Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.1996 й. 221-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.1996 й.

N 221



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМ

ВА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ АСОСЛАРИ БЎЙИЧА

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий таълимнинг иқтисодий ислоҳотлар вазифалари ва талабларига мос янги тизимини ташкил этиш ва аҳолининг иқтисодий билимларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги (ЮСЭЙД), К. Аденауэр фондининг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган ваколатхоналарининг, шунингдек ЎзБюроКЕСнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишида қатнашиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ва уларнинг экспертлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига киритилсин.


2. Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тузилмаси ва унинг 1996 йилги иш режаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


3. Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидаги функциялар юклатилсин:

мактабларда, махсус ва олий ўқув юртларида иқтисодий таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;

иқтисодий таълим соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;

иқтисодий фанлар бўйича ўқув дастурларини шакллантириш ва бозор муносабатлари иқтисодиёти бўйича ўқув-услубий материаллар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш, шунингдек етакчи хорижий иқтисодчиларнинг ўқув адабиётлари ва монографияларини таржима қилиш ҳамда республикада нашр этишни ташкил қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

иқтисодий ихтисосликдаги илмий-тадқиқот институтларининг иқтисодий билимларни ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотни тарғиб қилишга оид фаолиятини фаоллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий мамлакатларнинг университетлари, ўқув марказлари ҳамда бошқа таълим ва ўзга тизимлари билан иқтисодий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш.


4. Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республикада иқтисодий таълимни комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритсинлар, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

ҳар хил иқтисодий ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақбул тузилмасини белгилаш;

таълимнинг янги шаклларини ривожлантириш, иқтисодий ихтисосликдаги ўқув юртларининг тузилмасини такомиллаштириш;

иқтисодий ихтисосликдаги мутахассисларни чет тилларга ўқитишни кенгайтириш ва чуқурлаштириш.


7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

иқтисодий таълим халқаро стандарт таснифи ва касбларнинг халқаро стандарт таснифи асосида иқтисодий ихтисосликлар бўйича Давлат мажбурий стандартларини ишлаб чиқиш;

Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ўзбек, рус ва чет тилларда оммавий нусхада нашр этиладиган иқтисодий ихтисосликдаги замонавий ўқув-услубий ва илмий адабиётлар, шу жумладан хорижий ўқув-услубий ва илмий адабиётлар рўйхати;

таълим муассасаларининг моддий базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш ҳамда ўқитишнинг пулли шаклларини кенгайтириш ҳисобига илмий-педагогик кадрларнинг муқим ўрнашиб қолиши;

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ва Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда иқтисодий таълимнинг барча шакллари ва даражалари (мактаблар, ўрта махус ва олий ўқув юртлари, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари) учун дастур ва мажбурий иқтисодий фанлар рўйхати;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илмий-ўқитувчи кадрларни ва талабаларни чет элда ўқитиш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий адабиётлар харид қилиш, мутахассислар айирбошлаш, шунингдек иқтисодий ихтисосликдаги кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга оид чет эл ўқув ва илмий марказлари билан биргаликда қўшма ўқув юртлари, илмий бўлинмалар ва курслар ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Иқтисодий билимлар асослари" мактаб курси дастурини ишлаб чиқсин ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритсин, ушбу фан бўйича мутахассис ўқитувчилар тайёрлаш чора-тадбирларини назарда тутсин.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ушбу фан 1996/97 ўқув йилидан бошлаб жорий этилишини таъминласин.


9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиши академияси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда бир ой муддатда ўрта ва олий бўғин раҳбар кадрларининг иқтисодий қайта тайёргарлиги ва уларнинг малакасини оширишнинг махсус тизимини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритсинлар, унда БМТ, Жаҳон банки, Европа Иттифоқи, ЮСЭЙД, К. Аденауэр фонди ва бошқа халқаро, минтақавий ва миллий ташкилотларнинг республикага кўрсатаётган молиявий имкониятларидан фойдаланишни назарда тутсин.


10. "Ўзтелерадио" компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда иқтисодчи олимлар, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда 1996 йил сентябргача бўлган муддатда бозор иқтисодиёти асослари ва республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек хорижий мамлакатлардаги иқтисодий ислоҳотлар тажрибаси билан таништириш бўйича ўқув теле- ва радиоэшиттиришларнинг махсус туркумини тайёрласин ва намойиш қилишни бошласин.


11. Белгилаб қўйилсинки, Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 июндаги

221-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари

бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, кенгаш раиси


Саидқосимов С.С.

-

Бош вазир ўринбосари, кенгаш раисининг ўринбосари


Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, кенгаш раисининг ўринбосари


Салимов О.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Абдураҳимов С.


-

"Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг бош директори


Омонов С.Н.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари


Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Жўраев Т.Ж.

-

Фанлар академиясининг президенти


Иминов Т.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг етакчи консультанти


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Халқ таълими вазири


Йўлдошев А.З.

-

Олий Мажлиснинг Иқтисодий ислоҳот ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси


Каримов Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт бўлимининг мудири


Каримов И.Р.

-

Инвестиция ва менежмент марказининг директори


Мақсудов Ф.Н.

-

Хорижий инвестициялар бўйича агентлик бош директори


Муҳидов А.А.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бошлиғи


Носиров П.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг биринчи проректори


Нурмуродов М.Б.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари


Саидова Г.К.

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Усмонов С.Н.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси президенти вазифасини бажарувчи


Ҳабибуллаев П.К.

-

Фан ва техника давлат қўмитаси раиси


Ҳакимов З.А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси вазифасини бажарувчи


Шоғуломов Р.Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Шарифхўжаев М.

-

Тошкент молия институти ректори


Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари


Ғуломов С.

-

Тошкент давлат Иқтисодиёт университетининг ректори


Ж. Ибсен

-

Ўзбекистон амалий алоқалар марказининг Европа Иттифоқи катта консультанти


Х. Молинеус

-

Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси бошлиғи


Ҳ. Малик

-

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи


Д. Мандэл

-

Халқаро ривожлантириш агентлиги (ЮСЭЙД)нинг Ўзбекистондаги вакили


М.О Брайен

-

Халқаро валюта фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи


В. Шрайбер

-

К. Аденауэр фондининг Тошкент ваколатхонаси раҳбари


Х. Марже

-

ЎзБюроКЕС консультантлар гуруҳининг раҳбари


Зокиров М.А.

-

Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва фан бўлимининг шуъба мудири, кенгашнинг масъул котиби


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 июндаги

221-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари

бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТУЗИЛМАСИ


Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси


Султонов Ў.Т.



Таълим муассасаларида иқтисодий таълим секцияси


1. Ж. Йўлдошев - раҳбар

2. С. Ғуломов

3. Т. Иминов

4. Ф. Мақсудов

5. П. Носиров

6. М. Шарифхўжаев

7. Ҳ. Малик

8. В. Шрайбер



Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва

педагогик кадрлар тайёрлаш секцияси


1. П. Ҳабибуллаев - раҳбар

2. Т. Жўраев

3. Р. Каримов

4. С. Усмонов

5. Д. Мандэл

6. М.О. Брайен



Бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ходимларига касбий таълим

бериш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта

тайёрлаш секцияси


1. А. Йўлдошев - раҳбар

2. С. Абдураҳимов

3. С. Омонов

4. Т. Гуськова

5. И. Каримов

6. Г. Саидова

7. К. Ибсен



Ноширлик фаолияти, ахборот таъминоти ва иқтисодий

таълимда оммавий ахборот воситалари ишлари секцияси


1. Р. Шоғуломов - раҳбар

2. Э. Ғаниев

3. А. Муҳидов

4. М. Нурмуродов

5. З. Ҳакимов

6. Х. Молинеус

7. Х. Марже






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 июндаги

221-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича

мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 1996 йилги иш

РЕЖАСИ


Мажлис


Мажлис ўтказиш

санаси


Масалаларни тайёрлаш

учун масъуллар



Биринчи мажлис


июнь


1.

Кенгашнинг 1996 йилги иш режасини тасдиқлаш



Кенгаш раиси

2.

Секциялар таркибини тасдиқлаш



Кенгаш котиби

3.


Иқтисодий таълимни узлуксиз ривожлантиришнинг комплекс дастури концепцияси тўғрисида



О. Салимов

С. Ғуломов

М. Шарифхўжаев

4.

Олий иқтисодий таълим бўйича давлат стандартини ишлаб чиқиш тўғрисида



О. Салимов


Иккинчи мажлис


сентябрь


1

Олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларида иқтисодий таълимнинг аҳволи ва уни яхшилашнинг асосий йўналишлари



О. Салимов

2.

Ўқув-иқтисодий адабиётлар билан таъминлаш тўғрисида



Г. Саидова

Р. Шоғуломов

М. Шарифхўжаев


3.

Аҳолига таълим беришда оммавий ахборот воситалари ролини ошириш тўғрисида



Р. Шоғуломов

З. Ҳакимов


4.

Умумтаълим мактабларида ўқувчиларга иқтисодий билим беришни ислоҳ қилиш



Ж. Йўлдошев

С. Ғуломов


Учинчи мажлис


декабрь


1.

Иқтисодий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари



О. Салимов

Ф. Мақсудов

А. Муҳидов

И. Каримов


2.

Бизнес-мактаблар ва мутахассисларни касбий қайта тайёрлаш тармоқларини ривожлантириш



А. Йўлдошев

С. Абдураҳимов

С. Омонов

Э. Ғаниев



















Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск