ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2014 й. 68-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2014 й.

N 68


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2008 ЙИЛ

1 АВГУСТДАГИ 164-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Олий таълим даражаси ва сифатини янада ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорининг 4-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):


а) учинчи хатбошидаги "2014/2015" рақамлари "2017/2018" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Белгилансинки, вилоятлар блоклари ва таълим шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ташкилий-методик ва тушунтириш ишларини амалга оширсинлар ҳамда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони чекланган нормативларини 1:12,5 нисбатида белгилаш учун республика олий таълим муассасаларида зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 март, 13-сон, 143-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 28-модда



























Время: 0.2088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск