язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби (ЎзР ВМ 02.02.1999 й. 47-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 2 февралдаги

47-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

ИШ ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳа самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.


3. Вазирлар Маҳкамасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг, Бош вазирнинг, унинг ўринбосарларининг -комплекслар раҳбарларининг, вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Вазирлар Маҳкамасининг таркибига кирувчи давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларининг фаолияти, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг, доимий, вақтинчалик комиссиялариничг, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.


4. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти - Вазирлар Маҳкамасининг Раиси амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг топшириғига биноан Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкил қилади.


5. Вазирлар Маҳкамаси аппарата ва унинг таркибий бўлинмаларининг иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.

Бош вазир ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси, департаментлар, аппаратнинг умумфуикционал бўлинмалари ишларини мувофиқлаштириб бориш Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан амалга оширилади.



II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


1. Вазирлар Маҳкамасининг иши йил чораги ёки ярим йиллик режаларига мувофиқ олиб борилади.

Муҳим давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий муаммоларни ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли тадбирлари ишлаб чиқилади, улар Бош вазирнинг ўринбосарлари - комплекс раҳбарлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.


2. Иш режаси лойиҳасига масалаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши , вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда киритадилар.

Умумлаштирилган таклифлар режалаштириладиган давр бошлангунгача 20 кундан кечикмай Раёсатга кўриб чиқиш учун киритилади.


3. Режалаштирилган масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартиришга ёки уларни чиқариб ташлашга Вазирлар Маҳкамасининг Раиси рухсат беради.


4. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати иш режасининг ўтган давр мобайнида қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам равишда эшитиб боради.



III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА

МАСАЛАЛАРНИ КИРИТИШ ТАРТИБИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган масалалар киритилади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама этиш учун масалалар вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, улар бўлмаган (хизмат сафарида, меҳнат таътилида бўлган) ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилади.

Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари, шунингдек республиканинг вазирликлар, идоралар ва корпорациялар, концернлар ва уюшмалар, иттифоқлар таркибига кирадиган бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига фақат ўзларининг юқори идоралари орқали, давлат секторига кирмаган корхоналар эса - ўзлари ҳудудида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки ўзларининг юқори республика органлари орқали мурожаат қиладилар ва масалаларни киритадилар.


2. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳар бир масала бўйича, одатда, давлат тилида аниқ баён қилинган, асосланган қарор ёки фармойиш лойиҳаси, шунингдек ҳужжатнинг моҳияти баён этилган қисқача хат тақдим этилади. Амалга оширилиши қўшимча моддий ва бошқа харажатларни талаб қиладиган қарорлар ва фармойишлар лойиҳаларини тақдим этишда молиявий-иқтисодий асослашлар илова қилинади.

Қарорлар, фармойишларнинг лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатларига мос бўлиши, уларда кўриб чиқилаётган масала пухта таҳлил қилинган ва холис баҳоланган, ижрочилар олдига аниқ ифодаланган мақсад ва вазифалар қўйилган бўлиши, уларда амалга оширса бўладиган муддатлар белгиланиши керак.

Қарор ёки фармойишнинг тайёрланаётган лойиҳаси билан айни бир вақтда Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилади. Қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳаларида, зарурият бўлганда, илгари қабул қилинган қарорларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклиф назарда тутилади.


3. Айнан шу масалалар бўйича илгари қабул қилинган қарорлар бажарилмаган ҳолларда (янги вазиятлар пайдо бўлган ҳоллар бундан мустасно) Вазирлар Маҳкамасига ана шу масалалар бўйича қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди.


4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини тайёрлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида баён қилинган талабларга жавоб бериши керак.

Бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг манфаатларига ёки ваколатига дахлдор бўлган қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳалари, шунингдек уларга иловалар Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар давлат ва хўжалик бошқарувининг мана шу органлари билан келишиб олинади.

Норматив тусдаги қарорларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳам келишиб олинади.

Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ҳамда республика бюджетини амалга ошириш билан борлиқ бўлган қарорлар, фармойишларнинг лойиҳалари ёки таклифлар тегишли равишда Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар масалалар бўйича - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан келишиб олиниши керак.

Қонунлар лойиҳалари юборилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари 7 календарь кун мобайиида, қарорлар лойиҳалари бўйича - 3 календарь кун, фармойишларнинг лойиҳалари бўйича эса кўпи билан 2 календарь кун мобайнида хулоса беришлари лозим.


5. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган қонунлар, қарорлар, фармойишлар лойиҳаларининг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек уларнинг манфаатдор ташкилотлар билан тегишли равишда келишиб олинганлиги учун шахсан жавоб берадилар.

Ушбу Иш тартибида кўрсатилган талабларга риоя қилинмасдан Ваэирлар Маҳкамасига киритилган қонун, қарор, фармойишлар лойиҳалари ва республика ташкилотларининг мурожаатлари зарур тартибда расмийлаштириш учун қайтарилади.


6. Тайёрланган ва келишилган қонун, қарор, фармойишларнинг лойиҳалари имзолаш учун Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирлари томонидан Бош вазирнинг тегишли ўринбосари - комплекс раҳбарига, Бош вазир ўринбосарларининг манфаатдор котибиятларига, департаментларга, Ахборот-таҳлил бошқармасига ва юридик бўлимга имзолаш учун тақдим этилади. Қонун, қарор ва фармойишларнинг имзоланган лойиҳалари Аппарат Раҳбарига топширилади.


7. Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, 10 календарь кун мобайнида бажарилиши керак.


8. Қонун ҳужжатларини ва Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан, агар Олий Мажлис қарорида бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, бир ой мобайнида бажарилиши керак. Ушбу топшириқларни Адлия вазирлиги ва юридик бўлим билан биргаликда бажариш мазкур қонунларни тайёрлаган вазирликларга, идораларга, Вазирлар Маҳкамасининг котибиятларига, департаментларига (бўлимларига) юкланади.


9. Ҳужжатларнинг бошқа турларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига билдириш тартиби, шунингдек улар бўйича ижрочиларга топшириқлар (кўрсатмалар, резолюциялар)ни етказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқнома билан белгиланади.



IV. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА УНИНГ

РАЁСАТИ МАЖЛИСЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ


1. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида Раёсат мажлислари мунтазам, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларни Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири олиб боради.

Зарурият туғилганда шошилинч масалаларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг режадан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан ҳар ҳафтада Бош вазир ўринбосарлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ва Аппарат Раҳбари иштирокида йиғилишлар ўтказилади. Уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этиш ва Ҳукумат аппаратининг жорий фаолияти масалалари кўриб чиқилади.


2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг кўриб чиқиши учун Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи ҳар қандай масалалар киритилади, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чикиладиган масалалар бундан мустаснодир.


3. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси, департаментлар ва бошқа бўлинмалар Бот вазир ўринбосарларининг ҳамда Аппарат Раҳбари раҳбарлигида тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мазкур Иш тартибига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда амалга оширадилар. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан тузиладиган комиссиялар амалга оширадилар.


4. Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси ва департаментлар таклифлари бўйича тайёрланадиган мажлис кун тартиби лойиҳаси мажлис бошланишидан камида 10 календарь кун олдин Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир ва Аппарат Раҳбари билан келишилади. Кун тартиби келишилгандан кейин унга қўшимча масалалар фақат уларнинг розилиги билан киритилиши мумкин.


5. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига киритиладиган масалалар бўйича материаллар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари -комплекс раҳбари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, Аппарат Раҳбари томонидан кўриб чиқилади, улар тайёрланган масалаларнинг сифати учун жавоб берадилар.

Қарор лойиҳаси Бош вазирнинг тегишли ўринбосари - комплекс раҳбари, юридик бўлим, Бош вазир ўринбосарларининг манфаатдор котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар, тегишли вазирликлар, идоралар томонидан имзоланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасида албатта маъқулланган бўлиши керак.

Лойиҳалар билан бир вақтда қўйидагилар тақдим этилади: муҳокама қилиш тартиби, мажлисга таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати, қарор лойиҳасининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, Бош вазир ўринбосари котибияти, Ахборот-таҳлил бошқармаси ва департаментнинг киритилган масаланинг моҳияти қисқача баён қилинган хати.

қарор лойиҳасини тўлиқ келишиб олиш имкони бўлмаган фавқулодда ҳолларда келишилмаган масалалар асослашлар, мулоҳазалар ва таклифлар билан биргаликда келишилганлик тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилиши керак.


6. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун киритиладиган материаллар Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси ва департаментлар томонидан мажлисдан камида 7 кун олдин Аппарат раҳбарига топширилади.


7. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан - Бош вазир ёки Аппарат Раҳбари билан келишилади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини ҳамда мажлисга таклиф этиладиган бошқа шахсларни хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг мажлисга келган - келмаганликларини назорат қилиш тегишлилиги бўйича Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар томонидан амалга оширилади.


8. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Конституциявий суд раиси, Бош прокурор, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси, Олий хўжалик суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарата Назорат инспекцияси раҳбари, "Ўздавтелерадио" компанияси, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувларининг раислари, ЎзА Бош директори, Иқтисодиёт вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Доимий вакили, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси доимий равишда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари эса -заруриятга кўра таклиф этиладилар. Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.


V. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ТАРҚАТИШ, ЭЪЛОН

ҚИЛИШ ВА КУЧГА КИРИТИШ


1. Вазирлар Маҳкамаси қарорлар, фармойишлар ва мажлис қарорларини қабул қилади. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарорлар шаклида чиқарилади, шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари ёки мажлис қарори шаклида чиқарилади.


2. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама этиш давомида мулоҳазалар билдирилган, қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилган қарорлар лойиҳалари Бош вазир ўринбосарларининг тегишли котибиятлари, департаментлар, бўлимлар ёки мажлисларда тузилган комиссиялар томонидан пухта ишланади ҳамда, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, мажлис бўлиб ўтган куннинг эртасига имзолаш учун тақдим этилади. Лойиҳаларга киритиладиган ўзгартиришлар Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи билан келишилиши керак.

Пухта ишланган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисига ёки Бош вазирга ахборот бериш учун Аппарат Раҳбарига тақдим этилади.


3. Айрим шошилинч масалалар ёки Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этилиши зарур бўлмаган масалалар бўйича қарорлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари билан (сўраб билиш тартибида) келишилади ва расмийлаштирилади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари улар имзоланган сапа бўйича расмийлаштирилади ҳамда Бош вазир ўринбосарларининг тегишли котибиятлари, департаментлар, бўлимлар томонидан тузиладиган тарқатиш рўйхати бўйича дарҳол ижрочиларга тарқатилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламида эълон қилинади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорларида уларни кучга киритиш муддатлари кўрсатилади. Бошқа ҳолларда улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, агар уларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, имзоланган вақтидан бошлаб кучга киради.


7. Республикани кенг ва тезкорлик билан таништириш зарур бўлганда қарорлар ва фармойишлар Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ёки Бош вазирнинг топширигига биноан матбуотда, телевидение ва радио орқали эълон қилинади.



VI. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ДОИМИЙ,

ВАҚТИНЧАЛИК КОМИССИЯЛАРИ ВА

БОШҚА ИШЧИ ОРГАНЛАРИ


1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий комиссиялари тузилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси уларнинг вазифаларини, функцияларини ҳамда фаолият тартибини белгилайди.


2. Давлат ва хўжалик бошқарувининг алоҳида масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкама-сининг вақтинчалик комиссиялари ва ишчи органлари тузилиши мумкин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссияларининг ҳамда ишчи органларининг ҳужжатлари мажлис баёнлари билан расмийлаштирилади ҳамда тегишли ижрочиларга етказилади. Кўрсатиб ўтилган комиссиялар ва ишчи органларининг мажлис баёнлари уларга бошчилик қилаётган раҳбарлар томонидан имзоланади.


4. Доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш ҳамда комиссиялар қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар, уларга ташкилий-техникавий хизмат кўрсатиш эса Ишлар Бошқармасининг тегишли бўлинмаси томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлгандй бу матермалларни тайёрлашга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари жалб қилинади.


5. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг мажлислари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чораги режалари асосида ўтказилади. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан ўтказилади.


VII. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИДА БОШҚА

МАСАЛАЛАРНИНГ КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари томонидан ўтказиладиган мажлислар, қоқа,ага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чораги режалари асосида ўтказилади. Зарурат бўлганда комплексларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан чақирилади.

Кундалик масалаларни ҳал этиш жорий иш тартибида еки уларни комплексларнинг даврлар якунлари бўйича мажлисларига қўшган ҳолда амалга оширилади.

Вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимларининг ўринбосарларшш, жойлардаги давлат бошқаруви органларининг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамасида ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларга таклиф этиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишилган ҳолда амалга оширйлади, мазкур Иш тартибининг VI бобида ва ушбу банднинг биринчи хат бошида назарда тутилган мажлислар бундан мустасно.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасига тушган фармонлари, фармойишлари ва топшириқномалари бўйича топшириқлар Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари, Бош вазир Котибияти мудири томонидан таркибий бўлинмалар раҳбарлари иштирокида ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч соат мобайнида тайёрланади.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан тушган хат-хабар Бош вазир Котибияти мудири томонидан таркибий бўлинмалар мутахассислари иштирокида, Бош вазир ўринбосарларининг ёрдамчилари томонидан (шахсан жўнатилгани) кўриб чиқилади ва тушган вақтидан бошлаб бир сутка мобайнида унинг бўйича топшириқлар тайёрланади.

Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳудудлар манфаатларига тааллуқли, хорижий давлатлар компаниялари, фирмалари (ва бошқалар) билан келишиб олишни талаб қиладиган ҳужжатлар бўйича ижро муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, 10 кунгача этиб белгиланади.

Агар топшириқ бир неча ижрочига тааллуқли бўлса, у ҳолда уни бажаришга масъул бўлган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош вазир ўринбосарининг Котибияти, департамент, бўлим ёки мувофиқлаштириш (чақириш) топширилган мансабдор шахс унинг бажарилишини ташкил этишга мажбурдир. Ижрочилар топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши учун баббаравар жавоб берадилар. Бажариш муддатлари фақат топшириқни имзолаган раҳбар томонидангина узайтирилиши мумкин.

Топшириқда қўйилган масалалар ҳал қилинган ёки асосий масала бўйича жавоб берилган тақдирда у бажарилган ҳисобланади.



VIIII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МДҲДАГИ МУХТОР ВАКОЛАТХОНАСИ


1. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги мухтор ваколатхонаси (Минск шаҳридаги мухтор ваколатхонаси) МДҲда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан вакиллик қилади ҳамда МДҲ давлат бошлиқлари Кенгаши ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлаш ва ўтказишни таъминлаш бўйича доимий тезкор алоқани амалга оширади.


2. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги мухтор ваколатхонаси ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга, МДҲ давлат бошлиқлари ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши қабул қилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.


3. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги мухтор ваколатхонаси Вазирлар Маҳкамасини Ўзбекистон Республикасига тааллуқли қарорларнинг лойиҳалари, бошқа ҳужжатлар ва тадбирлар ҳақида мунтазам хабардор қилиб туради.



IX. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТОМОНИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВАКОЛАТЛАРИНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ


1. Вазирлар Маҳкамаси ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга оширади.


2. Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, фармойишларининг, мажлис қарорларининг ва топшириқларининг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш қуйидагилар билан таъминланади:

республика, тармоқ ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор масалалари, шунингдек узоқ даврга мўлжалланган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тегишли таркибий бўлинмалар, мансабдор шахслар ва ходимлар томоидан амалий чора-тадбирларни тасдиқланган муддатларда амалга ошириш;

вазирликларда, идораларда, бошқарувнинг ҳудудий тармоқ органларида ва жойлардаги ҳокимият органларида, бевосита корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда уларнинг бажарилишини мақсадли ўрганиш;

вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бажариш юзасидан қабул қилишган ўз қарорларининг бажарилишини кўриб чиқиш;

республика тармоқлари ва ҳудудларидаги ишларнинг аҳволини комплекс ўрганиш, уларнинг якунларини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан шахсан жавобгарлик чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида назорат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Аппарат Раҳбари томонидан амалга оширилади.

Республика раҳбарияти топшириқларининг ва Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари - комплекслар раҳбарлари томонидан таъминланади.


3. Вазирлар Маҳкамаси вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг қандай бажарилаётганлиги, давлат бюджетининг ижроси, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради, уларнинг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш чораларини кўради.


4. Бажарилган қарорларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан қабул қилинади.



X. ФУҚАРОЛАРНИНГ ХАТЛАРИ, АРИЗАЛАРИ ВА

ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА

КЕЛУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлаш ҳамда келувчиларни қабул қилиш тартиби тегишли Низом билан белгиланади.


2. Фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлашни ҳамда келувчиларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият Вазирлар Маҳкамасининг Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими мудирига, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирларига, департаментлар бошлиқларига ва бўлимлар мудирларига юкланади.



XI. ИШ ЮРИТИШ


Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.