язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти/ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 05.03.2014 й. 01/27-26/08-сон "Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.03.2014 й. 2236-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.03.2014 й.

N 2236-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.03.2014 й.

N 01/27-26/08


ҚАРОРИ


"Риэлторнинг малака сертификатини бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сонли "Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2236, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 252-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                    А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



"Риэлторнинг малака сертификатини бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимада "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3, 4, 5, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 15, 17, 22, 23, 25, 26, 27, 28, 32, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 43, 44, 45, 47, 48, 49-бандлардаги "Давлат мулки қўмитаси", "Давлат мулки қўмитасига", "Давлат мулки қўмитасининг" ва "Давлат мулки қўмитасида" деган сўзлар тегишлича "Давлат рақобат қўмитаси", "Давлат рақобат қўмитасига", "Давлат рақобат қўмитасининг" ва "Давлат рақобат қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-иловадаги "Давлат мулки қўмитасига" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-илова мазкур ўзгартиришларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА


Риэлторнинг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

O`zbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan

chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qo`mitasi


_____________-sonli

RIELTORNING MALAKA

SERTIFIKATI





   


3 х 4




            



Тоshkent sh.




(berilgan vaqti)


O`zbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qo`mitasi tomonidan

        

(kimga - rieltorning F.I.О.)

       

(rieltorning malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati)

Pasport ma`lumotlari:



Vakolatli shaxs




(F.I.O.)

Muhr o`rni

      



(imzo)

Rieltor malaka sertifikatining muddati 20___ y. "___" _________ dan

20___ y. "___" __________ gacha uzaytirildi.

Imzo

   

Muhr o`rni

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 март, 13-сон, 146-модда