Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.1998 й. 45-сон "Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.1998 й.

N 45



ОИЛА МАНФААТЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА 1998 ЙИЛДА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Оиланинг жамиятни ўзгартиришдаги тутган ўрни ва иштирокини янада ошириш, оилаларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ахлоқий манфаатларини ва фаровонлигани яхшилашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳамда изчил таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 9 декабрдага Ф-796-сон Фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тасдиқлансин (1-илова*).


2. Ҳокимият ва бошқарувнинг давлат тузилмалари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар Давлат дастури топшириқларининг белгиланган муддатларга мувофиқ сўзсиз бажарилишини таъминлашнинг мукаммал чораларини кўрсинлар. Ушбу мақсадларда икки ҳафта муддатда:

Давлат дастурида кўрсатиб ўтилган тадбирларни корхоналар ва ташкилотларнинг аниқ шарт-шароитларига мувофиқ равишда, шунингдек, корхона,  ташкилот жойлашган ердаги маҳаллаларда яшовчи оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурлигига қараб амалга ошириш бўйича тармоқ ва идоравий тадбирлар, шаҳарлар, туманлар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллий шарт-шароитни ҳисобга олувчи ва ҳар бир оилани қамраб олувчи оила манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошириладиган минтақавий дастурлар ишлаб чиқилсин.


3. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари қабул қилинган 1998 йилги Давлат дастурида назарда тутилган оила манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошириладиган тадбирларнинг тутган ўрни ва аҳамиятини кенг тушунтиришни таъминласинлар.

Оила манфаатларини таъминлаш дастурларининг бажарилиши доимо кузатиб борилсин ва унинг натижалари кенг ёритилсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча даражалардаги ҳокимликлар ҳар чоракда ўзларининг якуний мажлисларида манфаатдор органлар ва тузилмаларни жалб қилган, масъул ижро этувчиларнинг ҳисоботларини тинглаган ҳолда оила манфаатларини таъминлаш борасидаги тегишли дастурларнинг бажарилишини кўриб борсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.













































Время: 0.1573
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск