Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.1999 й. 3-сон "Хорижий инвестициялар жалб этилишини ахборотлар билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.1999 й.

N 3


ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ЖАЛБ ЭТИЛИШИНИ АХБОРОТЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий давлатларнинг ишбилармон доираларини, халқаро молия иқтисодиёт институтларини ҳамда чет мамлакатлар банкларини Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ва хорижий инвесторлар учун имтиёзлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, уларни зарур маълумотнома материаллари билан таъминлаш, шунингдек ушбу соҳада тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тузилмасида, хорижий инвестициялар жалб этилишини ахборотлар билан таъминлаш бўйича, марказий аппарат ходимларининг тасдиқланган чекланган сони доирасида, ходимлари сони 3 кишидан иборат бўлган махсус гуруҳлар ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар хорижий инвестициялар жалб қилинишини ахборотлар билан таъминлаш бўйича гуруҳларнинг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:

хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳити яратувчи ҳуқуқий шарт-шароитлар, кафолатлар ва имтиёзлар белгиловчи қонунчилик норматив база тўғрисидаги, амалга оширилаётган ва амалга ошириш мўлжалланаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;

хорижий инвесторларни зарур маълумотнома-ахборот материаллари ва таҳлилий материаллар билан таъминлаш;

хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар жалб этиш имкониятлари тўғрисидаги кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг асосий чет тилларга таржима қилинишини ташкил этиш;

Ўзбекистондаги инвестиция муҳити тўғрисидаги ва амалга оширилишида хорижий инвесторлар иштирок этишлари мумкин бўлган лойиҳалар ҳақидаги ахборотларни чет мамлакатларда оммалаштириш юзасидан халқаро ахборот агентликлари билан яқин алоқалар ўрнатиш;

республиканинг инвестиция имкониятлари тўғрисидаги ахборотларни "Интернет" халқаро компьютер тармоғи орқали оммалаштириш;

имконияти бўлган хорижий шерикларни жалб этган ҳолда инвестиция фаолиятининг аниқ соҳалари ва йўналишлари бўйича бизнес-семинарлар ташкил қилиш;

хорижий инвесторларни ахборотлар билан таъминлаш тартиби ва амалиётини такомиллаштириш, уларни республика иқтисодиётига янада кенгроқ жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ахборотлар билан таъминлаш гуруҳларини чет тилларни ҳамда компьютер техникасини ва телекоммуникация алоқа воситаларини биладиган юқори малакали мутахассислар билан бир ой муддатда бутласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск