ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналардан тушган маблағлардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1997 й. 481-сон "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1997 й.

N 481



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШГАН

МАБЛАFЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни жамлаш ва улардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш учун бериладиган кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни ўз вақтида қайтариш инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг қўшимча кафолатларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг худудий бўлинмаларининг счётларидаги хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда, объектлар ким ошди савдоларида, танловлар ва биржа савдоларида сотилганда хақ тўлашнинг, тушган маблағларни тақсимлаш ва ҳисобга олишнинг, ушбу маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг Ягона тартибини ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.

Марказий банк ва "Бизнес-фонд" билан биргаликда тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга махсус счётлар очилишини ва банклар томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширган х,олда қарз олувчилар ва кредиторга касса хизмати кўрсатиш функцияси бажарилишини назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларига кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1998 йил 1 февралгача бўлган муддатда:

1998 йил 1 январгача амалга оширилган дастурлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағлар тўлиқ тушишини таъминласин;

қарздорларнинг ва бошқа дебиторларнинг қайтарилишига ишонч бўлмаган қарзлари тузилмаси буйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1997 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида" 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорининг 8-банди 1998 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен ва Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



























Время: 0.1597
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск