Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2001 й. 119-сон "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2001 й.

N 119


2001-2002 ЙИЛЛАРДА ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА

КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

КЕЛГУСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, хорижий инвесторларни объектларни хусусийлаштиришга кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки:

1-2-иловаларда* кўрсатилган корхоналарнинг хусусийлаштириладиган мулки (акциялар пакетлари) қиймати эркин алмаштириладиган валютада белгиланади;

баҳолаш, илмий-тадқиқот, аудиторлик, молия, консалтинг ва бошқа хорижий ва маҳаллий компаниялар, мустақил экспертларнинг амалий тадқиқотларни бажариш, экспертизадан ўтказиш, меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, диагностика ўтказиш, самарадорликни ошириш, замонавийлаштириш ва давлат корхоналари ҳамда давлат мулки (улуши)га эга бўлган корхоналар маркетингини ривожлантириш бўйича хизматларига ҳақ тўлаш Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси ҳисобига амалга оширилади;

хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг акциялари (улуш, пайлари)ни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси ҳисобига амалга оширилади;

акциядорлик жамиятларининг устав фондини кўпайтиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишда давлат улуши камайтирилишига йўл қўйилади, акцияларининг давлат пакети миқдори Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланган корхоналар бундан мустасно.


3. Ўзбекистон Республикаси норезидентларига республиканинг ваколатли банкларида очилган чет эл банкларининг "Лоро" корреспондентлик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан:

ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда мамлакатимиз эмитентларининг акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишга рухсат берилсин;

Тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорига кўра давлат мулки учун ҳақ тўлашнинг аралаш шаклини амалга оширишда фойдаланишга рухсат этилсин.


4. Тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Вазирлар Маҳкамаси комплекслари билан келишилган таклифлари юзасидан:

хорижий инвесторлар томонидан улар сотиб олишадиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлашнинг турли шаклларини мослаштирилган ҳолда қўллаш тўғрисида;

3-иловага киритилган объектлар негизида белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда Хорижий инвесторлар томонидан улар сотиб олишадиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш шакллари тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда фонд бозорида, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш учун йўналтириладиган ресурсларни меҳнат жамоалари улушини ва акцияларнинг бошқа пакетларини қисқартириш ҳисобига кўпайтириш мақсадида акциядорлик жамиятлари устав фондларини 2001 йил 1 сентябргача хатловдан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага* мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 3, 17-модда.





































Время: 0.1897
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск