ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт хизматлари учун тарифлар, йиғимлар ва имтиёзлар /

Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.04.2014 й. 78-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 2 апрелдаги

78-сон қарорига

ИЛОВА



Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши

депутатининг йўловчилар транспортида бепул

юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан

шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга

ошириш тартиби ва шартлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатига йўловчилар транспортида бепул юриш хизмати кўрсатиш тартибини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ташувлар учун транспорт ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати ўзи депутат бўлган тегишли вилоят, туман ҳудудида йўловчилар транспортида (такси ва шаҳар йўловчилар транспортидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.


3. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати бепул чиптани расмийлаштириш учун белгиланган намунадаги депутат гувоҳномасини кўрсатиши шарт. Гувоҳнома чиптани олиш пайтида ҳам, депутатни транспортда олиб юриш вақтида ҳам ҳақиқий бўлиши керак. Амал қилиш муддати ўтган гувоҳнома асосида бепул чипталарни расмийлаштиришга ва транспортда олиб юриш хизматлари кўрсатишга йўл қўйилмайди.


4. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати темир йўл вокзаллари ва станциялари, автовокзаллар (автостанциялар) ёки транспорт ташкилотлари ваколатли агентликларининг чипта кассаларида депутат гувоҳномасини кўрсатган тақдирда муайян рейсга чиптани ўз номига навбатдан ташқари расмийлаштириш ҳуқуқига эга.


5. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатини транспортда бепул олиб юриш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари (молия йили бошидаги бўш қолдиқлар, даромадлар прогнозини ошириб бажариш маблағлари, тежаш натижасида бўшаб қолган бюджет маблағлари) ҳисобига амалга оширилади.



II. ДЕПУТАТНИНГ ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА

БЕПУЛ ЮРИШИ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатига "Ўзтемирйўлйўловчи" очиқ акциядорлик жамиятининг чипта кассаларида (транспортда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш агентликларида) депутатнинг айни бир вақтда депутатлик гувоҳномаси ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати - паспорти кўрсатилган тақдирда хизмат кўрсатилади.


7. Тегишли вилоят, туман ҳудудида шаҳар атрофида қатновчи темир йўл транспортида юриш ҳужжатини (чиптасини) расмийлаштиришда депутатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг гувоҳномаси тартиб рақами, минтақа коди шаҳар атрофида юриш чиптаси корешогининг орқа томонида кўрсатилади.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг "Ўзтемирйўлйўловчи" очиқ акциядорлик жамияти ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига олдинги ойдаги бажарилган ташувлар бўйича счёт-фактурани, ташувларнинг жами суммасини кўрсатган ва транспортда юриш ҳужжатлари нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг "Ўзтемирйўлйўловчи" очиқ акциядорлик жамияти харажатларини қоплаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қарорлари бўйича, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган манбалар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.



III. ДЕПУТАТНИНГ ЙЎЛОВЧИЛАР АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИДА БЕПУЛ ЮРИШИ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


10. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати тегишли вилоят ва туман ҳудуди доирасида автовокзаллар (автостанциялар) кассаларида депутат гувоҳномасини ва ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланган намунадаги автомобиль транспортида бепул юриш учун бир марталик талонни (кейинги ўринларда бир марталик талон деб аталади) кўрсатган ҳолда транспортда юриш чиптасини навбатдан ташқари олиш ҳуқуқига эга.


11. Сўралаётган рейсга бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати кейинги рейсда жўнатилиши керак.


12. Автовокзал (автостанция) кассири кўрсатилган депутат гувоҳномаси асосида бир марталик талонга депутатнинг фамилияси, исми, отасининг исмини, гувоҳномасининг тартиб рақамини, қатнов зонасини, йўналишини, ташувчининг номини, автомобиль транспортида юриш қийматини, санасини, шунингдек ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини киритиши ҳамда келгусида автотранспорт ташкилотлари томонидан бажарилган ташувларнинг жами қийматини ҳисобга олиш учун ўз имзоси билан тасдиқлаши керак.


13. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг транспортда оралиқ тўхташ жойлари орқали юриши депутат гувоҳномасини ва бир марталик талонни кўрсатиш йўли билан амалга оширилади, бир марталик талонда олдиндан депутатнинг ўзи томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, депутат гувоҳномасининг тартиб рақами, қатнов зонаси, йўналиши, санаси кўрсатилади. Ҳайдовчи, депутат гувоҳномасини текшириб кўриб, бир марталик талонда ташувчининг номини, келгусида автотранспорт ташкилоти томонидан бажарилган ташувларнинг жами қийматини ҳисобга олиш учун автомобиль транспортида юриш қийматини кўрсатиши керак.


14. Бир марталик талонлар бланклари халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши буюртманомаси бўйича тайёрланади ҳамда депутатларга хизмат заруриятига кўра берилади. Бир марталик талонлар бланклари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади.


15. Белгиланган нормадан ортиқча олиб юриладиган багаж учун халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари томонидан, стандарт намунадаги ҳисоб-китоб ҳужжатини расмийлаштирган ҳолда, умумий асосларда ҳақ тўланади.


16. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатини транспортда олиб юриш учун ушбу Низомга мувофиқ олинган йўл чипталарини расмийлаштириш, қайтариб бериш ва қайта расмийлаштиришда кўрсатиб ўтилган хизматлар учун йиғимлар ундирилмайди.


17. Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ташувчилар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига олдинги ойда бажарилган ташувлар бўйича счёт-фактурани, жами чипталар қийматини кўрсатган ва бир марталик талонларни илова қилган ҳолда тақдим этадилар.


18. Ташувчиларнинг харажатларини қоплаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қарорлари бўйича, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган манбалар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Халқ депутатлари вилоят ва туман

Кенгаши депутатининг йўловчилар автомобиль

транспортида бепул юриши учун бир марталик

ТАЛОН



                                         



                                       

депутатининг


(халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши)



               

йўловчилар автомобиль транспортида бепул

юриши учун бир марталик талон


O`zR АТ № 0000000





          



Ф.И.О.



                         



Депутат гувоҳномасининг №



                 



Қатнов зонаси



                  



Қатнов йўналиши



             



Ташувчининг номи



               



                 




                   



Транспортда юриш қиймати



                 



Фойдаланиш санаси



             



Кассир (ҳайдовчи)нинг Ф.И.О.



              



Кассир (ҳайдовчи)нинг имзоси



             


        


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 7 апрель, 14-сон, 157-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 32-модда

























Время: 0.2156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск