Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.1997 й. 205-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.1997 й.

N 205



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ЗАЁМИ ДОИРАСИДА МОЛИЯ СЕКТОРИНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Халқаро тикланиш ва тараккиёт банки заёми доирасида Ўзбекистон Республикасининг молия секторини ислоқ қилиш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,2 млн АҚШ доллари суммасида аванс ажратилганлиги, у Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида молия секторини ислох, қилиш лойиҳасини тайёрлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул килинсин.


2. Халқаро тикланиш ва таракқиёт банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш комиссияси иловага мувофиқ ташкил этилсин.


3. Комиссияга куйидаги вазифалар юклансин:

молия секторини ислоҳ қилиш учун заём беришнинг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан келишилган шартларини ишлаб чиқиш;

молия тизими ва молия институтларини ислоҳ қилиш Хукумат дастурига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тарақиёт банкининг кўрсатиб ўтилган заёмини бериш шартлари доирасидаги тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

аванс ва заём маблағларидан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш;

турли вазирликлар ва идораларнинг заём бериш шартларининг бажарилишига оид ишларини мувофиқлаштириш;

аванс ва заём маблағларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.


4. Марказий банкка аванс маблағларидан фойдаланилиши устидан қатъий оператив назорат ўрнатиш ва аванс доирасида жалб қилинадиган халкаро қамда Маҳаллий консультантлар ишини мувофиқлаштиришни таъминлаш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 22 алрелдаги

205-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки заёми

доирасида молия секторини ислоҳ қилиш

лойиҳасини тайерлаш ва амалга

ошириш комиссиясининг

ТАРКИБИ

      

1.

Муллажонов Ф.М.


Марказий банк раиси, комиссия раиси


2.

Абдуллаев Ш. Ю.

Молия вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3.

Азимов Р. С.

"Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси


4.

Абдуқодиров А. М.

Давлат мулки кўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5.

Fофуров Ш. Р.

"Ўзистиқболстат" давлат кўмитасм раисининг биринчи ўринбосари


6.

Каримов Р. К.

Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт бўлимнинг мудири


7.

Маннопбеков Н. Т.

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бўлимининг бошлиғи


8.

Муҳитдинов Н. Ф.

Халқ банки бошқаруви раиси


9.

Ниғматов Ў. У.

"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви  раиси


10.

Сайфиддинов Ж. Б.

"Пахта-банк" бошқаруви раиси


11.

Ўринбоев Ш. Ў.

Давлат солиқ кўмитаси раисининг ўринбосари


12.

Кўчқоров Ж. К.

Марказий банк раисининг ўринбосари, комиссиянинг масъул котиби


























Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск