Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

ЎзССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1991 й. 115-сон "Жумҳурият ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзССЖ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1991 й.

N 115



ЖУМҲУРИЯТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 12 февралдаги 144-сон Фармонига мувофиқ ва ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва мелиоратив аҳамиятини ошириш, жумҳурият ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси аппаратининг тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қўмитанинг Марказий аппарати ходимлари сони 78 кишидан иборат қилиб, ўзига қарашли корхоналарнинг ажратмалари ҳисобига йиллик иш ҳақи фонди 370 минг сўм ҳажмида белгилансин. Қўмитага Раиснинг 2 ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ҳайъати таркиби 7 кишидан иборат қилиб белгилансин. 3 та хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун лимит ажратилсин.


2. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:

ўрмонларнинг ҳолатини, уларни кўпайтиришни, муҳофаза ва ҳимоя қилишни назорат этишни амалга ошириш;

ўрмончилик ва овчилик хўжаликларини, қўриқхона ишини, миллий паркларни ривожлантиришнинг истиқболларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

ёнғоқ мевали ва мева-резавор ўсимликлар саноат экин майдонларини барпо этиш, ўрмон ресурсларини кўпайтириш ва жумҳуриятнинг ёғочга бўлган талабини қисман қондириш учун тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни кенгайтириш;

доривор ва овқатбоп ўсимликларни тайёрлаш ва етиштиришга оид чора-тадбирларни амалга ошириш ва бу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этиш;

ўрмон хўжалигини ривожлантиришда хўжалик ҳисоби фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш, ўрмонларни тиклаш ва иҳота дарахтзорларини барпо этиш ишлари самарадорлигини ошириш;

далалар ва яйловларни ҳимоя қилувчи ўрмон полосалари, тоғ ёнбағирларида, жар ёқаларида ва бошқа ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар яратиш, Орол денгизининг қуриб қолган ерларида, кўчма қумликларда ўрмон мелиорациясига доир чора-тадбирлар кўриш ишларини ташкил этиш ва бажариш;

ўрмон фондини кўпайтириш ва яхшилаш, ўрмоннинг экологик, соғломлаштириш ва санитария-гигиена функцияларини ошириш ишида фан ютуқлари ва илғор тажрибалардан фойдаланиш;

ўрмон хўжалиги тизимидаги корхоналар ва ташкилотларни ривожлантиришни прогнозлаштириш, уларни хўжалик фаолиятининг янги шаклларига ўтказиш.


3. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасига ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Қўмита ҳақидаги Низом лойиҳасини тақдим этиш топширилсин.


4. Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмалари бош корхоналар негизида ўзига қарашли корхоналарнинг ажратмалари ҳисобига сақлаган ҳолда тегишли ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаларига айлантирилсин.


5. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси уч ой муддат ичида:

Тошкент, Жиззах ва Қашқадарё вилояг ижроия қўмиталари билан биргаликда доривор ва овқатбоп ўсимликлар етиштирувчи ихтисослаштирилган совхозлар ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин ва бу ҳақда таклифлар киритсин;

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда Тошкент ўрмон-мелиоратив техникумини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.


6. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда қизилмия илдизи ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш бўйича янги совхозлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин.


7. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқ депутатлари Советлари вилоят ва ноҳия ижроия қўмиталари билан биргаликда тўкайзорларнинг пухта ҳисобини олсинлар, уларни сақлаш, кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини тайёрласинлар.

Колхозлар ва совхозларнинг ерларида пудрат усули билан бажариладиган иҳота ўрмон полосалари барпо этиш ишлари қайта тиклансин.


8. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ва ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг талабномалари бўйича белгиланган тартибда ҳар йили зарур ҳажмларда маблағлар ва моддий-техника ресурслари ажратишни кўзда тутсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 30 апрелдаги

115-сон қарорига

ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДАВЛАТ ЎРМОН

ҚЎМИТАСИ АППАРАТИНИНГ

ТУЗИЛИШИ


Раҳбарият

Раҳбарият ҳузуридаги аппарат

Илмий-техника бўлими

Ўрмон хўжалиги, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўлими

Ўрмонларни тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтириш бўлими

Овчилик хўжалиги ва қўриқхоналар, миллий парклар бўлими

Доривор ва овқатбоп ўсимликлар бўлими

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўлими

Ўрмондан бошқа қўшимча мақсадларда фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги бўлими

Капитал қурилиш ва моддий-техника таъминоти бўлими

Молия-иқтисод бўлими

Бухгалтерия ҳисоби ва тафтиш бўлими

Ўрмонларнинг ҳолати, улардан фойдаланиш во уларни кўпайтириш устидан давлат назорати бўлими

Умумий бўлим






















Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск