ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Марказий банк, унинг таркибий бўлимлари ва муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида Низом (АВ томонидан 04.04.2014 й. 2570-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 21.02.2014 й. 4/4-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 4 апрелда 2570-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2014 йил 21 февралдаги

4/4-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги, "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли "Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (бундан буён матнда Клиринг тизими деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


клиринг - электрон тўловларни йиғиш, ишлов бериш, тасдиқлаш ва юритиш ҳамда Клиринг тизими иштирокчиларининг соф позицияларини амалга ошириш жараёни;


клиринг сессияси - Клиринг тизимида клиринг амалга оширилиши учун ўрнатилган вақт;


якуний ҳисоб-китоб - тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали Клиринг тизимида амалга оширилган ҳисоб-китоб;


Клиринг тизими фойдаланувчилари - маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчилар;


электрон тўлов - Клиринг тизими орқали нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган тўлов;


электрон тўлов бўйича хабар - Клиринг тизимидаги ҳисоб-китобларга оид электрон ахборот;


соф позиция - Клиринг тизими иштирокчисининг клиринг сессияси даврида тўловлар бўйича мажбуриятлар ва талабларнинг фарқи (иштирокчининг бошқа барча иштирокчилардан олган тўловлари йиғиндисидан ушбу иштирокчининг бошқа барча иштирокчиларга юборган тўловлари йиғиндисининг айирмаси);


биллинг тизими - истеъмолчиларнинг реквизитлари ва етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими.

2. Мазкур Низом талаблари жисмоний ва юридик шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз тўловларни амалга оширишга нисбатан татбиқ этилади.

3. Клиринг тизимининг мақсади - электрон тўлов ҳужжатлари (бундан буён матнда ЭТҲ деб юритилади) ва электрон тўлов бўйича хабарларни ишончли, хавфсиз, самарали равишда реал вақт режимида алмашиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнида молиявий хавф-хатарларнинг бартараф этилишини таъминлашдан иборат.


2-БОБ. КЛИРИНГ ТИЗИМИДА ИШТИРОК

ЭТИШ ВА УНДАН ЧИҚИШ

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими иштирокчилари ҳисобланади.

Тўлов тизимлари операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари ҳам АБМ билан тузилган шартнома асосида Клиринг тизими иштирокчиси бўлишлари мумкин.

5. Клиринг тизими иштирокчилари Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисидаги шартномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш орқали тизим иштирокчилигидан чиқишлари мумкин.


3-БОБ. КЛИРИНГ ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ,

ТЎЛОВ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

ҲАМДА АБМНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6. Клиринг тизими иштирокчилари электрон тўловларни амалга оширганлик учун ҳақ олишга ва қонунда белгиланган ҳолларда тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақлидир.

7. Клиринг тизими иштирокчиси:

тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушадиган пул маблағларини қабул қилиши ва ҳисобга киритиши, унинг тегишли суммаларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши;

тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизматларини фақат тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойишида назарда тутилган шартларга мувофиқ кўрсатиши;

тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойиши шартлари ва у тақдим этган реквизитларга ўзгартириш киритмаслиги;

тўловчи томонидан тақдим этилган фармойишга мувофиқ ҳолда тўловларни амалга ошириши;

ўзининг айби билан нотўғри амалга оширилган операцияларни тиклаши ёки тузатиши;

тўлов тизимидан фойдаланувчига унинг ҳисобварағига оид ахборотни шартномада белгиланган муддатларда қоғоздаги ёки электрон шаклда тақдим этиши;

тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизмати кўрсатилганидан сўнг тўлов хизматларидан фойдаланувчига тўлов хизмати кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши;

якуний ҳисоб-китоб қилиш учун вакиллик ҳисобварағининг ликвидлигини таъминлаши;

ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни шакллантириши ҳамда Клиринг марказига узатиши шарт.

8. Клиринг тизимидан фойдаланувчилар ўз ҳисобварақларида турган пул маблағларини мустақил тасарруф этишга ва ўз ҳисобварақлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ахборот олишга ҳақлидир.


8-1. Биллинг тизимига эга бўлган Клиринг тизими фойдаланувчилари - маблағларни олувчилар АБМ томонидан белгиланадиган талабларни бажарган ҳолда Клиринг тизимига уланишлари ва ўзларининг фойдаларига ўтказиладиган тўловлар бўйича электрон маълумот алмашинуви жараёнида иштирок этишлари мумкин.

Улар ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида ҳамда маълумот алмашинуви технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.

9. Клиринг тизими фойдаланувчиси:

Клиринг тизимининг қоидалари билан белгиланган ахборотни муҳофаза қилиш тартибига риоя этиши;

электрон тўлов воситаларининг ва идентификация маълумотларининг сақланишини таъминлаши;

Клиринг тизимининг иштирокчисига электрон тўлов воситалари ёки идентификация маълумотлари йўқолганлиги тўғрисида шартномада белгиланган муддатларда хабар қилиши шарт.

10. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Клиринг тизими фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатация хизматларини кўрсатади.

Клиринг тизимининг узлуксиз ишлаши, ЭТҲ ва хабарларига ўз вақтида ишлов берилиши, ахборотнинг тўлиқлиги, хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш АБМ зиммасига юклатилади. АБМ кўрсатилган хизматлар учун Клиринг тизими иштирокчиларидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

11. АБМ, Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари ва шартномалар билан тартибга солинади.

Клиринг тизими қоидалари Марказий банк томонидан АБМ билан келишилган ҳолда белгиланади.

11-1. Клиринг тизимига уланган банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаса ёки ликвидлилик кўрсаткичининг кескин тушиб кетиши кузатилса, АБМ Марказий банкнинг кўрсатмасига асосан мазкур банк ва ушбу банк орқали якуний ҳисоб-китобни амалга оширадиган тўлов хизматларини етказиб берувчилар томонидан Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишини камчиликлар бартараф этилгунга қадар чеклаши мумкин.

11-2. Клиринг тизими орқали тўловларни қабул қилишга тааллуқли техник ҳужжат ёки дастурий таъминотга ўзгартириш киритилса, Клиринг тизими фойдаланувчилари бу ҳақда уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.


4-БОБ. КЛИРИНГ ТИЗИМИ ТАРКИБИ


12. Клиринг тизими АБМ Клиринг маркази ҳамда иштирокчиларнинг ахборот тизимлари ва телекоммуникация тармоқларидан ташкил топган.

13. Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари автоматлаштирилган иш жойи шаклида бўлиб, ЭТҲ ва хабарларини олиш, тайёрлаш ва Клиринг тизимига узатиш ҳамда мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.

14. АБМ Клиринг маркази ва Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари ўртасидаги алоқа Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк телекоммуникация тармоғи орқали таъминланади.

15. Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари Клиринг тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бажаришлари шарт.

16. АБМ Клиринг маркази Клиринг тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш, ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни марказлашган тарзда йиғиш ва ишлов бериш, соф позицияларни ҳисоблаш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказига узатиш бўйича функцияларни амалга оширади.

17. Клиринг тизимида техник, дастурий ва эксплуатация хизматлари иштирокчилар билан тузилган шартномалар асосида АБМ томонидан таъминланади.


5-БОБ. КЛИРИНГ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Клиринг тизимида электрон тўловлар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун (24/7) режимида онлайн тарзда амалга оширилади.

19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими иштирокчисининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлиши шарт. Банклар Клиринг тизимида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўз вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка жавобгар ҳисобланади.

20. Клиринг тизимида тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитларига аниқлик киритиш учун АБМ Клиринг маркази томонидан биллинг тизимларига сўровнома юборилиши ва олинган маълумотлар асосида ЭТҲга ўзгартириш киритиш учун тизим иштирокчилари ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларга тақдим қилиниши мумкин.

20-1. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасида келтирилган тўлов хизматларини етказиб берувчилар тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитлари тўғрисидаги Клиринг тизими орқали олинган маълумотларнинг ЭТҲда тўлиқ акс эттирилиши учун жавобгардир.

20-2. Клиринг тизими иштирокчилари томонидан тўловларни амалга ошириш мақсадида узатиладиган ЭТҲ Марказий банкдан олинган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.

20-3. Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун шакллантирилган ЭТҲнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:

1) тўлов амалга оширилган сана ва вақт (соат, дақиқа, сония);

2) ЭТҲ рақами;

3) тўловчининг номи;

4) тўловчининг банк ҳисобварағига оид маълумотлар;

5) электрон тўлов бланкасининг тартиб рақами;

6) тўловнинг Клиринг тизимидаги тартиб рақами;

7) ЭТҲга Клиринг тизими аъзосининг (тўлов хизматларини кўрсатувчининг) ахборот тизимида бириктирилган рўйхат рақами;

8) тўлов суммаси;

9) олувчининг номи;

10) олувчининг ҳисобварағига оид маълумотлар;

11) тўлов мақсади;

12) хизматлар етказиб берувчининг (маблағ олувчининг) Клиринг тизимидаги коди;

13) хизматлар етказиб берувчи фойдасига қабул қилинадиган тўлов тури коди.

20-4. Клиринг тизими фойдаланувчилари - маблағларни олувчилар фойдасига шакллантириладиган ЭТҲ реквизитлари таркибига тегишли маблағ олувчи билан келишилган ҳолда қўшимча реквизитлар киритилиши мумкин.

20-5. Клиринг тизими орқали тўловни амалга ошириш истагида бўлган жисмоний шахслар Клиринг тизими иштирокчиларига тўловни амалга ошириш учун керак бўладиган, маблағларни олувчи томонидан берилган реквизитларни бевосита мурожаат қилганда қоғоз шаклида ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон шаклда тақдим қиладилар.

20-6. Тўлов амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида, ЭТҲнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги нусхаси тўловчига тақдим этилиши ёҳуд ЭТҲнинг реквизитларига оид маълумотлар мижоз тақдим этган ҳужжатга чоп этиб берилиши шарт.

21. Банк амалиёт куни давомида клиринг тизимида бир неча марта клиринг сессиялари амалга оширилиши мумкин. Банк амалиёт кунидаги сўнгги клиринг сессиясидан кейин ЭТҲ бўйича якуний ҳисоб-китоблар кейинги банк амалиёт кунининг дастлабки клиринг сессиясида амалга оширилади.

22. АБМ Клиринг маркази томонидан ЭТҲ ва хабарлари бўйича тасдиқнома юборилади. Тасдиқнома олинган вақтдан бошлаб, тўлов якуний ва чақирилмас ҳисобланади.

23. Клиринг тизимида белгиланган техник талабларга мос келмаган электрон тўловлар рад этилади ва ишловга қабул қилинмайди. Бунда тўловларни рад этиш сабаблари код орқали Клиринг тизими иштирокчиларига юборилади.

24. Соф позиция маълумотлари АБМ Клиринг маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказига узатилади.


25. Банк амалиёт куни давомида амалга оширилган клиринг сессиялари якунлари бўйича шакллантирилган ҳисоботлар Клиринг тизими иштирокчиларига юборилади.

26. Тўловлар бўйича маблағларни банк ҳисобварағига ўтказиш тартиби ҳамда воситачилик ҳақлари миқдори Клиринг тизими иштирокчилари ва пул маблағларини олувчилар ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.

Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.


6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 7 апрель, 14-сон, 160-модда

































Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск