Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасида ерга доимий эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат актларини тузиш, рўйхатга олиш ва бериш Тартиби (ЎзР ВМ 27.05.1992 й. 248-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 майдаги

248-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ерга доимий эгалик қилиш

ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат

актларини тузиш, рўйхатга олиш ва бериш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қишлоқ ва ўрмон хўжаликларини юритиш учун жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ҳамда корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ерларга доимий эгалик қилиш ҳуқуқининг берилганлиги ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги давлат акти* билан тасдиқланади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эхтиёжлар учун корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги давлат акти* билан тасдиқланади.


2. Ер доимий эгалик қилиш учун ёки ундан доимий фойдаланиш учун белгиланган тартибда берилган барча ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга давлат актлари ноҳия, шаҳар (ноҳияларга бўлинадиган шаҳарларда - ноҳия) ҳокимлари томонидан берилади.


3. Белгиланган тартибда ер участкаларини ўз эгалигига олган, мустақил балансга эга бўлган ва юридик ҳамда жисмоний шахс ҳисобланадиган жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа давлат, кооператив ва жамоа корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ер эгалари деб ҳисобланадилар.

Белгиланган тартибда ер участкасини фойдаланишга олган, мустақил балансга эга бўлган ва юридик ҳамда жисмоний шахс ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикасининг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўзга давлатларининг давлат, кооператив ва жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, чет эл юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ердан фойдаланувчилар деб ҳисобланадилар.


4. Давлат актлари ўзбек тилида (Қорақалпоғистон Республикасида - қорақалпоқ тилида) тузилиб, русча матни ҳам берилади. Давлат актлари бланкалари 210Х300 миллиметр катталикда тайёрланади.

Ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга бериладиган давлат актлари - устига кўк ранг ледерин қопланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг герби туширилган картондан тайёрланиб, устки қисмига (ўзбек ёки қорақалпоқ ҳамда рус тилларида) "Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи Давлат акти" ва "Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат акти" деган матнлар ёзилади.


5. Давлат актлари икки нусхада тайёрланиб, уларнинг ҳар бири ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимлари ва ноҳиянинг ер тузувчи бош муҳандиси томонидан имзоланади, чилвирланади ва ноҳия ҳокимлигининг гербли муҳри босилади. Давлат ҳужжатининг биринчи нусхаси ер эгасига ёки ердан фойдаланувчига топширилади, иккинчи нусхаси эса ноҳия ҳокимлигида сақланади. Давлат актининг ҳар иккала нусхаси бир хил номерга эга бўлади.



II. ДАВЛАТ АКТЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


1. Янги тузилаётган жамоа, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўзга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг давлат актларини тузиш ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишлари тизимида, ушбу Тартибга мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Бундай ҳолларда ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг махсус қарори талаб этилмайди.


2. Ишлаб турган жамоа, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўзга корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар давлат актларини тайёрлаш ишларини бошлашдан аввал тайёргарлик кўриш ишларини амалга оширадилар.

Тайёргарлик кўриш ишлари давомида қуйидагиларни бажариш лозим:

ҳар бир ер эгаси ва ердан фойдаланувчига оид рўйхатдан ўтиш маълумотларини аниқлаб олиш;

алоҳида эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерларнинг чегараларини белгилаш ва умумий майдонларини аниқлаш масалаларига доир мавжуд режа-картографик материалларни, хўжаликлараро ер тузилиши ва ерлар ажратиш лойиҳаларини, бошқа материалларни ўрганиб чиқиш;

барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текшириб чиқиш;

ноҳиянинг (шаҳарнинг) Давлат ер китобида қайд этилмаган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар аниқланган тақдирда, режа-картографик материалга уларнинг чегаралари туширилади, умумий майдони ҳисоблаб чиқилади ҳамда у ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг кўриб чиқишига ҳавола этилади, у ушбу ер участкасидан келгусида фойдаланиш масаласини ҳал этади;

жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида бегона эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ер майдонлари мавжудлигини (уларнинг ер майдонлари ичкарисида жойлашган ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар эгалигига ва фойдаланишига берилган ер участкалари мавжудлигини) аниқлаш;

ердан тўғри фойдаланаётганлиги текширилиши лозим. Ерлар ўзга мақсадларда фойдаланилаётганлиги аниқланганда ёки текширув чоғига қадар тугатиб юборилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга илгари берилган ер участкалари мавжудлиги аниқланган ҳолларда бу ерлардан келгусида фойдаланишга оид таклифлар тайёрланади.


3. Тайёргарлик кўриш ишларининг натижаларига биноан ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш рўйхати тузилади, бунда давлат актларини тузишдан аввал чегараларни тартибга келтириш ишларини ўтказиш зарур бўлади, шунингдек, қўшимча ер тузиш ишлари ўтказилиши талаб этилмайдиган ҳамда тайёргарлик кўриш ишлари натижаларига биноан давлат ҳужжатларини тузиш мумкин бўлган эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар рўйхати тузилади.


4. Тайёргарлик кўриш ишларининг натижаларига биноан ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг қарорига биноан давлат актлари тузилади ва қуйидаги ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга топширилади:

майдони ва чегаралари ўзгармаган ва хўжаликлараро ер тузилиши ҳамда ер ажратиш бўйича илгари тузилган лойиҳаларга бутунлай мос тушадиганларга;

чегаралари ўзгармаган, балки берилган ер участкаларининг умумий майдонига аниқлик киритилганларга;

ноҳиянинг Давлат ер китобида рўйхатга олинмаган, лекин ер участкаси берилганлиги тўғрисидаги ваколатли идораларнинг ҳужжатларига эга бўлганларга;

амалда фойдаланилаётганлиги хусусида ноҳия Давлат ер китобида рўйхатга олинган, лекин ер участкаси берилганлиги тўғрисидаги ваколатли идораларнинг ҳужжатларига эга бўлмаганларга;

тайёргарлик кўриш ишлари давомида аниқланган ва ер майдони чегаралари чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўртасида низо келтириб чиқармайдиган тақдирда ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга берилади.


5. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга давлат ҳужжатлари бериш тўғрисидаги ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг қарорида қуйидагилар акс эттирилади:

ер эгаси ва ердан фойдаланувчининг номи;

режадаги ер чегаралари бўйича ер участкасининг умумий майдони;

эгалик қилиш ва фойдаланиш учун биркитиб қўйилган ерларнинг майдони;

эгаликдаги бегона ерлар ва фойдаланишдаги ерлар рўйхати, уларнинг ҳар бири бўйича ер участкаларининг умумий майдони кўрсатилади.


6. Давлат актларини тўлдиришдан аввал эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар чегарасининг режаси тузилади, ана шу режа давлат ҳужжатларини тузиш бўйича келгуси ишларнинг асоси бўлиб қолади.


7. Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегарасининг режасида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ер участкаси доирасидаги барча бурилиш нуқталари;

чегараларни ажратувчи белгилар;

қурғоқ чегаралар ҳисобланмиш барча чизиқлар;

биркитилаётган ер участкасининг чегараси деб ҳисобланадиган дарёлар, кўллар, каналлар, коллекторлар, йўллар, бошқа топографик белгилар;

темир йўл ва автомобиль йўллари; магистрал каналлар ва коллекторлар учун ажратилган ерлар чегараси;

бегона эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар. Режада қолдирилган бўш жойда эгаликдаги бегона ерлар ва фойдаланишдаги ерлар рўйхати кўрсатилади ва эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерларнинг тартиб номери, ноҳия харитасидаги номери ҳамда ер участкаларининг умумий майдони кўрсатилади.


8. Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегараларининг режаси ноҳия ер тузувчи-бош муҳандиси ҳамда шу ишларни бажарган давлат ер тузиш ташкилоти ер тузувчи муҳандисининг имзоси билан расмийлаштирилади.


9. Юқорида қайд этиб ўтилган ишлар ниҳоясига етказилгач, давлат актлари тўлдирилади.

Давлат актларида барча имзолар аниқ ва тушунарли бўлиши керак. Ноаниқ ва чалкаш ҳарфлар билан ёзишга, шунингдек, суркаш ва тузатишга йўл қўйилмайди.

Давлат актларидаги эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегараси режаси ер участкасининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда муайян масштабда тузилади. Ана шу режада эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегаралари режасидаги объектлар ушбу Тартиб II бўлимининг 7-бандига мувофиқ яна такрорланади.

Агар масштаб кичиклиги сабабли эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерлар чегараси режасини англаш қийин бўлса, унга қўшимча тарзда эгаликдаги ерлар ва фойдаланишдаги ерлар чегаралари режанинг бирмунча йирикроқ масштабдаги нусхаси тайёрланиб, давлат акти билан бирга ер эгалари ва ерлардан фойдаланувчиларга топширилади.


10. Давлат актининг 10-саҳифасида ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг қарорига мувофиқ барча бегона ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар қайд этилиб, ер участкаларининг умумий майдони кўрсатилади.


11. Давлат ҳужжатларинииг тўғри тузилиши учун шу ишни бажарган давлат ер тузиш ташкилотлари, ноҳия бош ер тузувчи-бош муҳандиси ёки шаҳар (шаҳардаги ноҳия) бош архитектори жавобгар бўладилар.



III. ДАВЛАТ АКТЛАРИНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


1. Давлат актлари корхона, муассаса ва ташкилотнинг раҳбарига ёки уларнинг ишончли вакилларига ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокими ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан берилади. Корхона, муассаса ва ташкилотнинг раҳбари ёки унинг ишончли вакиллари ҳужжатни олганликлари хусусида белгиланган тартибдаги ерга доимий эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари қайд этиладиган Дафтарга имзо чекадилар.


2. Ҳар бир ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимлигида ер тузиш хизмати томонидан ерга доимий эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари қайд этиладиган Дафтарлар юритилади, унда ер эгаси ва ердан фойдаланувчининг номи, давлат актининг номери, биркитилаётган ер майдони, давлат акти берилган сана, давлат актини олган ва тақдим этган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.


3. Агар давлат акти берилганидан сўнг, эгаликдаги ер ва фойдаланишдаги ерда ўзгаришлар рўй берган бўлса, бу ўзгаришлар давлат актининг 7 ва 8-бетларида ҳамда уларнинг ҳар иккала нусхасида ер участкалари чегаралари график чизгиларида акс эттирилади.

Киритилган ўзгартишлар ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг ҳамда ноҳия ер тузувчи-бош муҳандиси ёки шаҳар (шаҳардаги ноҳия) бош архитекторининг имзолари билан тасдиқланади.

Эгаликдаги ер ва фойдаланишдаги ер чегаралари режасига ҳам худди шундай ўзгартишлар киритилади.


4. Корхона, муассаса ва ташкилот йириклаштирилган ёки бўлиб юборилган ҳолларда, уларнинг номлари ўзгартирилган ёки давлат актига кўплаб тузатишлар киритилган тақдирда ер участкаси режасидаги чегараларни англаб олиш қийинлашса ноҳия, шаҳар (шаҳардаги ноҳия) ҳокимининг давлат актини алмаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.


5. Ер эгасига ва ердан фойдаланувчига янги давлат ҳужжати топширилаётганида ундаги ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат акти ноҳиядаги ер тузиш ёки меъморчилик-шаҳарсозлик хизматига топширилади.

Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган ҳолларда ҳам давлат акти ер тузиш ёки меъморчилик-шаҳарсозлик хизматига топширилади.

Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ўз кучини йўқотган давлат актлари доимий сақлаш учун топширилади.


-------------------------

* Бундан кейин "давлат актлари" деб юритилади.



































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск