язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1995 й. 291-сон "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фонди)ни ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.1995 й.

N 291



ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА

КИЧИК БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ФОНДИ (БИЗНЕС-ФОНДИ)НИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ҲАМДА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўэбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди (Бизнес-фонди)ни ташкил этиш ҳақида"ги Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётнинг нодавлат секторида ишлаб чиқаришни жадал кучайтириш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ;


1. Қўйидагиларга:


Бизнес-фонднинг ҳудудий-ташкилий тузилмасига 1-иловага* мувофиқ;

Бизнес-фонд марказий аппаратининг ходимларнинг чегараланган сони 46 нафар бўлган ташкилий тузилмасига 2-иловага мувофиқ;

Бизнес-фонд ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Бизнес-фонд томонидан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга кредитлар берилишининг асосий шартларига 4-иловага мувофиқ;


2. Белгилаб қўйилсинки, Бизнес-фонд томонидан жалб этиладиган маблағлардан қайтариб бериш асосида қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади:

лойиҳани имтиёзли кредит билан таъминлаш орқали хусусий тадбиркорликка ва кичик бизнесга молиявий кўмак бериш;

республика минтақаларида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг кенг инфраструктурасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнеснинг турли кредит му-ассасаларидан қарзга маблағ жалб этишни тақозо этадиган инвестиққия лойиҳаларига кафолатлар бериш, мажбуриятлар олиш ва кафил бўлиш;

лойиҳаларнинг халқаро андозаларга мос техникавий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш билан боғлик суғурта полисини қоплаш учун грантлар (давлатнинг молиявий ёрдамини) таъсис этиш ва бериш;

хорижий ускуналар лизингини ташкил этиш асосида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

кичик ва ўрта бизнес корхоналари устав сармоясида қатнашиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк икки ҳафта муддатда Бизнес-фонднинг устав фаолиятини амалга ошириш учун унга ажратиладиган давлат маблағларини "Ўзтадбиркорбанк" орқали ўтказиш ва қайтариш тартибини тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда бизнес-фондни қайта ташкил этилаётган Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарманинг хуқуқий вориси сифатида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бизнес-фондни Тошкент шаҳар, Халқлар Дўстлиги кўчаси, 8-уйдаги бинога жойлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 30 июлдаги 380-сон қарори ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳ.амидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин. Уларга 10 кун муддатда Бизнес-фонднинг таъсис йиғилишини  ўтказиш ва уни ташкил этишга оид аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                          И. Каримов



*) 1 - 3-иловалар берилмаган.





Вазирлар  Маҳкамасининг

1995 йил 26 июлдаги

291-сон қарорига

4-ИЛОВА


Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга

Бизнес-фонд томонидан кредит беришнинг

асосий шартлари


I. ИНВЕСТИЦИЯ РЕСУРСЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТИШ


1. Бизнес-фонд томонидан давлат манбаларидан маблағ жалб этиш қайтариб бериш асосида Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва бошқа идоралар билан тузилган шартномалар бўйича муддати белгиланган ҳолда амалга оширилади.

2. Кўрсатиб ўтилган маблағлар Бизнес-фонднинг "Ўзтадбиркорбанкидаги ҳисоб-китоб счётида жамланади. Шу ҳисоб-китоб счётига устав фондининг маблағлари ҳам ўтказилади.


3. Бизнес-фонд жалб этилган давлат маблағларидан фойдаланиш ва ажратилган қарз маблағлари қайтарилишининг аҳволи тўғрисидаги молиявий ҳисоботни ҳар чоракда бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Давлат мулки қўмитаси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этади.

4. Давлат маблағлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг, хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳам Бизнес-фонд ресурсларининг  манбалари ҳисобланади.



II. КРЕДИТ БЕРИШНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ

2. Имтиёзли кредит бериш жалб этилган ва Бизнес-фонднинг ўз маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларидаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун Бизнес-фонд томонидан очиладиган кредит йўналишларини банклар томонидан ўзлаштириш йўли билан амалга оширилади:

қишлоқ  хўжалиги  маҳсулотларини кайта ишлаш;

фермер хўжаликларини ривожлантириш;

туризм;

қурилиш, бинокорлик материаллари саноати;

маҳаллий саноат;

хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш.


3. Имтиёзли кредитларни тўлаш муддати лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаш муддатига қараб, имтиёзли даври 2 йилдан 5 йилгача, 10 йилгача белгиланади. Имтиёзли кредитлар бўйича фоиз ставкаси қатъий равишда белгилаб қўйилмайди ва Бизнес-фонд томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.


4. Маблағ билан таъминланадиган инвестиққия лойиҳаларини танлаб олишда қарз олувчииинг молиявий иштирок этиш улуши юқори бўлган лойиҳаларга  афзаллик берилади.



III. ОЛИНГАН КРЕДИТЛАРНИНГ ҚАРЗДОРЛАР ТОМОНИДАН ЎЗ

ВАҚТИДА ҚАЙТАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

2. Бизиес-фонд берган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш учун:

Бизнес-фонд ва кредит линиясига хизмат кўрсатувчи банклар кредит шартномаси ҳамда қарзни узиш жадвали асосида кредитдан мақсадга мувофик, фойдаланиш ҳамда кредитлар ва улар юзасидан фоизларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан мунтазам  назоратни амалга оширадилар.

Бизнес-фонд "Мадад" суғурта агентлиги ва кредит линиясига хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда ҳар чоракда қарздорлар томонидан кредитлар ва улар юзасидан фоизларнинг қайтарилиши бўйича ҳисоб-китобларнинг аҳволини ўзаро текширишдан ўтказади.

3. Карздорнинг ҳисоб-китоб счётида маблағ мавжуд бўлган ҳамда кредитни ва у бўйича фоизларни тўлаш муддати келганда кредит линиясига хизмат кўрсатувчи банклар қарздорнинг топшириқномаси асосида ушбу. маблағларни Бизнес-фонднинг ҳисоб-китоб счётига ўтказади.

4. Тижорат банклари айби билан маблағлар қарздориинг счётидан Бизнес-фонд ҳисоб-китоб счётига ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда Бизнес-фонд тақдимномасига кўра Марказий банк тижорат банкларига нисбатан беллгиланган тартибда жарима санкциялари кўллайди.

5. Қарздор кредитни тўламаган тақдирда Бизнес-фонднинг "Мадад" суғурта агентлиги билан ўзаро муносабати схемаси илова килинмоқда.



IV. ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ БОШҚАРИШ


1. Бизнес-фонд томонидан берилган кафолат ва тўлов мажбуриятлари, шунингдек, тулов кафилликларининг энг кўп жами ҳажми Бизнес-фонднинг ўз маблағлари миқдоридан саккиз бараваридан ошиб кетмаслиги керак.


2. Ўз маблағлари ва жалб этилган нодавлат маблағлари ҳажмида кредит берилган ҳолларда Бизнес-фонд таваккалчиликларини қоплаш бўйича талаблар Фонд томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бизнес фонднинг ўз операциялари бўйича эҳтимол тутилган зиённи қоплашга мўлжалланган ўз маблағлари энг оз таваккалчилик қилинадиган активлар шаклида жойлаштирилади.

Таваккалчиликларини қоплаш бўйича талаблар Фонд томонидан мусақил равишда белгиланади.

Бизнес фонднинг ўз операциялари бўйича эҳтимол тутилган зиённи қоплашга мўлжалланган ўз маблағлари энг оз таваккалчилик қилинадиган активлар шаклида жойлаштирилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 7, 24-модда.