Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1993 й. 344-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича доимий ишловчи идоралараро кенгаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1993 й.

N 344



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ДОИМИЙ

ИШЛОВЧИ ИДОРАЛАРАРО

КЕНГАШ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқарувчи кучларни маҳаллий табиий-иқтисодий шароитларни, Ўзбекистон Республикасини ва унинг минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлаштиртиш масалаларида ягона умумдавлат ёндашувини таъминлаш мақсадиса Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлашириш бўйича доимий ишловчи идоралараро кенгаш 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича доимий ишловчи идоралараро кенгаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошекент шаҳар ҳокимликларига ўз тасарруфларидаги ҳудудда ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштирш бўйича шунга ўхшаш ҳудудий доимий ишловчи идоралараро кенгашлар тузиш тавсия этилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик органларига ер майдони бериш ва янгидан қурилаётган, қайта қурилаётган объектларнинг бошқа табиий ресурсларидан фойдаланиш ёки йирик ва муракаб ишлаб чиқаришларни кенгайтириш бўйича қарорлар Қорақалпоғиcтон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бyюpтмачиларнинг мақсадлари тўғрисидаги таклифлари асосида (3-илова), фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича идоралараро кенгашнинг тегишли хулосасидан кейингина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Унча катта ва мураккаб бўлмаган ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни (4-илова) жойлаштиришга ер майдони бериш ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари томонидан, буюртмачининг мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича тегишли худудий доимий ишловчи идоралараро кенгашнинг ижобий хулосаси бўлган тақдирда қабул қилинади.


5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Давлат план комитети ҳузурида ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича доимий ишловчи идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида" 1986 йил 3 августдаги 48-сон қарори;

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Давлат план комитети ҳузуридаги ишлаб чиқарувчи кучларини жойлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1986 йил 17 октябрдаги 511-сон қарори.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов



*) 1-3-4 иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск