Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида" 02.07.1997 й. 336-сон Қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида (ЎзР ВМ 27.03.1998 й. 134-сон Қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.1998 й

N 134


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА

ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ

2 ИЮЛДАГИ 336-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 27 мартдаги ПФ-1981-сон Фармонига мувофиқ ҳамда кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарорига 1-илова "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат рўйхатидан ўтказиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига қуйидаги шартларга жавоб берувчи корхоналар киради:

корхона устав жамғармаси миқдори 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлмаслиги керак;

корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши керак.

хорижий инвестициялар улуши корхона устав жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши керак.

Кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ бўлмаган корхоналар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ва корхона жойлашган жойдаги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим";


7-банднинг иккинчи хат боши ва 10-банднинг в) кичик бандидаги "...100 минг АҚШ долларига" сўзлари "...50 минг АҚШ долларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига мазкур қарорга мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга қатъий амал қилсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 йил, 3-сон, 12-модда










































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск