Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.1997 й. 211-сон "Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.1997 й.

N 211


БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТЛАРИДА

АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, аҳолининг фаровонлигини ошириш йўлига мувофиқ республикада уй-жой-коммунал ҳўжалигининг моддий базасини ривожлантириш, аҳолини унинг хизматлари билан ўз вақтида ва сифатли таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш бўйича муайян ишлар қилинган.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги иқтисодий ислоҳотлар суст суръатлар билан бормоқда, бозор иқтисодиёти шароитларида унинг фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилмаган, муқобил коммунал корхоналар ташкил этилмаган, кўрсатилаётган хизматларга нарҳ белгилаш тизимини такомиллаштиришга муҳтож, хизматлар сифати эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Коммунал хизмат кўрсатиш ҳодимлари мехнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлик; масалалар мутлақо ҳал этилмаган.

Самарали ижтимоий сиёсат изчил амалга оширилишини таъминлаш, бозор иқтисодиёти шароитларида уй-жой-коммунал тармоғи фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлармнинг уй-жой-коммунал тармоғида бозор муносабатларини шакллантиришга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда "Даварҳитекқурилиш" қўмитаси жойлардаги органларининг турар-жойлар ва ижтимоий-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни ичимлик сувни, газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш борасидаги иши қониқарсиз эканлиги қайд этилсин ҳамда белгиланган тартиб бузилганлиги учун раҳбарлар шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

3. Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 1997 йил давомида уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш тизимини такомиллаштирмш чора-тадбирларини амалга оширсинлар, бунда уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари таркибида уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш ҳамда аҳолига тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича тузатиш-фойдаланиш бўлинмалари ташкил этилган ҳолда ушбу ташкилотларни ҳўжалик ҳисобига ўтказишни назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уй-жой-коммунал ҳўжалигига хизмат кўрсатиш бўйича нормативларни, жорий йилнинг охиригача тармоқни ушбу нормативлар бўйича меҳнатга хақ, тўлашга босқичма-босқич ўтказишни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда коммунал хизмат кўрсатиш айрим хизматлари ҳодимларини меҳнатга хақ тўлашнинг вақтбай шаклидан ишбай шаклига ўтказишни назарда тутсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир нечта уйларга хизмат кўрсатишнинг оилавий, бригада пудратини эксперимент тариқасида жорий этсин.


5. Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой-коммунал хизматларига тарифларни тасдиқлашда ҳаражатлар таркиби бўйича мавжуд норматив-услубий ҳужжатларга қатъий амал қилсинлар, бунда ҳаражатларни изчил қискартиришни назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тармоқнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган коммунал хизматларга нархларни (тарифларни) шакллантириш ва қўллашнинг асосланганлиги устидан назоратни амалга оширсин. Тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган санкциялар қўлланилсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

1997 йилда Тошкент шаҳрида иккита уйни автоном равишда иссиқлик билан таъминлаш юзасидан эксперимент ўтказсинлар. Эксперимент натижаларини таҳлил қилиш асосида уйлар (хонадонлар)ни иссиқлик билан таъминлашнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

Тошкент шаҳрининг фаолият кўрсатаётган корхоналари негизида чет эл фирмаларини жалб этган ҳолда сув, газ, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини тайёрлаш, пластмасса трубалар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этсинлар.

Маҳфий.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов

Время: 0.1556
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск