Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1992 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.1992 й.

N 248



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ

ВА УЛАРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА

ОИД БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН

БЕРИШГА ДОИР МАТЕРИАЛЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Амалдаги меъёрий ҳужжатларни "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этган Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи Давлат ҳужжатининг ҳамда ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат ҳужжатининг намуналари, шунингдек, уларни тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва бериш тартиби 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари:

1992-1993 йиллар мобайнида илгари колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига берилган ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги давлат ҳужжатларига алмаштирсинлар;

1993-1995 йиллар мобайнида ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги давлат ҳужжатларини тайёрлашни ва ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга беришни таъминласинлар;

янги тузилаётган колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўзга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ер бериш билан бирга ерлардан доимий фойдаланиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари берилишини таъминласинлар;


4. Илгари қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари олган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилган ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи эски намунадаги давлат ҳужжатлари ҳақиқий деб ҳисоблансин.


5. Тасдиқланган Низомга мувофиқ кадастр баҳолаш даражасидаги суғориладиган ерлар "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида белгиланган алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар жумласига киритилсин.


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Фойдаланиш учун ер участкаси бериш тўғрисида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан илтимосномалар топшириш ва шу илтимосномаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1971 йил 27 августдаги 413-сон қарори (ЎзССР ҚТ. 1971 й., 8-сон, 53-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 майдаги

248-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг герби


Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи

ДАВЛАТ АКТЛАРИ


Доимий эгалик қилиш учун ер жамоа ва давлат хўжаликлари, бошқа давлат, кооператив, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, диний ташкилотларга қишлоқ ва ўрмон хўжаликларини юритиш учун берилади.

Ер эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

1) ерда мустақил хўжалик юритиш;

2) етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадга эгалик қилиш;

3) ер участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонлар, кўллар, суғориш ва коллектор-зовур тармоғидан белгиланган тартибда хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш, шунингдек, ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

4) қишлоқ хўжалиги экинзорларига ва дарахтзорларга эгалик қилиш;

5) уй-жойлар, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотлар барпо этиш;

6) ер олиб қўйилган ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилган тақдирда ернинг унумдорлигини оширишга сарфланган харажатларни тўла ундириб олиш;

7) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларида назарда тутилган ҳоллар ва тартибга мувофиқ равишда ер участкасини ёки унинг бир қисмини вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;

8) қишлоқ хўжалиги экинларини ва дарахтзорларни суғориш ҳамда бошқа мақсадларда Ўзбекистон Республикаси сув тўғрисидаги қонунларида белгиланган лимитларга мувофиқ ва белгиланган тартибда суғориш манбаларидан ва каналлардан сув олиш.

Ер эгалари қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

1) ердан мақсадли самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилиш технологияларини қўллаш, ўзининг хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

2) ерларни муҳофаза қилиш бўйича туркум тадбирларни амалга ошириш;

3) ер солиғини ўз вақтида тўлаб туриш;

4) бошқа ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.


Ўзбекистон Республикасининг

"Ер тўғрисида"ги Қонунидан




Ерга доимий эгалик қилиш хуқуқини берувчи давлат акти ноҳия (шаҳар) ҳокимлиги томонидан

(ердан фойдаланувчининг ва юқори ташкилотнинг номи)

______________________________________ шу ҳақда берилдики, унга қуйидаги асосда


(ер берган органнинг номи, ҳужжатнинг санаси ва номери)

______________________________________________________ асосан эгалик ерларидан чегараларининг режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси _________________ вилоятида ____________ ноҳиясида ________ гектар ер доимий эгалик қилиш учун берилди.

Ер _____________________________________________________ учун берилди.

(қандай мақсадлар учун)

Ушбу давлат ҳужжати икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг бири ер эгасига берилган, иккинчи нусхаси эса ноҳия (шаҳар) ҳокимлигида сақланмоқда.

Ҳужжат ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари қайд этиладиган Дафтарда рўйхатга олинган.



____________________ ноҳияси (шаҳар) ҳокими ____________________



Ер тузувчи бош муҳандис _______________________________________


М. Ў.


199 __ йил "____" ______________

___________________________ эгалик қиладиган ерлар чегараларининг






РЕЖАСИ

МАСШТАБ 1:

эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган

ЧЕГАРАДОШ ЕРЛАР


А дан Б гача __________________________________

Б дан В гача __________________________________


Эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган бегона ерлар

Тартиб N


Эгалик қилинадиган ва

фойдаланиладиган

ерларнинг номи


Майдони, га


Фойдаланиладиган ерларнинг ўзгариши

Режадаги N


Ўзгартиш киритишга

асос бўлган ҳужжатларнинг

санаси, номери ва мазмуни


Майдони, га


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 майдаги

248-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг герби


Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи

ДАВЛАТ АКТИ


Ердан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

1) ерни бериш шартларига мувофиқ ундан фойдаланиш;

2) ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмон, сув объектларидан белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек, ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

3) ер берган давлат бошқаруви органи билан келишилган ҳолда уй-жой, ишлаб чиқариш иморатлари, маданий-маиший бинолар ва бошқа иншоотлар қуриш;

4) ердан фойдаланиш тўхтатилган тақдирда ерни яхшилаш учун ўз ҳисобидан сарфланган маблағни ундириш;

5) қишлоқ хўжалиги экинзорларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадга эгалик қилиш;

6) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларида назарда тутилган холларда ва тартибда ер участкасини ёки унинг бир қисмини вақтинча фойдаланиш учун бериш;

7) қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни суғориш ҳамда бошқа мақсадлар учун лимитларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг сув тўғрисидаги қонунларида белгиланган тартибда суғориш манбаларидан ва каналлардан сув олиш.

Ердан фойдаланувчилар қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

1) ердан уни бериш вақтида белгилаб қўйилган мақсадлар ва шартларга мувофиқ фойдаланишни таъминлаш;

2) ўзларига берилган ердан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

3) ерларни муҳофаза қилиш бўйича туркум тадбирларни амалга ошириш;

4) ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туриш;

5) ер эгаларининг, ердан фойдаланувчи бошқа кишиларнинг, шу жумладан, ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик;

6) фойдали қазилма конларини қазиш, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалиги ерларини ва ўрмонзорларни эҳтиёж қолмаганидан кейин қишлоқ хўжалиги, ўрмон ёки балиқ хўжалигидан фойдаланиш учун яроқли ҳолга, мазкур ишлар бошқа ерларда амалга оширилган ҳолларда эса - белгиланган мақсадда фойдаланиш учун ўз ҳисобидан яроқли ҳолатга келтириш;

7) фойдали қазилма конларини қазиш, шунингдек, бошқа ишларни амалга ошириш пайтида ўзларига фойдаланиш учун берилган ер участкаларидан ташқарида қишлоқ хўжалиги экинзорлари, ўрмонлар ва бошқа ерларга салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ёки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини назарда тутиш ва амалга ошириш.


Ўзбекистон Республикасининг

"Ер тўғрисида"ги Қонунидан




Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат акти ноҳия (шаҳар) ҳокими томонидан

  

(ердан фойдаланувчининг ва юқори ташкилотнинг номи

шу ҳақда берилдики, унга

(ер берган идоранинг номи, ҳужжатнинг санаси ва рақами

асосан ерлардан фойдаланиш чегараларининг режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ______________ вилоятидаги ______________ ноҳиясида _________

гектар ер доимий фойдаланиш учун берилди.

Ер ____________________________________________________ учун берилди.

(қандай мақсадлар учун)

Ушбу давлат акти икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг бири ердан фойдаланувчига берилган, иккинчи нусхаси эса ноҳия (шаҳар) ҳокимлигида сақланади.

Акт ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат актлари қайд этиладиган Дафтарда ________ номер билан рўйхатга олинган.


____ ноҳияси (шаҳар) ҳокими



Ер тузувчи бош муҳандис _____________________________



М. Ў.


199 ___ йил " ___" _____________________





Фойдаланиладиган ерлар чегараларининг

РЕЖАСИ

МАСШТАБ 1:


эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган

ЧЕГАРАДОШ ЕРЛАР


А дан Б гача __________________________________

Б дан В гача __________________________________



Эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган бегона ерлар

Тартиб N


Эгалик қилинадиган ва

фойдаланиладиган

ерларнинг номи


Майдони, га


Фойдаланиладиган ерларнинг ўзгариши

Режадаги N


Ўзгартиш киритишга

асос бўлган ҳужжатларнинг

санаси, номери ва мазмуни


Майдони, га


Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск