Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.1997 й. 86-сон "Муборак Ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.1997 й.

N 86




МУБОРАК ХАЖ ЗИЁРАТИГА

БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш ва муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайликлар ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 1997 йилги ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилиги маркази, "Маҳалла" ва "Нуроний жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти тўлалигича Ўзбекистон мусулмонлари идораси рахбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги эътиборга олинсин.


2. 1997 йил ҳаж сафарини ташкил этишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги дин ишлари бўйича кўмита бевосита ёрдам кўрсатсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (А.Рўзметов) 1997 йил апрель ойида зиёратчиларнинг Жидда шаҳрига бориб-келишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини камайтириш мақсадида жўнаш ва қайтиш манзилларини жойларда ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Давлат солиқ Қўмитаси (Ш.Гатаулин) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш.Каримов) Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан кўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ва ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёератига бориш оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ва зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.


7. "Ўзбексавдо" давлат акционерлик уюшмаси (З.Файзиев) ва "Ўзбекбирлашув" уюшмаси (Ф.Бурхонов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмаларига асосан, зиёратчилар учун керакли буюмлар савдосини жойларда ташкил этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки (Р.Азимов) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1346 (бир минг уч юз қирқ олти) АҚШ долларини имтиёзли - воситачилик ҳақи олмаган ҳолда алмаштириб беришни таъминласин.

Зийратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларини жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.

Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори конвертация қилинсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.


10. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси ҳажга борувчилар учун республика биржаси орқали Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига 4845600 (тўрт миллион саккиз юз қирқ беш минг олти юз) АҚШ долларини сотишни таъминласин.


11. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат, маслаҳатчиси Р.М. Баходиров ва Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммаларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





























Время: 0.0032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск