ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Аҳоли / Демография. Аҳолини рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2002 й. 448-сон "Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2002 й.

N 448



ДЕМОГРАФИЯ ВА ИСТЕЪМОЛ

БОЗОРИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Демография муаммолари, аҳоли даромадлари шаклланиши манбалари ва истеъмол даражаси, истеъмол талаби ривожланиши тенденциялари, ички истеъмол бозори динамикаси ва уни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш комплекс тадқиқ этилишини таъминлаш, ижтимоий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал этиш учун норматив база барпо этиш ва одамларнинг фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, республика "Махалла" жамғармаси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси, бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш марказини (кейинги ўринларда матнда "Марказ" деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

республикада демография жараёнлари ривожланиши омиллари ва тенденцияларини таҳлил этиш, демографик ўсишнинг минтақавий хусусиятларини ўрганиш ва шу асосда демографик ўсиш ва демографик таркиб ўзгариши, меҳнатга лаёқатли ахолини иш билан таъминлаш прогаозларини асослаш;

ахоли миграцияси, урбанизация жараёнлари, меҳнат ресурсларининг ҳудудлар бўйича жойлаштирилиши мониторингини амалга ошириш, уларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

энг кам "истеъмол савати"ни асослаш, инфляция даражаси динамикасига ва бошқа омилларга боғлиқ равишда унинг ўзгариши динамикасини таҳлил қилиш, истеъмол товарлари ва хизматларнинг асосий гурухлари бўйича аҳолининг хисобот бериладиган ва прогноз қилинадиган истеъмол-бюджетлари тизимини шакллантириш, минтақалар, шаҳарлар ва қишлоқлар бўйича истеъмол бюджетлари ҳажми ва таркиби ўзгариши устидан мониторингни амалга ошириш;

оилаларнинг даромадлари даражасига кўра аҳоли истеъмоли таркибини минтақалар, шаҳарлар ва қишлоқларда яшовчилар бўйича чуқур ўрганиш, аҳолининг истеъмол талаби шаклланишига таъсир кўрсатувчи омилларни тадқиқ этиш ва аҳолининг ўсиб бораётган тўловга қодирлиги талабини таъминлаш ҳамда истеъмолни мақбуллаштириш, аҳолида истеъмол маданиятини шакллантиришга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;

республикада ва минтақаларда истеъмол бозорининг ҳолатини ва ривожланиши тенденцияларини танқидий ўрганиш, товар оқимларини ва товар таъминоти манбаларини таҳлил этиш, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар ҳисобига тўлдириш даражасини аниқлаш ҳамда истеъмол бозори барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш ва унинг таркибини такомиллаштириш, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

аҳолининг, айрим ижтимоий гурухларнинг, шаҳарда ва қишлоқда яшовчиларнинг ялпи даромадлари ҳажми ва таркиби ўзгаришини тахлил қилиш, даромадлар шаклланиши манбаларини ўрганиш, уларнинг миқдори ва динамикасига таъсир этувчи омилларни бахолаш, мехнатга хақ тўлашни ва ахоли даромадларини оширишни такомиллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;

аҳолининг айрим ижтимоий ночор қатламларининг моддий ахволини комплекс тадқиқ этиш ҳамда уларни ижтимоий мухофаза қилиш тизимини такомиллаштириш ва фаровонлик даражасини ўстириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

мунтазам равишда социологик сўровлар ўтказиш ва оилалар бюджетларини ўрганиш;

демография ва ижтимоий ривожлантириш сохасида халқаро ташкилотлар ва институтлар, хорижий тадқиқот ва тахлил марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш.


3. Марказни ташкил этиш ва унинг фаолиятига кўмаклапшш учун 1-иловага мувофиқ таркибда Ҳомийлик кенгаши ташкил этилсин.


4. Марказнинг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган сони 33 нафардан иборат этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

Марказ директорига, зарурат бўлганда, Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ҳомийлик кенгаши:

бир ой муддатда Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, Марказни таъсис этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин ва белгиланган тартибда уни рўйхатдан ўтказсин;

Марказ юқори малакали, республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур тушунувчи тажрибали мутахассислар билан бутланишини таъминласин, чет элда ўқиган ва стажировкадан ўтган ёшлар жалб этилишига алоҳида эътибор қаратилсин;

Марказни ўзига юкланган вазифаларни бажариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, компьютер ва кўпайтириш техникаси билан жиҳозлашда, транспорт билан таъминлашда кўмаклашсин;

халқаро молиявий ташкилотлар, хорижий жамғармалар ва бошқа манбаларнинг грантлари жалб этилишида Марказга ёрдам кўрсатсин.


6. Марказга:

тадқиқотлар ўтказишга давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг ходимлари, шунингдек чет эллик олимлар ва мутахассисларни контракт асосида жалб этиш;

социологик тадқиқотлар ўтказиш ва оилалар бюджетларини тадқиқ этиш;

халқаро ташкилотлар, жамғармалар, университетлар, илмий-тадқиқот ва тахлил марказлари билан тадқиқотлар ўтказишга ва биргаликда иш олиб боришга шартномалар тузиш;

Марказ ходимларини ва тадқиқотлар ўтказиш учун жалб этиладиган мутахассислар ва экспертларни стажировкадан ўтиш ва ўқитиш учун хорижий тадқиқот марказлари ва университетларга йўллаш;

ноширлик фаолиятани амалга ошириш, демография ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида ахборот-тахлилий шарҳлар, маърузалар ва бюллетенлар чиқариш;

Марказга юкланган вазифалар доирасида марказий иқтисодий органлардан, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан зарур норматив, статистика ва тахлилий ахборотни сўраш ва олиш ҳуқуқи берилсин.


7. Марказ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг бюллетенлари, статистика ахборотлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.

8. Марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг буюртмалари, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари, Марказнинг илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг грантлари ҳамда Марказнинг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари Марказни маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин.

9. Марказ Тошкент шаҳар, Усмон Юсупов кўчасидаги 1-уйга, "Ўзгипросувхўжалик" институти биносига жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Марказни телефон ва телекоммуникация алоқасининг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 24 декабрдаги

448-сон қарорига

1-ИЛОВА



Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш

марказинивг Ҳомийлик кенгаши

ТАРКИБИ

Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Кенгаш раиси


Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазири


Обидов О.О.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Нурмуродов М.Б.

-

Молия вазири


Баратов Ф. П.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Ҳайдаров А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ банки раисининг биринчи ўринбосари


Гадойбоев А.Г.

-

Республика "Маҳалла" жамғармаси раиси


Инамова С.Т.

-

"Соғлом авлод учуи" халқаро хайрия жамғармаси раиси


Каримова В.М.

-

"Оила"- маркази директори


лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 24 декабрдаги

448-сон қарорига

2-ИЛОВА



Демография ва истеъмол бозорини

ўрганиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ







Марказ директори















































Директор ўринбосарлари



Социолигик сўровлар ва оила бюджетини ўрганиш бўлими

5 киши



Бухгалтерия

2 киши
























Демография ва аҳоли муамолари бўлими

5 киши



Ахборот ва дастурий-техник таъминот бўлими

5 киши



Умумий бўлим

4 киши























Истеъмол бюджетларини ишлаб чиқиш, истеъмол даражасини ва истеъмол бозори ривожланишини таҳлил қилиш бўлими

6 киши 






























































Аҳолининг ялпи даромадлари таркибини ва манбаларини ўрганиш бўлими 4 киши





























Умумий сони - 33 киши.




































Время: 0.2382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск