Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 05.03.2014 й. 01/27-26/09-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.03.2014 й. 1840-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.03.2014 й.

N 1840-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.03.2014 й.

N 01/27-26/09


ҚАРОРИ


"Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 16 июлдаги 01/19-18/09-сонли "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1840, 2008 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 307-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                               А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



"Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимада "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3, 4, 5, 6, 7, 8, 10, 14, 16, 21, 22, 24, 25, 26, 27, 31, 33, 34, 36, 37, 38, 39, 40, 45, 49, 50, 51 ва 52-бандлардаги "Давлат мулки қўмитаси", "Давлат мулки қўмитасига", "Давлат мулки қўмитасида" ва "Давлат мулки қўмитасининг" деган сўзлар тегишлича "Давлат рақобат қўмитаси", "Давлат рақобат қўмитасига", "Давлат рақобат қўмитасида" ва "Давлат рақобат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-иловадаги "Давлат мулки қўмитасига" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-илова мазкур ўзгартиришларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА


Баҳоловчи малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси герби


Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

БАҲОЛОВЧИ МАЛАКА

СЕРТИФИКАТИ

   

__________________-рақам

Фотосурат

ўрни

    

Тошкент ш.


20___й. "____"____________________

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан

      

(кимга - баҳоловчининг Ф.И.О.)

      

(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

    

    

     

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган баҳолаш ташкилоти номидан мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.


Давлат рақобат қўмитаси раиси

(раис ўринбосари) ___________________________________ __________ М.Ў.


Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиш муддати:


20___ й. "___"__________ дан 20___ й. "___"__________гача узайтирилган.


Имзо ___________________ М.Ў.


20___ й. "___"__________ дан 20___ й. "___"__________гача узайтирилган.


Имзо ___________________ М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 март, 13-сон, 147-модда



























Время: 0.1609
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск