Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.11.2009 й. 302-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 26 ноябрдаги

302-сон қарорига

1-ИЛОВА



Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги

таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс

ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-

таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Йиғма департаментнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:

иқтисодий ривожланиш тенденцияларини чуқур ва комплекс таҳлил қилиш, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ижтимоий ривожланишнинг ўсиши тизимли мониторингини олиб бориш, макродаражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги номутаносибликларни аниқлаш;

макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлайдиган ҳамда иқтисодиётни барқарор суръатда ўстиришга, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган стратегик устувор вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришишга доир таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда инвестиция лойиҳалари, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш;

макроиқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини барқарор ривожлантириш ҳамда республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари, марказий иқтисодиёт органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва илмий-тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

уларга бўлган эҳтиёж республикага импорт ҳажми ва тузилмасини таҳлил қилиш ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси давомида аниқланган товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга буюртмаларни мамлакат корхоналарига жойлаштириш жараёнини мувофиқлаштириш, шунингдек ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг амалга оширилаётган лойиҳалари бўйича тасдиқланган параметрларга эришиш юзасидан тизимли мониторингни ташкил этишга;

қабул қилинаётган қарорларнинг алоҳида тармоқларга, ҳудудларга ва умуман мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертиза қилинишини таъминлаш;

ривожланишнинг мақсадли дастурлари амалга оширилиши, давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳар бир даражасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишининг тизимли, комплекс ва қатъий назорат қилинишини таъминлашга;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш.


3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Йиғма департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади ва айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Йиғма департаментга ҳисобот беради.

Йиғма департамент ўзига ҳисобот берадиган Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар мутахассислари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Йиғма департамент мудири билан келишилган ҳолда тайинланади.



II. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Йиғма департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш соҳасида:

марказий иқтисодий идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш асосида мамлакатда иқтисодий, ижтимоий, таркибий, институционал ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, мамлакатни макроиқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини, қабул қилинаётган қарорларнинг уларга таъсирини таҳлил қилиш;

макроиқтисодий мутаносибликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини, мамлакат аҳолисини иш билан банд этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлашнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, республика банк-молия тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

макроиқтисодий аҳвол ва иқтисодиётдаги таркибий сифат ўзгаришлари, ривожланишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилиши, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш ва уларни таҳлил қилиш асосида банк-молия тизимини ислоҳ қилиш мониторинги тизимини яратиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар, шу жумладан банк-молия тизимини ислоҳ қилиш бўйича Ҳукуматнинг мақсадли дастурлари ва қарорлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг ривожланишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;


б) ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар соҳасида:

иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инновацион ривожланиш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқларда ва минтақаларда, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш асосида ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ижтимоий муҳофаза, аҳолини иш билан таъминлаш ва таркибий иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технология билан қайта жиҳозлаш дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш мониторингини олиб бориш тизимини яратиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган муҳим таркибий ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурлар, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;

тармоқлар ва ҳудудлар даражасида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;


в) инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:

Инвестиция дастури, тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурларининг киритилаётган лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларни амалга оширишнинг эҳтимол тутилган оқибатларини комплекс баҳолаш;

Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширишнинг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш бўйича хулосалар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

уларга бўлган эҳтиёж республикага импорт ҳажми ва тузилмасини таҳлил қилиш ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси давомида аниқланган товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга буюртмаларни мамлакат корхоналарига жойлаштириш жараёнини мувофиқлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг амалга оширилаётган лойиҳалари бўйича тасдиқланган параметрларга эришиш учун тизимли мониторингни ташкил этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг комплекс экспертизасини амалга ошириш;

Инвестиция дастури, ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурлари амалга оширилишини умумлаштириш ва мониторинги натижаларини комплекс таҳлил қилиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришишга доир таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш.


9. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

мамлакатни ва минтақаларни макроиқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш, таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, иқтисодиётни модернизация қилиш ва Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базалари яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

минтақаларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишини, шу жумладан жойига борган ҳолда, ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади, шунингдек мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради, Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;

аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий таъминот ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича мақсадли дастурларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ва натижаларини республика минтақалари, шунингдек иқтисодиёт соҳалари бўйича умумлаштиради.

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ижтимоий ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, уларнинг илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун вақтинчалик эксперт таҳлил гуруҳлари ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан мустақил ёзишмаларни юритиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Йиғма департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Йиғма департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Йиғма департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


11. Йиғма департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.



IV. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


12. Йиғма департаментнинг тузилмасига Йиғма департамент мудири, Йиғма департамент мудирининг макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Йиғма департамент мудирининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар масалалари бўйича ўринбосари, шўъбалар мудирлари, тегишли масалалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек икки нафар инспектор киради.

Йиғма департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


13. Йиғма департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.


14. Йиғма департамент мудири, мудирнинг биринчи ўринбосари, мудир ўринбосарлари, шўъбалар мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ЙИҒМА ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Йиғма департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудир, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади. Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг ва унинг ўринбосарларининг, шўъбалар мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Йиғма департамент мудири томонидан тасдиқланади.

Йиғма департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида режали, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.


16. Йиғма департамент мудири:

Йиғма департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, шўъбалар мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Йиғма департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин улар амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Йиғма департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касб даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;

ўринбосарлар, шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Йиғма департаментнинг таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;


17. Йиғма департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини биринчи ўринбосар бажаради.


18. Йиғма департамент мудирининг биринчи ўринбосари (ўринбосари):

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ўзига бўйсунувчи мутахассислар ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Йиғма департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Йиғма департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.


19. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

мутахассислар томонидан шўъбага бириктирилган масалалар, тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва республика ҳудудлари бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг доимий асосдаги мониторингини таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Йиғма департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, мудирнинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Йиғма департаментнинг бош мутахассиси:

таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар)нинг, таркибий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


21. Йиғма департаментнинг етакчи мутахассиси:

таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шўъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг қарорлари бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар)нинг, таркибий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


22. Инспектор Йиғма департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 49-сон, 523-модда.

















Время: 0.0369
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск