Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 14.01.1998 й. 21-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 14 январдаги

21-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тартиби (кейинги ўринларда Тартиб деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 29 октябрдаги Ф - 776- сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Мазкур Тартиб зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор қишлоқ хўжалиги корхоналарига нисбатан қўлланиладиган суддан олдин санация қилиш тартиботи хусусиятларини белгилайди.


3. Суддан олдин санация қилиш (кейинги ўринларда санация деб аталади) корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғашдан олдин амалга оширилади ҳамда кредитор (кредиторлар) талабини қондириш учун қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўловга қодирлигини ва иқтисодий қудратини тиклаш ҳамда корхонанинг келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишни мақсад қилиб қўяди.


4. Зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор корхоналар санация объектлари ҳисобланади.

Зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор қишлок хўжалиги корхоналари мол-мулки эгалари, кредиторлар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар санация субъектлари ҳисобланади. Давлат ўзи вакил қилган органлар орқали санация субъекти сифатида иш кўради.

Санация қилишда молиявий ёрдам кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ташқи бошқарувчи санация қатнашчилари ҳисобланадилар.



II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ

САНАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланган тартибга мувофиқ қишлоқ хўжалиги йили якунлари (кутилаётган якунлар) бўйича ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий - иқтисодий аҳволини таҳлил қилиб чиқади;

б) таҳлил натижаларига кўра тўловга қодирлигини ва иқтисодий қудратини амалда тиклаш имкониятига эга бўлган зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисоди ночор корхоналар бўйича тегишли хулоса тайёрланади;

в) таҳлил натижалари тўғрисидаги хулоса асосида қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки корхона эгаси ёхуд кредитор (кредиторлар) ёхуд ҳудудий бошқармалар Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича минтақавий комиссия (кейинги ўринларда минтақавий комиссия деб аталади)га санация қилиш тўғрисида илтимоснома берадилар. Илтимосномага, хулосадан ташқари, қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўловга қодирлигини амалда тиклаш имкониятини, санация муддати тугагандан сўнг унинг молиявий барқарорликка эришишини асословчи барча зарур ҳужжатлар, шунингдек санация қилишнинг таклиф этилаётган шакллари, турлари ва чоралари илова қилинади;

г) минтақавий комиссия илтимоснома ва унга илова қилинган хулоса ва ҳисоб-китоблар асосида тўғри тузилган ҳужжатлар олингандан сўнг икки ҳафта муддатда санация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Таклифларда санация қилиш (давлат молиявий маблағларини жалб этган ёки этмаган ҳолда) шакли, санация қилиш турлари ва муддатлари асосланиши керак.

Таклифларда:

бошқарув тузилмасини мақбуллаштириш;

ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш;

дебиторлик қарзларни ундириш;

меҳнат ресурсларидан (нормативларга мувофиқ) оқилона фойдаланиш;

шартномавий-ҳуқуқий ишларни такомиллаштириш;

агротехника қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш;

қарзларни бўлиб-бўлиб тўлаш (тўлашни кечиктириш) тўғрисида кредиторлар билан аҳдлашувга эришиш;

бошқа тадбирларни амалга ошириш йўли билан ташқи молиявий маблағларни жалб этмасдан тўловга қодирликни тиклаш вариантлари ҳам ишлаб чиқилган бўлиши керак.

д) минтақавий комиссия хулосаси, санация қилиш таклифи, санация қилиш тўғрисидаги илтимоснома ва бошқа асословчи ҳужжатлардан иборат бўлган ҳужжатлар пакети Ҳукумат комиссиясига тақдим этилади;

е) Ҳукумат комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида икки ҳафта муддатда ўз йиғилишларида санация қилиш, шунингдек ташқи бошқаришни жорий этиш ёхуд санация қилиш юзасидан танлов эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилади. Мутлақ кўпчилик овоз берганда қарор қабул қилинган ҳисобланади.

Санация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ҳужжатлар минтақавий комиссияга қайтарилади.



III. САНАЦИЯ ҚИЛИШ


6. Ҳукумат комиссияси томонидан санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг санация қилишда қатнашишга қўйилган шахслар (санация қилишда молиявий ёрдам кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ташқи бошқарувчи) санация қилиш режасини бир ой муддатда ишлаб чиқишлари ва тақдим этишлари керак.

6.1 Режада куйидагилар бўлиши керак:

барча кредиторларнинг талабларини улар билан келишилган муддатларда қондириш мажбурияти;

санация қилишнинг мўлжалланаётган муддати;

маблағларнинг қайтарилиш шартлари ва муддатлари;

кредиторлар олдидаги жавобгарликнинг санация қатнашчилари ўртасида тақсимланиши;

санация бошлангандан кейин санация қатнашчиларининг унда қатнашишни рад этган тақдирдаги жавобгарлиги;

санация қатнашчилари зарур деб ҳисоблайдиган бошқа қоидалар.

6.2. Санация қилиш режасида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан асосий воситаларнинг санация қатнашчиларига берилиши назарда тутилиши мумкин эмас.

6.3. Санация қатнашчилари кредиторлар олдида қабул қилинган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажаришга мажбурдир ва уларнинг бажарилиши учун жавоб берадилар.

6.4. Ишлаб чиқилган санация қилиш режаси корхона эгаси ва кредитор (кредиторлар) билан келишиб олинади.


7. Санация давлат маблағларини жалб қилган ҳолда ва жалб қилмасдан амалга оширилиши мумкин.


8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат маблағларини жалб этган ҳолда молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларни қайтариш асосида амалга оширилади. Маблағлар корхона томонидан бюджетга фоизлар (пеня) қўшмасдан санация режасида назарда тутилган муддатларда ва тартибда амалга оширилади.


9. Қуйидагилар санация қилишнинг асосий турлари ҳисобланади:

қарзларнинг ўзаро қайтарилишини ташкил этиш;

тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ ёки қисман сотиб олиш;

мажбурий тўловларни тўлаш ва давлат кредитларини қайтаришни санация қилиш муддатига кечиктириш;

ишлаб чиқаришни рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш;

четдан менежмент, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маркетинг ва қишлоқ хўжалиги бўйича юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш;

ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўловга қодирлиги тикланишидан ва фаолияти давом эттирилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш;

корхона ва кредитор (кредиторлар) ўртасида корхона фаолиятини давом эттириши учун кредиторларга тўланиши керак бўлган тўловларни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарзларнинг бир қисмини чегириб ташлашга ўзаро келишиб олишга қаратилган битим тузиш;

ташқи бошқаришни жорий этиш;

корхонани қайта ташкил этиш.


10. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш маблағларининг манбалари ҳисобланади:

корхона мол-мулки эгаларининг, кредиторлар, корхоналар бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий ёрдами;

давлат маблағлари;

қишлоқ хўжалиги корхонасининг ўз маблағлари;

маблағларнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари.


11. Давлат маблағларини жалб этган ҳолда санация қилинганда:

11.1. Санация қилиш режаси ташқи бошқарувчи томонидан ҳудудий бошқармага тақдим этилади, у ўн кун мобайнида санация қилиш режасини экспертиза қилади. Бир нечта санация қилиш режаси тақдим этилган тақдирда ҳудудий бошқарма корхона учун мақбул бўлган санация қилиш режасини аниқлайди ва тасдиқлайди. Экспертиза хулосаси кўриб чиқиш учун минтақавий комиссияга берилади.

11.2 Минтақавий комиссия ўн кун мобайнида материалларни кўриб чиқади ва санация қилиш режасини тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига такдим этади.

11.3. Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш йиғирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади. Санация қилишнинг аниқ муддатлари (лекин бир қишлоқ хўжалик йилидан кам эмас) Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.


12. Давлат маблағлари жалб этилмасдан санация қилинганда санация қилиш режаси танлов ғолиби томонидан тақдим этилади ва минтақавий комиссия томонидан тасдиқланади.


13. Давлат маблағлари жалб этилган ҳолда санация қилинган тақдирда маблағларни қайтариш шартлари ва муддатлари санация қилиш режасида кўрсатилади.


14. Санация қилиш уни ўтказишнинг белгиланган муддати тугаши муносабати билан ёки санация қилишнинг самарасиз эканлиги аниқланган тақдирда белгиланган муддат тугагунга қадар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа сабабларга кўра тўхтатилиши мумкин.

Санация қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни Ҳукумат комиссияси чиқаради.

Санация қилиш натижаларига (ташқи бошқариш ва ташқи бошқарувчи аризаси хусусиятига) кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

мақсадга эришилиши муносабати билан санация қилишни тугаллаш тўғрисида;

белгиланган муддат доирасида (агар санация қилиш муддати камида 24 ой белгиланган бўлса) санация қилишни давом эттириш тўғрисида;

мақсадга эришилмаганлиги туфайли санация қилишни тўхтатиш тўғрисида.


15. Ҳукумат комиссияси қарорининг бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси амалга оширади, у ҳар чоракда Ҳукумат комиссиясини қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг тасдиқланган режаларининг бажарилиши ҳақида хабардор қилади.










































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск