Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг Котибияти тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 03.07.1997 й. 338-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 3 июлдаги

338-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

ўринбосарининг Котибияти тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг Котибияти (бундан кейин Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибият фаолияти Бош вазир ўринбосарига унинг комплексни самарали функционал бошқариши учун зарур ташкилий шароитлар яратишга қаратилгандир ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аппаратининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро амалий ҳамкорлик асосида қурилади.


3. Котибият ўз ишида "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари вв фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир, Бош вазир ўринбосари топшириқларига, Иш юритиш бўйича йўриқномага ва ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият мудири Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайииланади ва лавозимдан озод қилинади. Котибиятнинг бошқа ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.



II. КОТИБИЯТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади: халқ хўжалигидаги ислоҳотлар сиёсати бошқарувнинг функционал тамойили асосида амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифларни уларни Бош вазир ўринбосари кўриб чиқишига тақдим этиш учун эксперт ишлаб чиқилишини ташкил қилиш. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари топшириқларига биноан Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

тегишли комплексга кирувчи вазирликлар, идоралар, корпорациялор, концернлар ва уюшмаларнинг Котибиятга юкланган функционал йўналишлар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ҳукумат комиссияларининг самарали ишлашини таъминлаш, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш ва муҳим ахборотларни тартибга солиб бориш;



III. КОТИБИЯТНИИГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Котибият қуйидаги ҳукуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасининг бошқа таркибий бўлинмаларидан ва тасарруфидаги ташкилотлардан, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бевосита хўжалик юритувчи субъектлардан Бош вазир ўринбосари томонидан қўриб чиқиладиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни сўраш ва олиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бевосита хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, уларнинг ҳайъатлари ишида, Вазирлар Маҳкамаси, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари мажлисларида, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналардаги кенгашларда қатнашиш;

зарур бўлган ҳолларда вазирликлар, давлат қўмиталари ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ходимларини тегишли материалларни тайёрлашда қатнашиш учун жалб этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибини бузган ҳолда тушган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан қайтариш.



IV. КОТИБИЯТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Котибият Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида, ташкилий масалалар бўйича зса Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар бошқарувчисининг ўринбосарлари кўрсатмаларига биноан ишлайди.


8. Котибият ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш комплекснинг тегишли раҳбари томонидан амалга оширилади.


9. Комплекс раҳбарларининг Котибият таркибига кирмайдиган ёрдамчилари Бош вазир ўринбосарининг бевосита раҳбарлигида ишлайдилар.


10. Котибият ишлари Вазирлар Маҳкамасининг иш режаларига мувофиқ ишлаб чиқиладиган режалар асосида амалга оширилади.


11. Масалалар бошқа таркибий бўлинмалар манфаатларига дахлдор бўлган ҳолларда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар мазкур бўлинмалар билан биргаликда ишлаб чиқилади.


12. Котибият томонидан тайёрланган материалларни Бош вазир ўринбосарига Котибият мудири, у бўлмаган вақтда материалларни тайёрлаган ходим маълум қилади.



V. КОТИБИЯТ ХОДИМЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


13. Котибият мудири:

Котибият ишларига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Низом билан Котибиятга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради;

ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради;

Котибият ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ижро интизомининг зарур даражада бўлишини таъминлайди, Котибият ишларининг юритилишини ташкил қилади, ҳужжатлар оқимини қисқартириш чора-тадбирларини кўради;

қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бош вазир ўринбосари кўрсатмаларига биноан вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига Котибият ваколатига кирувчи жорий масалалар бўйича оғзаки топшириқлар бериш;

Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, доимий ва вақтинчалик комиссиялар мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кенгашларида қатнашиш;

тасарруфидаги вазирликлар идоралар ҳайъатлари ишида ва кенгашларида иштирок этиши;

маьлумотнома-ахборот тусидаги сўровларга жавобан юбориладиган хат-хабарларни имзолаш;

Котибиятда ишлашга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият ходимларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан танбеҳ чоралари қўллаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосари ва Бош вазир ўринбосори билан келишилган таклифларни Кадрлар шўъбасига киритиш;

Вазирлар Маҳкамасининг Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қарор ва фармойишлари лойиҳаларини келишиб олиш (визалаш).


14. Бош ва етакчи мутахассислар:

эгаллаб турган лавозими бўйича ишларнинг функционал йўналишларини амалга оширишни назарда тутувчи якка тартибдаги режага мувофиқ ишлайдилар;

Котибият мудирининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, доимий ва вақтинчалик комиссиялар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кенгашларида, тасарруфидаги вазирликлар, идоралар ҳайъатлари ишида ва кенгашларида ўзларининг лавозим вазифалари доирасига кирувчи масалалар муҳокамасида қатнашадилар;

ўзларининг лавозим вазифалари доирасига кирувчи масалаларга доир материаллар билан танишиш, шу жумладан, вазирликларда, идораларда, ҳокимликларда, бирлашмаларда, корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда танишиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни улардан олиш ҳуқуқига эгадирлар;

юқори органларнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини назорат қиладилар, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг бажарилишини таъминлайдилар, Котибият мудирига улар юзаcидан ахборот берадилар;

Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, доимий ва вақтинчалик комиссиялар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир, Бош вазир ўринбосари кенгашларида, муҳокамаларида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича зарур маълумотнома материалларни ва таклифларни тайёрлайдилар;

Вазирлар Маҳкамасининг Раисига, Бош вазирга ва Бош вазир ўринбосарига маълум қилиш учун қарорлар лойиҳалари, материаллар ва таклифлар пухта тайёрланишини таъминлайдилар.



























Время: 0.0123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск