Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.1995 й. 273-сон "Банкротлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.1995 й.

N 273



"БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Банкротлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республикадаги зарар кўриб ишлаётган барча корхоналарнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини ўрганиш мақсадида иловага* мувофиқ таркибда Ҳукумат комиссияси тузилсин.


2. Комиссияга қуйидаги вазифалар юклансин:

1995 йилнинг 1-ярим йили якунлари бўйича зарар кўриб ишлатган ҳар бир корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини пухта таҳлил қилиш, бунда мунтазам зарар кўриб келаётган корхоналарга алоҳида эътибор бериш;

зарар кўриб ишлаётган ҳар бир корхона бўйича, кейинчалик уларни банкрот бўлган деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун, "Банкротлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибга тўлиқ мувофиқ равишда Олий хўжалик судига тегишли таклифлар киритиш. Бунда ишловчилар сонига, корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш фондларига ва техника билан таъминланганлигига, улар ишлаб чиқараётган маҳсулот турларига, унинг ишлаб чиқариш-технология жараёнидаги аҳамиятига алоҳида эътибор бериш;

ишловчиларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ижтимоий ҳимоялашни таъминлаган ҳолда, қабул қилинган қарорларни меҳнат жамоаларига маълум қилиш;

кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг раҳбарларига нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш. Зарар кўриб ишлаётган корхоналар ва ташкилотлар айрим раҳбарларининг барқарор ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга ўзининг тўлиқ қодир эмаслигини турли сабаблар ҳамда давлат органларига ва ўзга ташкилотларга ағдариш билан яшириши ҳолларига йўл қўймаслик;

зарар кўриб ишлаётган корхоналар бўйича ишларнинг аҳволини ўрганиш якунларини ва қабул қилинган қарорларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш, бунда ушбу корхоналарни банкротликка олиб келган омиллар ва сабабларнинг тушунарли очиб берилишини таъминлаш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.

Амалга оширилган ишлар натижалари республика Ҳукуматининг 1995 йилнинг октябридаги мажлисида маълум қилинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Илова берилмайди.





































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск