Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Қуввати 10 киловаттдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.03.2014 й. 52-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 мартдаги

52-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қуввати 10 киловаттдан ортиқ

истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти

лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинаётган истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти (электр энергияси ва иссиқлик таъминоти) лойиҳаларининг (кейинги ўринларда энергия таъминоти лойиҳалари деб аталади) қонун ҳужжатлари ва техник шартлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида уларни келишиш тартибини ва муддатларини белгилайди.


2. Энергия таъминоти лойиҳалари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси деб аталади) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема ва шакл бўйича берилади.


3. Хулоса юридик ва жисмоний шахсларга ёки энергия таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилотига (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) берилади ва ариза берувчига энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.


4. Хулоса амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.



II. РУХСАТ БЕРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


5. Энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

ариза берувчи томонидан энергия таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва келишилган энергия таъминоти лойиҳаларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши шартлиги;

қурилиш соҳасида энергия таъминоти талаблари юзасидан норматив ҳужжатларга риоя этиш шартлиги;

техник шартлар талабларига риоя этиш шартлиги;

қурилиш-монтаж ишларини келишилган энергия таъминоти лойиҳасида кўрсатилган доирада бажариш.



III. ХУЛОСА ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Ариза берувчи хулоса олиш учун "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

хулоса берилиши учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

энергия таъминоти лойиҳаси;

энергия таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос бўлган техник шартлар нусхалари (агар мавжуд бўлса, техник шартларга ўзгартириш ва қўшимчалар) ва ташқи энергия таъминоти лойиҳаси техник шартларни берган ташкилот билан келишилганлиги тўғрисидаги хулоса.


7. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тўғридан-тўғри, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Уланган қуввати 750 кВАгача электр қурилмаларининг энергия таъминоти лойиҳалари хулосасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларидан ташқари), уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлганлари - "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига тақдим этилади.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган истеъмолчи объектларига хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига тақдим этилади.


10. Хулоса олиш учун "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва улар дарҳол "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига берилади (юборилади).


11. Агар энергия таъминоти лойиҳаси лойиҳа ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ "бир дарча" тамойили бўйича ишлаб чиқилган бўлса, хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар бевосита энергия таъминоти лойиҳасини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан тақдим этилади.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ХУЛОСАНИ БЕРИШ

ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хулоса бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.


13. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари:

кучланиши 1000 В (1 кВ) бўлган электр қурилмалари учун ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб уч иш кунидан;

кучланиши 6 - 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб беш иш кунидан;

кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари, шунингдек иссиқлик қурилмалари учун ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб етти иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда аризани кўриб чиқади, хулоса беради ёки уни беришни рад этади.

Қуввати 10 киловаттгача бўлган электр қурилмалари учун ҳисоб-китоб-монтаж схемаси энергия таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва келишилмайди.

Хулоса ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.


14. Агар "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулоса бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида ариза берувчига хулосани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддатдан кейин "Ўздавэнергоназорат" инспекциясини ёки унинг ҳудудий бўлинмаларини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари тадбиркорлик субъектининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга хулосани бериши шарт. Хулоса олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва тадбиркорлик субъекти томонидан "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига йўлланган ёзма билдиришнома хулосага тенглаштирилади ва энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга асос бўлади.


15. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари тегишли қарор қабул қилинганидан кейин бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига хулосани беради (юборади) ёки хулоса берилиши рад этилганлиги тўғрисида унга ёзма равишда хабар беради.

Хулоса берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


16. Қуйидаги асослар бўйича хулосани бериш рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

ариза берувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан хулосани бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


17. Хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат хулоса бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


18. Хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, шу жумладан, хулосани бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.


19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари далил сифатида кўрсатилишига келтирилишига йўл қуйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.


20. Хулосани бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


21. Ариза берувчи хулосани бериш рад этилганлиги, шунингдек "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



V. ХУЛОСАНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


22. Хулоса йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Хулоса дубликати унинг асл нусхасини берган "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда хулосанинг дубликатини, шунингдек ҳужжат яроқсиз ҳолга келган тақдирда, хулосанинг асл нусхасини бериши (юбориши) шарт.


23. Хулоса дубликати берилганлиги учун тадбиркорлик субъектидан йиғим ундирилмайди.



VI. ХУЛОСАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕКОР ҚИЛИШ


24. Хулосанинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 - 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


25. Энергия таъминотининг келишилган лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг реал хавфи яратилиши хулосанинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат берувчи талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.



VII. БЕРИЛГАН ХУЛОСАЛАР РЕЕСТРИ


26. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилган хулосалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Берилган хулосалар реестрида тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони;

хулоса берилган сана ва унинг рақами;

хулосанинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

хулосани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

хулоса дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


27. Берилган хулосалар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқдир.






Низомга

1-ИЛОВА



Қуввати 10 киловаттдан ортиқ

истеъмолчи объектларининг энергия

таъминоти лойиҳаларини келишиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати




























1-босқич

Ариза берувчи - истеъмолчи



Энергия таъминоти лойиҳалари келишилганлиги тўғрисидаги хулосани олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига* бевосита, улар олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.


Ариза берувчининг хоҳиши бўйича




































2-босқич

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари



1. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари энергия таъминоти лойиҳалари келишилганлиги тўғрисидаги хулосани олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб олади. Ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).

2. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахси тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади.

3. Ариза берувчига хулосани беради (юборади) ёки хулосани бериш рад этилиши тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.

4. Хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этилиши мумкин бўлган муддат (камида 10 иш куни) кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади).


1) Ҳужжатлар қабул қилинган кунда;


2) Ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3, 5 ва 7** иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;


3), 4) Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш кунидан кечикмай.
























































3-босқич (зарурат бўлганда)

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари


Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан хулоса беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилгандан кейин белгиланган муддатда такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари ҳужжатларни такроран кўриб чиқади, хулоса беради ёки уни беришни рад этади.


Ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай









Изоҳ:

*) Хулоса олиш учун зарур бўлган уланган қуввати 750 кВАгача электр қурилмаларининг энергия таъминоти ҳужжатлари "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига, уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқлари эса - "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига тақдим этилади.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган истеъмолчи объектларига хулоса олиш учун зарур ҳужжатлар "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига тақдим этилади.

**) Кучланиши 1000 В бўлган электр қурилмалари учун 3 иш куни; кучланиши 6 - 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни; кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун 7 иш куни.






Низомга

2-ИЛОВА


"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси

(ёки унинг ҳудудий бўлинмаси) бошлиғига


    


(Ф.И.О.)

Энергия таъминоти лойиҳаси келишилганлиги

тўғрисида хулоса бериш учун

АРИЗА



томонидан ишлаб чиқилган,


(лойиҳа ташкилотининг номи)



га тегишли бўлган

(тадбиркорлик субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли*)


        

(энергия таъминоти лойиҳасининг номи)

энергия таъминоти лойиҳаси келишилганлиги тўғрисида хулоса беришингизни сўраймиз.

Илова:



(аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати)

     





(раҳбар)*


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


Сана 20__ йил "____" _________________



Изоҳ: *) жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари кўрсатилади.






Низомга

3-ИЛОВА

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси

("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси)



томонидан ишлаб чиқилган,


(лойиҳа ташкилотининг номи)



га тегишли бўлган

(тадбиркорлик субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли*)


       

(энергия таъминоти лойиҳасининг номи, объектнинг жойлашган жойи)

                     


    

  

лойиҳа келишилганлиги тўғрисида хулоса


Юқорида кўрсатилган лойиҳа кўриб чиқиш натижалари бўйича рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ келади ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси (ёки унинг ҳудудий бўлинмаси) билан келишилган деб ҳисобланади.

Энергия таъминоти лойиҳасининг техник тавсифлари ушбу хулосага иловада белгиланган ва хулосанинг ажралмас қисми ҳисобланади**.

"Ўздавэнергоназорат"

инспекцияси (ёки унинг

ҳудудий бўлинмаси) бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


______ -сон хулоса берилган сана 20___ йил "___" _______________.


Изоҳ:

*) Жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари кўрсатилади.

**) Энергия таъминоти лойиҳасининг техник тавсифлари хулосага иловада, ихтиёрий шаклда, келтирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 122-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 21-модда





























Время: 0.1894
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск