаётган қўшма корхоналарнинг устав жамғармаларини шакллантириш учун Республика валюта жамғармасидан 7,064 млн АҚШ доллари ажратиш тўғрисида "Ўзавтосаноат" уюшмаси билан кредит шартномаси тузсин;

ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун қарз берувчи чет эл инвесторларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кафолат хатлари берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига техник-иқтисодий асослашларга кўра ва маблағ билан таъминлаш жадвалларига мувофиқ, объектлар ишга туширилгандан кейин қайтариладиган муддатга ташкил этилаётган қўшма корхоналарга 2.085 млн АҚШ долларига тенг миқдорда миллий валютада мақсадли кредит ажратишни назарда тутиш тавсия қилинсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, автомобиллар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ташкил этилаётган қўшма корхоналарга Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган имтиёзлар ва ҳуқуқлар жорий этилади.


8. "Ўзавтосаноат" уюшмаси "Ўзэлтехсаноат" ва "Ўзмашсаноат" уюшмалари билан биргаликда икки ой муддатда Кореянинг "Хангук Тьюбинг", "Донг Вон Метал", "Сан Лип", "Хангук Пельцер", "Окпо Электрик" ва "Паккард Электрик" компаниялари билан бутловчи буюмлар номенклатурасини кенгайтириш бўйича ишлаб чиқаришлар ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқишни тугалласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                           И. Каримов
















Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск