Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 05.03.2014 й. 01/27-26/07-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.03.2014 й. 1860-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.03.2014 й.

N 1860-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.03.2014 й.

N 01/27-26/07


ҚАРОРИ


"Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сонли "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1860, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 401-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                 А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



"Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддимада "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қарорнинг 2-иловаси 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Маълумотлар почта ёки Интернет тармоғи орқали 31 декабрь ҳолатига кўра кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади. III ва IV бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан буён жамланган ҳолда тўлдирилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 март, 13-сон, 145-модда




































Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск