Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлими тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 04.04.1995 й. 117-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 4 апрелдаги

117-сон қарорига

ИЛОВА



Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва

хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий

бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш

ва қўллаб-қувватлаш бўлими тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Бўлим халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, тайёрлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди.


4. Бўлим тегишли ҳудудларда жойлашган халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг, тайёрлов ташкилотларининг, деҳқон бозорлари ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги тадбиркорларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади.


5. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида минтақавий хусусиятларни ва аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли бўлинмалар ва хўжалик органлари билан биргаликда мулкчиликнинг барча шаклларида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни, савдо ва маиший хизмат кўрсатишни истиқболли ривожлантиришнинг умумий концепциясини ва мақсадли дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва унда қатнашиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига белгиланган тартибда киритиш;

тегишли тармоқларда мулкчилик шаклларини ўзгартириш, монопол тузилмаларнинг якка ҳокимлигини тугатиш, тадбиркорликни ривожлантиришни ва хусусий бизнеснинг аҳамиятини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш;

республика ва ҳудудий органлар билан биргаликда жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, экспортга товарлар етказиб беришни узлуксиз кўпайтиришга, хорижий фирмалар ва МДҲ мамлакатлари билан биргаликдаги юқори сифатли товарлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этишга, янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ва ишлаб турганларини техник қайта жиҳозлаш учун чет эл инвестицияларини кенг жалб қилишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

аҳолига қулайлик яратишни ҳисобга олган ҳолда мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо, умумий овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини оқилона жойлаштиришга оид ишларни мувофиқлаштириш;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш, савдо қилишнинг илғор шакллари ва усулларини жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш;

ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда, хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналарни ташкил этишда, тижорат, маркетинг ва бошқа тузилмаларни ривожлантиришда ёрдам бериш;

савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини, шунингдек улар жойлашган ер майдонларини жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк қилиб танлов асосида сотиш бўйича таклифлар киритиш;

савдо ва хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий (шаҳар, туман) бўлимларига ташкилий ва методик ёрдам кўрсатиш ва улар фаолиятини назорат қилиш.


6. Бўлимнинг асосий функциялари:

чакана савдо тармоғида кундалик зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари асосий турларининг сотувда бўлиши ва хилма-хил хизматларнинг мавжудлиги ҳамда бозорни товар ресурслари билан тўлдириш бўйича тегишли хўжалик органлари қабул қилаётган чора-тадбирлар устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;

истиқболни белгилаш ва статистика органлари билан биргаликда халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятининг асосий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва уларнинг ишларини яхшилашга оид тегишли таклифлар киритиш;

туманлар, шаҳарлар бўйича мулкчиликнинг барча шаклларидаги мавжуд савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг ва тадбиркорлик тузилмаларининг ҳисобга олинишини таъминлаш ҳамда жойларда тегишли ташкилотлар томонидан савдо ва фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига рухсатнома гувоҳномалари бериш ишларининг аҳволи устидан назоратни ташкил этиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида "Ўздавстандарт" маркази органлари билан биргаликда вилоят ҳудудида жойлашган халқ истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари чиқараётган маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

шаҳарлар ва туманлар бўйича аҳолига савдо, маиший ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини истиқболда ривожлантириш масаласига оид ишларнинг аҳволини ва хўжалик органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни кўриб чиқиш;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини назорат-касса аппаратлари билан таъминлашда ва улардан жойларда фойдаланишни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

тегишли идоралар ҳамда ташкилотлар билан биргаликда янги иш жойлари ташкил этиш, қишлоқ аҳолисини товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва савдо соҳасига жалб қилиш ишларини амалга ошириш;

хусусий мулкчилик асосида қурилаётган ва ташкил этилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарини шаҳарлар, туманлар ва аҳоли яшаш жойларининг энг нуфузли ҳамда гавжум қисмларида жойлаштириш масалаларини кўриб чиқиш;

шаҳарлар, туманлар ва йирик аҳоли яшаш жойларида супермаркетлар, ихтисослаштирилган улгуржи бозорларни ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрсатишида амалий ёрдам кўрсатиш;

аҳолининг халқ истеъмол товарлари ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ишининг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ўрганиш ва шу асосда минтақада кундалик зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


7. Бўлимнинг ҳуқуқлари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишларининг, шунингдек, бошқа норматив ҳужжатларнинг хўжалик ва бошқа ҳудудий органлар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида тегишли корхоналар ҳамда ташкилотларни жалб қилган аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришни, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни, бозор инфраструктурасини яратишни таъминловчи халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, савдо тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш концепция ва дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи акционерлик жамиятларидан, жамоа, хусусий ва бошқа корхоналардан, шунингдек, мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналаридан тадбиркорларнинг тижорат сири ҳисобланмайдиган маълумот ҳамда ахборотни талаб қилади ва олади;

жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиш ва кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни тайёрлаш мақсадида зарур ҳолларда тармоқлар мутахассислари ва ходимларини жалб қилади;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги бузилишига йўл қўяётган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига берилган мулкка эгалик ҳуқуқи ордерларини бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни Давлат мулки қўмитаси бўлинмалари билан биргаликда белгиланган тартибда тегишли органларга киритади;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги иш тартибини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан даврий назоратни амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари билан алоқани амалга оширади, матбуот, телевидение ва радио орқали чиқишлар учун материаллар тайёрлайди;

фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил қилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.


8. Бўлим ишини ташкил этиш:

бўлимга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган мудир бошчилик қилади;

бўлим ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ амалга оширади.

Бўлим мудири:

бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, бўлим ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни, вазифаларни белгилайди;

мудир ўринбосарлари, бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

бўлимга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ходимларнинг уларга топширилган иш участкаси учун жавобгарликлари даражасини белгилайди;

барча давлат ва жамоат ташкилотларида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари номидан иш кўради;

мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидаги қатъи назар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари ходимлари билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказади;

зарур кўрсатма, топшириқ ва тушунтиришлар беради, ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади;

халқ хўжалигининг мутасаддилик қилинаётган тармоқлари ишига алоқадор масалалар кўриб чиқилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, доимий комиссиялар йиғилишларида, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг Раиси, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳузуридаги кенгашларда қатнашади;

бўлим ишини яхшилаш, бўлим ходимларининг иш малакаларини оширишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

бўлимда кадрларни танлаш ва жойлаштириш, хизмат вазифаларини бажаришда ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, интизомий жазолар қўллаш масалалари бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади.

Бўлим мутахассислари:

вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ иш режасига биноан ишлайдилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғилишларида ва раҳбарият ҳузуридаги кенгашларда ўз лавозим вазифалари доирасига кирувчи масалалар муҳокамасида қатнашадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари бажарилишини назорат қиладилар, бўлим раҳбариятининг топшириқлари бажарилишини таъминлайдилар;

мутасаддилик қилинаётган тармоқлар ишини чуқур ўрганадилар ва таҳлил қиладилар, зарур ҳолларда улар олдига қўйилган масалаларни ҳал қилишда жойларга бориб зарур ёрдам кўрсатадилар.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 4-сон, 13-модда































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск